Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат фойда кўради», — деди у.
Президент фармони билан қонунчиликка тадбиркорлар фаолиятини текшириш жараёнида бизнес омбудсманни хабардор қилиш талаби киритилмоқда. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.
Мирзо Улуғбек туманида Epica ва Spark автомобиллари тўқнашуви оқибатида ёнғин содир бўлди. ЙҲХБ хабарига кўра, Spark ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Ўзбекистон ҳафта бошида Туркманистон иссиғи ва Қозоғистон совуғи орасида қолиб кетади. Жанубда ҳарорат +24 гача кўтарилади, водий эса туманлар ҳисобига кундузи ҳам совуқ бўлади. Ҳафта охири Каспийдан ёғингарчилик келиб, бутун мамлакатда ҳарорат пасаяди. Шу ҳафта кўп жойларга илк қор тушиши мумкин.
ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи Ахроржон Атхамов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Ташходжаев ва ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Тимур Собиров лавозимидан озод этилди.
Бокуда ўтган COP29 иқлим саммитида ривожланаётган мамлакатларга иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ёрдам сифатида йилига 300 млрд доллар ажратишга келишилди. Аммо қатнашчиларнинг айримлари ташаббусни танқид қилиб, бу миқдор муаммо кўлами учун етарли эмас, демоқда.
Шухрат Халмухамедов мудофаа вазири этиб тайинланди. У бунгача вазирлик раҳбарининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
2024 йил 22 ва 23 ноябрь кунлари «Янги Ўзбекистон» боғи Yangi Nafas умуммиллий ҳаракати доирасида ташкил этилган кенг кўламли спорт тадбири — Talaba Yugur талабалар оммавий югуриш мусобақасининг якуний босқичи марказига айланди.
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси яқинида отишма содир бўлди. Уч полициячи яраланди, ҳужум қилган шахснинг ўзи ўлдирилди. Ҳудудда маҳаллий аҳолининг Ғазодаги ҳаракатларга қарши норозилик намойишлари тез-тез бўлиб туради.
Тошкентда кўп қаватли уй-жой қурилишига йўналтирилган инвестиция даромадлилиги тушиб бормоқда. Февраль ойида кўчмас мулкка инвестицияларнинг рентабеллиги ўртача 32,4 фоизни ташкил этган бўлса, октябрь ойида у 12,2 фоизга тушди, дея қайд этади МҲТИ.
Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида фотограф Евгений Олевский хотирасига бағишланган «Мен дунёни шундай кўрдим» номли кўргазма бўлиб ўтмоқда. Намойишдан табиат ва одамларни акс эттирувчи 50 та асар ўрин олган.
Тошкентда Ўзбекистон ва Кувайт делегациялари Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказди. Томонлар савдо тартиб-қоидаларини соддалаштиришга келишиб олди ва имтиёзли савдо битимини имзолаш имкониятларини муҳокама қилди.
Президент Янгиҳаёт туманида қурилаётган «Янги авлод» махсус саноат зонасига борди. Зонани бошқариш, инвесторларни жалб қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш Хитойнинг CAMCE компанияси томонидан амалга оширилади. Шунингдек, JAC Motors заводи ва бошқа қатор лойиҳаларни йўлга қўйиш режа қилинган.
Мудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов президент фармони билан Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланди. ДХХнинг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ихтиёрига ўтказилди.
Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан олинди. У 2019 йилдан бери бу лавозимда фаолият юритиб келаётганди.
Президент қарори билан нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари 2030 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинмоқда. Улардаги раҳбар ва ўқитувчилар малакасини ошириш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Президент Тошкент атрофида «яшил белбоғ» барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт ўтқазди. Янги боғ пойтахт ҳалқа йўли бўйлаб яратилмоқда. Тадбирда ҳукумат аъзолари, жамоатчилик вакиллари ва чет эллик дипломатлар иштирок этди. Айни пайтда бошқа ҳудудларда ҳам шундай боғлар барпо этилмоқда.
Шанба куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи водий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезилди (2−3 балл).
Бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарёнинг Бойсун туманига техноген фалокатдан сўнг икки марта борди, дейди унинг матбуот хизмати. Ҳукумат раҳбари маҳаллий аҳоли билан эвакуация масаласини муҳокама қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг