Қашқадарёда Lacetti уриб юборган вояга етмаган бола вафот этди
14 сентябрь 2022, 17:18

Қашқадарёда Lacetti уриб юборган вояга етмаган бола вафот этди

Қашқадарёда Lacetti белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтаётган болани уриб кетди. Бунинг оқибатида болакай вафот этди. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Хитой ҳамкорлигида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиради
14 сентябрь 2022, 16:37

Ўзбекистон Хитой ҳамкорлигида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиради

Ўзбекистон Хитой билан телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 506,8 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувга эришди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда
14 сентябрь 2022, 16:28

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 14,91 сўмга арзонлаб, 10 925,14 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.

Россия регулятори хорижий банклар филиалларини очишдаги тақиқни бекор қилмоқчи
14 сентябрь 2022, 16:03

Россия регулятори хорижий банклар филиалларини очишдаги тақиқни бекор қилмоқчи

РФ марказий банки ва Молия вазирлиги ҳукумат мажлисида хорижий банкларга мамлакат ҳудудида филиалларини очишга рухсат беришни таклиф қилди. Бироқ ташаббус билан фақат дўстона мамлакатларнинг кредит ташкилотлари Россияда ўз филиалларини очишлари мумкин бўлади.

Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди
14 сентябрь 2022, 14:28

Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди

Ўзбекистон президенти БМТ бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди. Томонлар Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва афғон халқига кўмаклашиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.

Миср ва Қатар ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорига айланди
14 сентябрь 2022, 14:03

Миср ва Қатар ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорига айланди

Тошкентда Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ушбу мақомни яна тўртта давлат олади.

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари Самарқандда учрашди
14 сентябрь 2022, 13:55

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари Самарқандда учрашди

ШҲТ саммити арафасида Самарқандда Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари музокара ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсух икки давлат ўртасида сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» ни қабул қилишга келишиб олди.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказиш рўйхатга олинади
14 сентябрь 2022, 13:52

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказиш рўйхатга олинади

Президент қарори билан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинади. Тизимда бўлмаган текширувларни ўтказиш эса ноқонуний ҳисобланади. Қарорга кўра, айрим ҳолларда тадбиркор назоратчиларни текширув учун ҳудудига қўймасликка ҳақли.

Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон чегарасида тинчликка эришилганини олқишлади
14 сентябрь 2022, 13:49

Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон чегарасида тинчликка эришилганини олқишлади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон-Арманистон чегарасида юзага келган ҳарбий тўқнашув бартараф этилганини олқишлади. Шунингдек, томонларни мавжуд муаммоларни тинчлик музокаралари ва маслаҳатлашувлар доирасида ҳал этишга чақирди.

14 сентябрь учун тижорат банклари томонидан белгиланган доллар курси
14 сентябрь 2022, 12:52

14 сентябрь учун тижорат банклари томонидан белгиланган доллар курси

Марказий банк 14 сентябрь учун хориж валютасининг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди. Шунга кўра, тижорат банклари ҳам доллар курсини янгилади.

Сенат раиси — ҳукуматга: «Ҳаммасини давлат раҳбарига ташлаб қўйиш керак эмас»
14 сентябрь 2022, 12:15

Сенат раиси — ҳукуматга: «Ҳаммасини давлат раҳбарига ташлаб қўйиш керак эмас»

Танзила Нарбаева дарахтлар кесилиши, талабалар ётоқхонаси, пойтахтдаги тирбандликлар каби муаммолар тармоқларга чиққанидан кейингина, ҳукумат ҳаракатга тушишини танқид қилди ва президентнинг ўзи ечим топиб бераётганини айтди. «Ҳаммасини давлат раҳбарига ташлаб қўйиш керак эмас», — деди Сенат раиси.

Августда пойтахтда 14 стационар радар ўрнатилди
14 сентябрь 2022, 12:02

Августда пойтахтда 14 стационар радар ўрнатилди

Август ойида Тошкент шаҳрида 14 та онлайн режимда ишловчи стационар радар пайдо бўлди, уларнинг барчаси Олмазор туманида ўрнатилган. ЙҲХХ радарлар ўрнатилган жойлар рўйҳатини эълон қилди.

Uzbekistan GTL заводида илк бор синтетик авиакеросин ишлаб чиқарилди
14 сентябрь 2022, 11:48

Uzbekistan GTL заводида илк бор синтетик авиакеросин ишлаб чиқарилди

Uzbekistan GTL заводида жаҳон тарихида илк бор синтетик авиакеросин маҳсулоти ишлаб чиқарилди. Аввалроқ заводда илк синтетик дизель ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганди.

Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди
14 сентябрь 2022, 11:37

Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди

Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди. Энди ижрочилар саҳнада чолғучилар билан бирга жонли ижрода куйлайди. Шунингдек, вилоятда ўтказиладиган барча тадбирларда саҳнага чиқадиган қўшиқчилар очиқ танлов асосида танлаб олинади.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади
14 сентябрь 2022, 11:10

Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади

Сенатнинг 32 ялпи мажлисида 2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда базавий миқдорни 12 баробарига (3,8 млн сўм) ошириш таклифи маъқулланди. Ўзгаришларни амалга оширишда Пенсия жамғармасидан қўшимча равишда 1,5 триллион сўмдан ортиқ маблағлар талаб этилади.

Мирзо Улуғбек туманида автобус ёниб кетди
14 сентябрь 2022, 10:15

Мирзо Улуғбек туманида автобус ёниб кетди

Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида кетаётган автобусда эрталаб ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келди ва 3 дақиқада вазиятни бартараф этди. Автобуснинг, асосан, мотор қисми ёниб зарарланган.

Электрон фирибгарлик ёки ўғрилик учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда
14 сентябрь 2022, 09:59

Электрон фирибгарлик ёки ўғрилик учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда

Сенатда электрон фирибгарлик ва ўғрилик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилашга оид қонун маъқулланди. Улар қайд этишича, бу каби жиноятлар ортиб бормоқда. Масалан, фирибгарлик билан банк карталаридан пулни талон-торож қилиш бўйича 7 ойда 1812 та жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда ўтказиладиган кинофестиваль сабаб учта кўча ёпилади
14 сентябрь 2022, 09:24

Тошкентда ўтказиладиган кинофестиваль сабаб учта кўча ёпилади

14 сентябрь куни «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади. Шу муносабат билан Чилонзор, Алишер Навоий кўчалари қисман, Пахтакор кўчаси эса тўлиқ ёпилади.

Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафанинг ўлим сабаби маълум қилинди
13 сентябрь 2022, 23:56

Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафанинг ўлим сабаби маълум қилинди

Тошкент ҳайвонот боғи Алатау лақабли жирафанинг ўлим сабабини маълум қилди. Ўлимга ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган тимпания натижасида юзага келган мия ишемияси сабаб бўлган.

13 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 сентябрь 2022, 22:00

13 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида қолган мулклари, ПЗР-тест топширадиган ШҲТ саммити делегатлари, автомобилни бошқариш учун электрон рухсатнома, Сенат раисига ўринбосар бўлган Аманбай Оринбаев, ССВ раҳбари ўринбосарига танбеҳ берган Танзила Норбоева ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг