Остонада ўтказилаётган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида Ўзбекистон президенти ЕИ бозорларига чиқиш учун самарали транспорт-логистика коридорларини яратиш зарурлигини таъкидлади. Мамлакат Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун тайёрлигини билдирди.
Мудофаа саноати давлат қўмитаси украиналик журналист Дмитрий Гордон ва унинг меҳмони Леонид Невзлин Ўзбекистонда Эрон дронлари йиғилиши ҳақида айтган фикрларини рад этди. Бу каби хабарлар Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкин, деди қўмита.
Тошкентдан Дубайга учаётган Fly Dubai авиакомпаниясининг самолёти фавқулодда Эроннинг Шероз шаҳрига қўнди. Бунга экипаж аъзоларидан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган. Ҳозирда самолёт парвозга ҳозирлик кўрмоқда.
Яккасарой ҳокимлиги пешлавҳасидаги матн атайлаб хатолар билан ёзилган Ikkichi дўконини «Давлат тили тўғрисида»ги қонунни бузгани учун огоҳлантирди. Бренд асосчиси Паҳлавон Турдиев «Газета.uz»га берган интервьюсида Ikkichi номидан: «Bugn oqutuv4m kankretniy ikki q6ydi dnevnigimga», дея изоҳ берди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 26 нафар ўзбекистонлик чақирув қоғозини олганини тасдиқлади. Дипмиссия ўзбекистонликлар чақирув қоғози олаётган шу ва бошқа ҳолатларни «техник хатолик» деб атади ва ҳужжатлар текширувидан сўнг сафарбарлик учун чақирув бекор қилинаётганини қайд этди.
Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусни калтаклагани айтилган хабарлар рад этилди. Вилоят бошқармаси маҳбус қўлга олинган вақтда жароҳати бўлганини маълум қилди. ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Омбудсман ахборот хизматини ҳуқуқий баҳо берилмаган мурожаатни бир томонлама ёритганини таъкидлади.
Президент имзолаган янги қонун билан энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тиббий ходимлари белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Марказий банк томонидан ўтказилган матбуот анжуманида 2022 йил якунига кўра инфляция даражаси 12−12,5% атрофида бўлиши, 2023 йилда эса 8,5−9,5% гача пасайиши прогноз қилинди. Мос равишда ЯИМ 5,2−5,8%, 2023 йилда 4,5−5% бўлиши кутилмоқда.
Электромобил ҳайдовчилари учун Қамчиқ довонида қулай ва хавфсиз қувватлантириш имконияти пайдо бўлди. TOK BOR компанияси Хитой ва Европа моделлари учун мўлжалланган қуввати 80 кВт бўлган тезкор станцияни ўрнатди.
Зангиота туманида қарийб 1,3 тонна, Жондор туманида эса 1,1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти сотувга қўйилиши олди олинди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Жиззах шаҳрида тадбиркор меҳмонхона биносини жиҳозлаш учун ажратилган 1,5 млрд сўмни бошқа мақсадларда сарфлаб юборгани айтилмоқда. Бошқа бир корхона раҳбари эса 1,4 млрд сўм мақсадли кредитни ўзлаштиргани маълум қилинди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши кўзғатилди.
Экология қўмитаси 9 ойда 648 та субъектда, пойтахтнинг ўзида эса 60 та корхонада экологик назорат тадбирлари ўтказди. Натижада атроф-муҳитни ифлослантирган корхоналардан 49,5 млрд (Тошкентда — 15,5 млрд) сўмдан ортиқ компенсация ундирилди. Суд қарори билан 15 та корхона фаолияти тўхтатилди.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.
Россиядаги чиқиндиларни қайта ишловчи корхонада меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига сафарбарлик учун чақирув қоғозларини топширишди. «Газета.uz» вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида корхона раҳбари билан боғланди.
Чилонзор туманидаги «Тошкент савдо маркази»нинг кўп қаватли автотураргоҳида Orlando машинасининг двигателида носозлик сабаб ёнғин келиб чиқди. Туман ФВБ ходимлари келиб, ёнғинни ўчирди. Ҳодисадан бино ва атрофдаги бошқа авто уловлар зарар кўрмади.
Сурхондарё вилоятида 11 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини мамлакатга олиб ўтишга уринганликда гумонланган 11 нафар шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Tesla va SpaceX асосчиси, миллиардер Илон Маск узоқ давом этган муросасиз фикрлардан сўнг Twitter`ни сотиб олди. Тадбиркор дастлаб апрель ойида компанияга эга чиқиш истагини билдирганди.
«Эшитиш академияси» эшитиш қобилиятининг йўқолиши қандай намоён бўлиши ва эшитиш ускунасининг тақилиши муҳимлиги ҳақида гапириб берди. Ҳамда кузнинг охиригача марказда Aurica Pixel 860 эшитиш воситаларига «1+1» акцияси амал қилади.
Президент 2 ойда 300 та маҳаллада тиббиёт пункти очиш бўйича топшириқ берди. Мартгача пунктлар оилавий поликлиникалардан 10 км узоқликдаги 272 та маҳаллада ҳам пайдо бўлади. Яна 640 та тез ёрдам машинаси харид қилинади. Қолаверса, шифокорларнинг маошини ошириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланади.
Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусга қийноқлар қўллагани оқибатида унинг учта қовурғаси сингани ва тана қисмида жароҳат излари борлиги айтилмоқда. Омбудсман вакили маҳбус билан учрашиб, вазиятни ўрганди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратурага мурожаат қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг