АҚШ почта хизмати (USPS) Хитой ва Гонконгдан почта жўнатмаларини қабул қилишни тўсатдан тўхтатиб қўйгач, 12 соатдан сўнг қайта тиклади. Аввалроқ Дональд Трамп АҚШга арзон нархдаги посилкаларни солиқ тўламасдан жўнатиш қоидасини бекор қилувчи фармонни имзолаганди.
2022 йил февралдан буён украиналик 45 100 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 390 минг нафари яраланди, деб хабар берди Зеленский. Президент Россиянинг йўқотишларига ҳам тўхталиб, тахминан 350 минг ҳарбий ҳалок бўлганини айтди.
Ўзбекистон президенти Малайзия бош вазири билан биргаликда Petronas корпорациясининг бош қароргоҳи Twin Towers биносига ташриф буюрди. Давлат раҳбари, хусусан, геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштиришни устувор вазифа сифатида қайд этди.
Ўзбекистонда 2024 йилда рўйхатдан ўтмай ишлаётган 60 мингдан ортиқ тадбиркор фаолияти қонунийлаштирилди. 12,2 минг тадбиркорга ҳуқуқий ёрдам берилди, профилактика сабабли 15,3 млрд сўм солиқ ихтиёрий тўланди. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича 1625 та жиноят иши қўзғатилиб, 800 млрд сўм ундирилди.
Қозоғистон расмийлари 25 декабрь куни Ақтау яқинида қулаган Azerbaijan Airlines лайнери ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди. Комиссия самолёт корпусида кўплаб шикастланишларни аниқлади, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу «ташқи объектлар» туфайли юзага келган.
Куала-Лумпурда Ўзбекистон раҳбари ва Малайзия бош вазири бизнес форумда иштирок этди. Форумда транспорт, савдо, энергетика, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди. Шавкат Мирзиёев мақсад муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш эканини таъкидлади.
Дональд Трамп АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва Фаластин қочқинларига ёрдам бериш бўйича Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA)дан чиқиши тўғрисида фармон имзолади. У, шунингдек, БМТни «яхши бошқарилмаётгани» учун танқид қилди.
Шарифбек Ҳасанов Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. У бунга қадар Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.
Тошкентдаги бозорларда кунлик бир марталик йиғимлар ва ижара тўловлари (патта) нархлари ошиши кутилмоқда. Бу борада ҳокимлик қарори лойиҳаси эълон қилди. Савдонинг қатор турларидаги патта нархини 29 фоизгача ошириш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистонда ДХХ ва ИИВ томонидан ўтказилган «Қорадори» кенг кўламли тадбирлари давомида 112 кг гиёҳвандлик воситалари ва 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Тадбирда 228 нафар шахс жиноий жавобгарликка, 64 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида божхона, олий таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар, «ақлли» шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома ва 2025−2026 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш режаси имзоланди.
Наманган вилояти Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси ўз ёрдамчисини калтаклаганликда гумонланмоқда. Воқеа бўйича хизмат текшируви тайинланган.
Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири 2025−2026 йилларни ўзаро шерикликни инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олди. Ташқи ишлар вазирларининг стратегик мулоқоти учун платформа яратилади, имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ва саноат кооперацияси дастури ишлаб чиқилади.
Ўзбекистондан чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида қайтиб келмаган фуқароларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади, дея билдирди Пенсия жамғармаси. Фуқаро қайтиб келганида олинмай қолган ойлардаги маблағнинг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистондаги чегара пунктларидан навбатсиз ўтиш учун пулли Fast Track хизмати пайдо бўлади. Хизмат доирасида паспорт ва божхона назорати учун алоҳида йўлак, VIP зал ва бошқа шароитлар яратилади. Унинг нархи БҲМнинг 15 фоизини ташкил этади. 1 майдан у 12 та назорат-ўтказиш пунктида пайдо бўлади.
Самарқанд нони географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди. Адлия вазирлиги мазкур ҳужжатни вилоят ҳокими в.б. Адиз Бобоевга топширди.
Ўзбекистонда 1 мартдан 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади. Кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади, хизматда фойдаланувчи ота-оналарга солиқ имтиёзлари берилади.
АҚШ Ғазо секторини эгаллайди ва фаластинликлар бошқа жойга кўчирилгандан сўнг уни иқтисодий жиҳатдан ривожлантиради, деди Трамп Исроил бош вазири Нетаньяҳу билан учрашуви доирасида. Президент Ғазога АҚШ қўшинлари юборилишини истисно қилмади.
Куала-Лумпурдаги ҳукумат мажмуасида Шавкат Мирзиёевни Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Фото.
Дўстлик туманида эркак 23 ёшли аёлни Россияга фоҳишалик учун сотиб юбормоқчи бўлганида ушланди. Суд ҳукми билан унга 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг