Тошкентда автобусда аёл юзига туфлаган эркак 10 суткага қамалди
4 декабрь 2024, 13:06

Тошкентда автобусда аёл юзига туфлаган эркак 10 суткага қамалди

Тошкент шаҳрида автобусда устидаги кийимини ечган аёлни ҳақоратлаб, юзига туфлаган эркак 10 суткага қамалди.

Уй қамоғидагиларни назорат қилиш учун электрон браслет ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
4 декабрь 2024, 11:45

Уй қамоғидагиларни назорат қилиш учун электрон браслет ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Криминология тадқиқот институтида электрон браслет қурилмаси ва унинг дастурий таъминоти тайёрланди. Қурилмани ишлаб чиқариш ҳамда тижоратлаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Термитлар ва бошқа ҳашаротлар томонидан яроқсиз ҳолга келтирилган уйларда яшовчиларга янги уй-жой берилади
4 декабрь 2024, 11:13

Термитлар ва бошқа ҳашаротлар томонидан яроқсиз ҳолга келтирилган уйларда яшовчиларга янги уй-жой берилади

Ўзбекистонда термитлар ёки бошқа ҳашаротлар туфайли зарарланган уйларда яшовчиларга давлат томонидан янги уй-жой берилади. ЯИДХПда уй-жойларни баҳолаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш хизмати йўлга қўйилди.

Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолатни бекор қилишга ваъда берди
4 декабрь 2024, 01:24

Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолатни бекор қилишга ваъда берди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль парламентнинг шу мазмундаги овоз беришидан сўнг мамлакатда аввал эълон қилинган ҳарбий ҳолатни бекор қилишини айтди. Юннинг қарори Сеулда норозиликлар ва унга нисбатан импичмент чақирувларига сабаб бўлди.

Ноябрда доллар курси қандай ўзгарди?
4 декабрь 2024, 01:13

Ноябрда доллар курси қандай ўзгарди?

Сўм кетма-кет тўртинчи ой долларга нисбатан бироз қадрсизланди. Ноябрь охирида доллар деярли 91 сўмга (+0,71%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта ўтган йилнинг шу давридаги 9,5% га нисбатан атиги 4,3% девальвацияга учради.

Kalyon Insaat қурилиш компанияси Туркиядаги объектларида 1410 ўзбекистонликка иш беради
4 декабрь 2024, 00:13

Kalyon Insaat қурилиш компанияси Туркиядаги объектларида 1410 ўзбекистонликка иш беради

Миграция агентлиги ва Kalyon Insaat турк қурилиш компанияси 1410 нафар Ўзбекистон фуқаросини Туркиядаги йирик лойиҳаларга ишга жойлаштиришга келишиб олди. Дастлабки 20 мутахассис ишга киришиш учун Истанбулга жўнаб кетди.

Ўзбекистон 2027 йилда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
3 декабрь 2024, 23:38

Ўзбекистон 2027 йилда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

2027 йилда қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади. Мусобақа 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасига саралашда муҳим босқич бўлади.

Фарғона вилоятининг Тожикистон билан чегарасида Термиздаги каби савдо-логистика маркази ташкил этилади
3 декабрь 2024, 23:25

Фарғона вилоятининг Тожикистон билан чегарасида Термиздаги каби савдо-логистика маркази ташкил этилади

Президентга Фарғона вилоятини ривожлантириш бўйича режалар тақдим этилди. Келаси йилда вилоятга 3,7 млрд доллар инвестиция жалб этиш, экспорт ҳажмини 1,5 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда. Тожикистон билан чегарадош Бешариқ туманида Термиздаги каби савдо-логистика маркази қурилиши бошланди.

Тошкентдаги қатор мактабларда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари аниқланди
3 декабрь 2024, 23:14

Тошкентдаги қатор мактабларда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари аниқланди

Тошкентдаги 214- ва 65-мактабларда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Санэпидқўм ходимлари текширувида мактабларнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги аниқланди, раҳбариятга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Бу каби ҳолатлар аввал бошқа мактабларда ҳам кузатилган.

Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди
3 декабрь 2024, 21:38

Жанубий Корея парламенти ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди

Корея Республикаси парламенти мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди. 300 депутатдан 190 нафари президент қарорига қарши овоз берди. Парламент биноси олдида одамлар йиғилган. Ҳарбийлар парламент биносини тарк эта бошлади.

Тошкент аэропортида — туман, самолётлар муқобил аэродромларга юборилмоқда
3 декабрь 2024, 20:21

Тошкент аэропортида — туман, самолётлар муқобил аэродромларга юборилмоқда

Туман туфайли «Тошкент» халқаро аэропортида самолётларни қабул қилишда чекловлар жорий этилди. Тўртта самолёт Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди, яна бири — Бухорога.

Грузия президентининг парламент сайловлари натижаларини бекор қилиш ҳақидаги даъвоси рад этилди
3 декабрь 2024, 19:26

Грузия президентининг парламент сайловлари натижаларини бекор қилиш ҳақидаги даъвоси рад этилди

Грузия Конституциявий суди президент ва мухолифатнинг октябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини кўплаб қоидабузарликлар туфайли бекор қилишни талаб қилган даъволарини рад этди. Қарор тўққиз судьянинг етти нафари томонидан қўллаб-қувватланди. Мамлакатда намойишлар давом этмоқда.

Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди
3 декабрь 2024, 19:07

Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль конституциявий тартибни «коммунистик кучлар»дан ҳимоя қилиш учун ҳарбий ҳолат эълон қилди. У бундай чорани мухолифатнинг ҳаракатлари туфайли қўллаганини айтди, унинг сўзларига кўра, мухолифат мамлакатни инқирозга олиб кирмоқчи.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Ўзбекистонга 9 млн евро грант ажратади
3 декабрь 2024, 17:56

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Ўзбекистонга 9 млн евро грант ажратади

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти яшил мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонга 9 млн евро миқдорида грант ажратади. Бу бўйича мамлакат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда жамият ўртасида келишув имзоланди.

НАТО аъзолари орасида Украинанинг иттифоққа аъзо бўлиш таклифи бўйича «консенсус йўқ» — Reuters
3 декабрь 2024, 17:39

НАТО аъзолари орасида Украинанинг иттифоққа аъзо бўлиш таклифи бўйича «консенсус йўқ» — Reuters

НАТО аъзолари орасида Украинани иттифоққа таклиф қилиш учун зарур бўлган «консенсус белгилари йўқ», деб ёзади Reuters. Украина ТИВ мамлакат блок аъзолигига «ҳеч қандай муқобил ёки ўрнини босувчи» аъзоликни қабул қилмаслигини билдирди ва Будапешт меморандумининг «аччиқ тажрибаси»ни эслатди.

«Айланма 1 млрд доллардан ошади». Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда
3 декабрь 2024, 17:35

«Айланма 1 млрд доллардан ошади». Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда

RISE Research тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича глобал индексда Марказий Осиё ва Кавказда биринчи ўринни эгаллаб турибди. 2023 йили ярим млн фуқаро криптоактивларга эгалик қилган, криптоиндустриядаги провайдерларнинг айланмаси эса млрд доллардан ошган.

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида скутер ва мопедлар ҳаракати тақиқланди
3 декабрь 2024, 15:49

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида скутер ва мопедлар ҳаракати тақиқланди

Бухоронинг тарихий қисмида скутерлар, мопедлар, велосипедлар ва бошқа шахсий ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш энди маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Тегишли ҳудудларга йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда.

Ўзбекистон 2030 йилгача 2 млн гектардан ортиқ деградацияга учраган ерларни тиклаши керак
3 декабрь 2024, 14:30

Ўзбекистон 2030 йилгача 2 млн гектардан ортиқ деградацияга учраган ерларни тиклаши керак

Ўзбекистон беш йилда 2 млн гектардан ортиқ деградацияга учраган ерларни тиклаши керак, дея таъкидлади экология вазири Азиз Абдуҳакимов. Унинг айтишича, бундай лойиҳалар катта молиявий ресурслар талаб қилади. Вазир COP16 доирасида халқаро молиялаштиришни осонлаштириш бўйича таклифларини билдирди.

«Қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз». Германия канцлерининг Украинага ташрифида нималар муҳокама қилинди?
3 декабрь 2024, 13:47

«Қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз». Германия канцлерининг Украинага ташрифида нималар муҳокама қилинди?

Германия канцлери Олаф Шольц 2,5 йил ичида Украинага қилган илк ташрифи чоғида мамлакатга 650 млн евролик қўшимча ҳарбий ёрдам етказиб берилишини эълон қилди. Шунингдек, Киевдан Путинга мурожаат қилиб, Германия Украинани қўллаб-қувватлаши сусаймаслигини таъкидлади.

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 10 фоизлик бошланғич тўлов билан квартира сотиб олиш имконияти пайдо бўлди
3 декабрь 2024, 13:00

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 10 фоизлик бошланғич тўлов билан квартира сотиб олиш имконияти пайдо бўлди

SUN турар жой мажмуасининг клуб формати пойтахтнинг нуфузли туманида минимал маблағлар билан уй-жой сотиб олиш учун ноёб таклифни тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг