ОТМга репетиторсиз кириш учун қаерда ўқиш керак
25 октябр 2022, 11:00

ОТМга репетиторсиз кириш учун қаерда ўқиш керак

Merit компанияси ўзининг Merit College талабалар мактабини очмоқда. Компания коллежнинг ўқув дастури, афзалликлари, кириш имтиҳонлари билан батафсил таништирди.

Ишончсизлик вотуми, ҳоким қарорларини бекор қилиш ва маош: Кенгашларнинг ваколатлари қандай кенгайтирилади?
25 октябр 2022, 10:32 1

Ишончсизлик вотуми, ҳоким қарорларини бекор қилиш ва маош: Кенгашларнинг ваколатлари қандай кенгайтирилади?

Маҳаллий кенгаш депутатларининг ваколат ва имкониятларини кенгайтириш таклиф этиляпти. Хусусан, улар ҳоким лавозимига номзодларни илгари суришлари, унга ишончсизлик билдиришлари, ноқонуний қарорлар ва сайловчилар ташаббуслари билан депутат мандатини бекор қилишлари мумкин бўлади.

Тижорат банклари 25 октябрь учун доллар курсини янгилади
25 октябр 2022, 10:10

Тижорат банклари 25 октябрь учун доллар курсини янгилади

Марказий банк доллар курсини 11 112,97 сўм этиб белгилагандан сўнг, банкларда ҳам сотиш ва сотиб олиш бўйича таклифлар ўзгарди.

Президент бир қатор ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади
25 октябр 2022, 10:04

Президент бир қатор ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев фармонига асосан ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир қатор ИИО ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.

Учтепа туман кенгаши депутати унга «сиёсий босим» ва «подполковник»нинг қўнғироқлари бўлаётганини маълум қилди
25 октябр 2022, 00:35

Учтепа туман кенгаши депутати унга «сиёсий босим» ва «подполковник»нинг қўнғироқлари бўлаётганини маълум қилди

Тошкент шаҳар Учтепа тумани кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов ўзини «ИИО подполковниги» деб таништирган одам уни орган биносига чақираётганини маълум қилди. У буни «сиёсий буюртма ва депутатлик фаолиятига босим» деб атади.

Президент энергия ресурсларидан фойдаланишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига масъулиятни икки карра оширишни топширди
24 октябр 2022, 23:18

Президент энергия ресурсларидан фойдаланишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига масъулиятни икки карра оширишни топширди

Шавкат Мирзиёев дунёда энергетика соҳасида бўлаётган муаммолар минтақага ҳам таъсир кўрсатаётгани, бундай вазиятда тежамкорлик долзарб экани ҳақида гапирди. «Шу боис барча муассасаларда энергия тежовчи технологиялар ўрнатиш, одамларнинг бу борадаги дахлдорлигини ошириш муҳим», — деди президент.

24 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 октябр 2022, 22:00

24 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент назоратига олинган Сирдарёдаги портлаш, «Dream Park» номи билан қайта очилган Ғафур Ғулом боғи, ҳафтанинг ярми ёмғирли бўлиши, 27 октябрда Остонага борадиган Шавкат Мирзиёев, 2026 йилгача битадиган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон ва Россия қарийб 4 млрд долларлик лойиҳалар устида ишламоқда
24 октябр 2022, 21:44

Ўзбекистон ва Россия қарийб 4 млрд долларлик лойиҳалар устида ишламоқда

Ўзбекистон ИТСВ ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги умумий қиймати қарийб 4 млрд долларлик 20 дан ортиқ лойиҳа устида ишламоқда. Россия Ўзбекистоннинг автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларининг ўз бозорига киришидан манфаатдор эканлиги билдирилди.

Россия Мудофаа вазирлиги радиокимёвий ҳимоя кучларини шай ҳолатга келтирди
24 октябр 2022, 20:33

Россия Мудофаа вазирлиги радиокимёвий ҳимоя кучларини шай ҳолатга келтирди

Россия радиокимёвий ҳимоя қўшинлари раҳбарининг таъкидлашича, бу кучлар радиоактив ифлосланиш шароитида вазифаларни бажаришга тайёр, чунки Украина бунинг учун Россияни айблаш учун гўёки «ифлос бомба» дан фойдаланишни режалаштирмоқда.

IT-хизматларини экспорт қилаётган корхоналар сони бир йилда 102 тадан 257 тага етди — Шерзод Шерматов
24 октябр 2022, 20:11

IT-хизматларини экспорт қилаётган корхоналар сони бир йилда 102 тадан 257 тага етди — Шерзод Шерматов

АКТ вазири Шерзод Шерматов IT-маҳсулотлар экспорт қилаётган корхоналар сони бир йилда 102 тадан 257 тага етганини маълум қилди. «Беш йил олдин IT бўйича эскпорт деярли бўлмаганди», — деди вазир ICTWeek Uzbekistan ҳафталиги очилиш маросимида.

Риши Сунак Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлади
24 октябр 2022, 19:03

Риши Сунак Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлади

Буюк Британия Вакиллар палатаси раҳбари Пенни Мордаунт мамлакат бош вазири лавозимига номзодини қайтариб олди. Натижада қолган ягона номзод Риши Сунак ўз-ўзидан бош вазирга айланади.

Ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли бўлади
24 октябр 2022, 18:37

Ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли бўлади

Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаларининг бир қатор кириб келиши ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони белгилайди. Пайшанба ва жума кунлари қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бошланади, аммо кундузи ҳарорат +19 даражадан, кечаси эса +8 дан ошмайди.

Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи остида фаолиятини бошлади
24 октябр 2022, 18:12 1

Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи остида фаолиятини бошлади

Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи билан қайта очилди. Боғ тест режимида фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳрида 1 кв.метр учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга ошди — ИТИМ шарҳи
24 октябр 2022, 17:48

Тошкент шаҳрида 1 кв.метр учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга ошди — ИТИМ шарҳи

ИТИМ таҳлилларига кўра, сентябрь ойида ижарага бериладиган уй-жойга бўлган талаб кескин ошди. Пойтахтда ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга қимматлашди. Энг юқори қиймат (1 кв.метр майдон учун) Шайхонтоҳур ($12,5), Миробод ($10,8) ва Яккасарой ($10,8) туманларида қайд этилди.

Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли 2026 йилгача битказилади
24 октябр 2022, 17:46

Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли 2026 йилгача битказилади

Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш 2026 йилгача битказилади.

Yandex Ўзбекистонда Дастурлаш мактаблари ва АЁҚШларда тўлов хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда
24 октябр 2022, 17:12

Yandex Ўзбекистонда Дастурлаш мактаблари ва АЁҚШларда тўлов хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда

Yandex вакиллари Ўзбекистонда юқори синф ўқувчилари учун Дастурлаш мактаблари очиш режалаштирилаётганини маълум қилишди. Шунингдек, «Яндекс Заправки» ёқилғи учун тўлов хизматини ишга тушириш бўйича музокаралар ўтказилмоқда, такси хизмати эса яна учта шаҳарда ишга туширилади.

«Ҳолат президент назоратида». Шерзод Асадов Сирдарёдаги портлаш ҳақида
24 октябр 2022, 16:56

«Ҳолат президент назоратида». Шерзод Асадов Сирдарёдаги портлаш ҳақида

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Сирдарёда содир бўлган портлаш юзасидан изоҳ берар экан, ҳолат давлат раҳбарининг назоратида эканлигини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижаси кенг жамоатчиликка эълон қилинади, деди у.

Шавкат Мирзиёев 27 октябрда Остонага боради
24 октябр 2022, 15:50

Шавкат Мирзиёев 27 октябрда Остонага боради

Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги иш режаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳафта президент «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига боради. Бундан ташқари, Европа Кенгаши президенти Шарль Мишельни қабул қилади.

Нодавлат ОТМ лицензиясини олиш талаблари соддалаштирилди
24 октябр 2022, 14:58

Нодавлат ОТМ лицензиясини олиш талаблари соддалаштирилди

Ҳукумат қарори билан НТТ сифатида давлат мулки объектларини ижарага олиш муддати 10 йилгача узайтирилди. Шунингдек, ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқдори 25 минг АҚШ долларигача қисқартирилди.

Япония Ўзбекистондаги учта тиббиёт муассасасига 270 минг доллар ажратди
24 октябр 2022, 13:01

Япония Ўзбекистондаги учта тиббиёт муассасасига 270 минг доллар ажратди

Япония Тошкент, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистондаги учта тиббиёт муассасасини жиҳозлаш учун 270 минг доллардан ортиқ маблағ ажратди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг