ЎзМУ ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳудудига кирувчи йўл 7 ноябрдан 12 ноябрга қадар ёпилади. Кўчада 64 метр баландликдаги Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатиш ишлари амалга оширилади. Пиёдалар учун эса ҳаракатланиш чекланмайди.
1 АҚШ долларининг расмий курси 11 132,41 этиб белгилангандан сўнг тижорат банклари мижозлар учун таклифларни янгилади.
Тошкент Фотосуратлар уйида сиёсатчи ва дипломат Шароф Рашидов таваллудининг 105 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Архив суратлари унинг 1950−1983 йилларда асосан Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари йўналишида кечган ташқи сиёсий фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
6 ноябрь куни соат 08:56 да Бухоро вилоятининг Пешкў тумани ҳудудида 4 баллик зилзила қайд этилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА ва УЕФА шафелигидаги барча турнирлардан четлаштирилган Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, шунингдек, Қозоғистон терма жамоаси билан ҳам учрашади.
Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан 100 млн сўм олганликда гумонланиб қўлга олинди.
«Газета.uz» жаҳон чемпионати бошланишига ҳафта-кунларни санашда давом этмоқда. Сизга «C» гуруҳини таништирамиз: Мексика плей-офф йўлланмасини имкон қадар тезроқ қўлга киритишга, Аргентина футбол мамлакати номини оқлашга, Польша ва Саудия Арабистони эса уларга таслим бўлмасликка ҳаракат қилади.
Тармоқларда 2 ноябрь куни ҳакерлар ҳужумига учраган Senat.uz сайтини 14 ёшли ўсмирлар бузиб киргани ҳақида хабар тарқалди. Киберхавфсизлик маркази эса буни инкор этиб, ҳужумни наманганлик фуқаро бажаргани ва MarshGolden`ни ҳам у яратганини маълум қилди. Ҳозирда ҳолат бўйича ИИО иш олиб бормоқда.
ДХХ томонидан Тошкент шаҳри, Сирдарё, Фарғона ва Наманганда ўтказилган тезкор рейд тадбирларида жами 900 граммга яқин «опий» ва 4 кгдан ортиқ «гашиш»ни сотишда гумон қилинаётган шахслар ушланди. Уларнинг аксарияти муқаддам судланган.
Ҳукумат қарори билан жамоат жойида турли воситалар таъсирида маст ҳолда юрган шахсларни ИИО ходимлари туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориши белгиланди. У ерда тартибни сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари ходимлари қўйилади.
Президент томонидан стандартлаштиришга оид янги қонун имзоланди. Ҳужжат миллий стандартлаш тизимининг таркибий тузилмаси ваколатларини, муддатли режа ва тоифаларини тартибга солади. Қонун эълон қилинганидан 1 йил ўтиб кучга киради.
Ўзбекистон коронавирусга қарши Johnson & Johnson вакцинасининг 583,2 минг дозадан иборат навбатдаги партиясини қабул қилиб олди. Йил якунига қадар мазкур вакцинадан 1 млндан ортиқ доза келтирилиши режалаштирилмоқда.
Қовоқли гулсимон сомсалар, газ печида пиширилган қовоқ, қовоқли шўрва, манти, пиширилган қовоқли салат, татарча бурма ва бошқалар — Zira.uz витаминларга бой маҳсулот — қовоқдан тайёрланган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Тошкентдан 41 км узоқликда, Қозоғистон ҳудудида 4,5 баллик зилзила содир бўлди. Пойтахтда ер ости силкинишлари кучи 4 бални ташкил этди.
«Ўзавтосаноат» раҳбарининг биринчи ўринбосари Азизбек Шукуров бож тўловлари пасайиб, бозор «иномарка»лар учун очилган тақдирда ҳам UzAuto Motors «йўқолиб кетмайди», деган фикрда. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги 95 фоизлик улушни сақлаб қолишнинг имкони бўлмас, аммо улушда кескин пасайиш кузатилмайди.
Ўзбекистон фискал мувозанатни таъминлаш учун бюджет тақчиллигини камайтиришга эътибор қаратиши керак, деб ҳисоблайди молия вазири. «Барча харажатларни қисқартириш талаб этилса ҳам, бизнинг сиёсат инфляцияга қарши курашиш билан мувофиқ бўлиши керак. Бу фаровонликка хизмат қилади», — деди у.
Тошкентга трамвайни қайтариш заруратини ўрганадиган Транспорт вазирлиги, пулли тўхташ жойларини жорий этиш масаласи, Uzcard хусусийлаштирилаётгани, ёмғирли бўладиган дам олиш кунлари, Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилиши, Намангандаги сохта ДХХ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Толибон» гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши олдинги тузумга қараганда қатъийроқ курашмоқда, деди Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев. У наркотрафикнинг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши эмас, захиралардан фойдаланиш билан боғлиқлигини таъкидлади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов Uzcard`нинг 210,1 млрд сўмга хусусийлаштирилиши ва нега давлат улушининг очиқ савдоларга қўйилмаганига изоҳ берди.
Комил Алламжонов Ўзбекистон таълим соҳасида велосипед ихтиро қилмасдан, «энг илғор» — Финляндия тизимини — «шартта олиб, ўзига адаптация қилиши» кераклигини айтди. Унга кўра, математика, физика ва химия қонунлари ҳаммаёқда бир хил, фақат ўқитиш методикаси фарқли.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг