Уч йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
26 ноябрь 2024, 12:03

Уч йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди

Фирибгарликда айбланиб 3 йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИОга мурожаат қилишлари сўралмоқда.

Тошкентда Lacetti ва скутер иштирокидаги ЙТҲда бир киши жароҳатланди
26 ноябрь 2024, 11:48

Тошкентда Lacetti ва скутер иштирокидаги ЙТҲда бир киши жароҳатланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида содир бўлган «авария»да скутер ҳайдовчиси жароҳатланди. У тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.

Рақамли далилларни судга тақдим этиш тартиби тасдиқланди
26 ноябрь 2024, 11:13

Рақамли далилларни судга тақдим этиш тартиби тасдиқланди

Президент томонидан имзоланган ҳужжат билан қонунчиликка рақамли далиллар тушунчаси киритилмоқда. Рақамли далилларнинг кўчирма нусхаларини масъул шахсларга ёки судга қоғозда чоп этилган шаклда тақдим этиш мумкин.

1 январдан Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи ошиши кутилмоқда
26 ноябрь 2024, 09:53

1 январдан Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи ошиши кутилмоқда

Тошкентда 1 январдан автобус ва метрода нақд тўлов 3000 сўм этиб белгиланиши режалаштирилмоқда. Транспорт карталари учун аввал жорий қилинган имтиёзли ва бепул тариф режаларининг нархлари ўзгаришсиз қолдирилади. Шунингдек, автобусларда йўл ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.

Тошкентда янги Тrilliant бизнес маркази очилди
26 ноябрь 2024, 09:00

Тошкентда янги Тrilliant бизнес маркази очилди

Тrilliant янги бизнес маркази жаҳон даражасидаги бизнес офислари, меҳмонхона, конгресс маркази ва замонавий савдо майдончаларини таклиф этади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон МОҚқа раис, Отабек Умаров эса биринчи ўринбосар бўлди
25 ноябрь 2024, 23:33

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон МОҚқа раис, Отабек Умаров эса биринчи ўринбосар бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб сайланди. Отабек Умаров МОҚ раисининг биринчи ўринбосари бўлди, Ойбек Касимов бош котиб, Шерзод Тошматов эса раис ўринбосари лавозимига қайта сайланди.

«Бу лойиҳалар бизга ҳаводек керак». Президент — Тошкентдаги саноат зоналари ҳақида
25 ноябрь 2024, 22:03

«Бу лойиҳалар бизга ҳаводек керак». Президент — Тошкентдаги саноат зоналари ҳақида

Президент Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида қурилаётган «Янги авлод» махсус саноат зонасининг аҳамиятини таъкидлади. «Бу лойиҳалар бизга ҳаводек керак. Ҳар бир туманда 4−5 тадан шундай зоналар бўлса, Тошкент биз кутгандек, ҳақиқий саноат зонасига айланади», — деди у.

Украинага ҳарбийларни юбориш бўйича Париж ва Лондон музокаралари тикланди — Le Monde
25 ноябрь 2024, 21:46

Украинага ҳарбийларни юбориш бўйича Париж ва Лондон музокаралари тикланди — Le Monde

Париж ва Лондон Украинадаги коалиция етакчилигини ўз зиммаларига олишларини истисно этмайди, деб ёзмоқда Le Monde. Шу мақсадда улар Украинага қўшинлар юбориш бўйича махфий музокараларни қайта тиклагани айтилади. Бу Трампнинг Оқ уйга қайтгач, Киевга АҚШ ёрдами узилиб қолиши эҳтимоли билан боғлиқ.

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги янги доимий вакили тайинланди
25 ноябрь 2024, 21:45

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги янги доимий вакили тайинланди

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили этиб тайинланди ва ташкилот бош котибига ишонч ёрлиқларини топширди. У мамлакатнинг Саудия Арабистонидаги элчиси лавозимидаги вазифасини ҳам давом эттиради.

«Ўзчармсаноат» уюшмасига янги раис тайинланди
25 ноябрь 2024, 21:03

«Ўзчармсаноат» уюшмасига янги раис тайинланди

Акбар Султанов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимига тасдиқланди. У 2021 йил майидан буён раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Султанов мартдан бери уюшма раиси вазифасини бажариб келаётган Фарход Нурмухамедов ўрнини эгаллади.

Ўзбекистонда 10 та асосий озиқ-овқат маҳсулотининг ҳисоб-китоби юритилади
25 ноябрь 2024, 20:47

Ўзбекистонда 10 та асосий озиқ-овқат маҳсулотининг ҳисоб-китоби юритилади

Президентга олиб кирилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид тақдимотга кўра, 2025 йилда 2 млн гектар майдонга мева-сабзавот ва полиз экинлари экилиб, ҳосиллари мониторинг қилиб борилади. Хусусан, аҳолига бирламчи зарур 10 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотининг тизимли ҳисоб-китоби юритилади.

Пахта маҳсулотларини сотишда нарх манипуляциясига йўл қўйган корхонага чора кўрилди
25 ноябрь 2024, 20:18

Пахта маҳсулотларини сотишда нарх манипуляциясига йўл қўйган корхонага чора кўрилди

Рақобат қўмитаси Payariq Claster МЖЧ пахта маҳсулотларини биржага қўймай, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотганини аниқлади. Оқибатда нархлар юқори қўлланиб, ёғ, шрот, шелуха каби маҳсулотларда 1,9 млрд сўмлик тавофут юзага келган. Корхона нарх манипуляциясига йўл қўйгани учун жазоланди.

Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни дастлабки тарзда маъқуллади — ОАВ
25 ноябрь 2024, 19:52

Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни дастлабки тарзда маъқуллади — ОАВ

Исроил «Ҳизбуллоҳ» билан Ливанда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни дастлабки тарзда маъқуллади. Лойиҳа 60 кунлик даврни ўз ичига олади, бунда Исроил ҳарбийлари Ливан жанубини тарк этиши, «Ҳизбуллоҳ» ўз оғир қуролларини Литани дарёсининг шимолига ўтказиши керак.

Ўзбекистонда 2025 йилда 450 мингта машина ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда
25 ноябрь 2024, 19:32

Ўзбекистонда 2025 йилда 450 мингта машина ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

«Ўзавтосаноат» раиси президентга 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 450 минг машина ишлаб чиқариб, экспортни 700 млн долларга етказиш, Жиззахдаги BYD заводининг моделлар қаторини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Исроиллик раввинни ўлдиришда Ўзбекистоннинг 3 фуқароси гумон қилинмоқда — БАА ИИВ
25 ноябрь 2024, 19:20

Исроиллик раввинни ўлдиришда Ўзбекистоннинг 3 фуқароси гумон қилинмоқда — БАА ИИВ

БАА Ички ишлар вазирлиги исроиллик раввинни ўлдиришда гумон қилиниб, БААда ҳибсга олинган уч нафар гумонланувчи Ўзбекистон фуқаролари эканини маълум қилди. Улардан иккитаси 28 ёшда, учинчиси 33 ёшда.

Дунёда ҳар 10 дақиқада бир аёл яқин инсони қўлидан ҳалок бўлади — БМТ
25 ноябрь 2024, 18:57

Дунёда ҳар 10 дақиқада бир аёл яқин инсони қўлидан ҳалок бўлади — БМТ

Ҳар куни дунё бўйлаб 140 нафар, ҳар 10 дақиқада ўртача 1 нафар аёл ёки қиз яқин инсони қўлидан ҳалок бўлмоқда. БМТ Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунида (25 ноябрь) шу каби маълумотларни эълон қилди.

Тошкентдаги Аския бозори мулки ва ҳудуди $16,8 млн нархида аукционга қўйилди
25 ноябрь 2024, 17:34

Тошкентдаги Аския бозори мулки ва ҳудуди $16,8 млн нархида аукционга қўйилди

Тошкентдаги 1,83 га майдонга эга Аския бозори мулки ва ҳудуди аукционга чиқарилди. Объектнинг бошланғич қиймати 214,8 миллиард сўмга (тахминан $16,8 млн) баҳоланган. Аввалроқ Яккасарой тумани ҳокимлиги бозор ўрнида меҳмонхона ва савдо маркази қурилишини кўзда тутувчи лойиҳани тақдим этганди.

Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
25 ноябрь 2024, 16:55

Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади

Президент қарори билан эндиликда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади. Ҳужжатга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30−65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Комил Алламжоновга нисбатан суиқасдда гумонланаётганлар сони 7 кишига етди
25 ноябрь 2024, 16:22

Комил Алламжоновга нисбатан суиқасдда гумонланаётганлар сони 7 кишига етди

Бош прокуратура Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштиришда гумон қилинаётганлар 7 кишига етганини билдирди. Хусусан, улардан бири Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Яна бирининг Қозоғистонда яширинган манзили аниқланди.

Қашқадарёда 26 ёшли эркак ўзи, хотини ва 2 ойли чақалоғининг жонига қасд қилди
25 ноябрь 2024, 16:13

Қашқадарёда 26 ёшли эркак ўзи, хотини ва 2 ойли чақалоғининг жонига қасд қилди

Якшанба куни Китоб туманида 26 ёшли эркак руҳиятидаги ўзгаришлар оқибатида хотини ва туғилганига эндигина 2 ой бўлган қизини пичоқ билан қасддан ўлдирди. У воқеа ортидан ўзини осиб, жонига қасд қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг