Марказий банк доллар курсини 11 125,00 сўм этиб белгилагандан сўнг, тижорат банклари ҳам мижозларга долларни янги қийматда таклиф қилди.
1 октябрь ҳолатига кўра, мавжуд банкларнинг аксариятида депозит ва кредитлар сонининг ўсиши кузатилди. Ўтган ой давомида «Миллий банк»да 5,3 трлн сўм депозитлар қисқарган. Муаммоли кредитлар сони бўйича эса «Халқ банки» (3 355) юқори кўрсаткични қайд этди.
Бизнес-парк Trilliant 300 дан ортиқ офис майдонлари, беш юлдузли InterContinental Hotels меҳмонхона, конгресс маркази ва очиқ савдо павильонларини тақдим этади.
Ўзбекистоннинг Мy Freighter авиакомпаниясида Jumbo Jet, шунингдек, «Осмон маликаси» деб номланувчи биринчи Boeing-747 самолёти пайдо бўлди. Бу авиакомпаниянинг биринчи хусусий юк самолёти ҳисобланади.
Президентнинг ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қарори қабул қилинди. 1 январдан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда «Ишга марҳамат» мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади.
Шаҳрихон туманида Spark билан тўқнашиб, ағдарилган Cobalt ёниб кетди. Ҳодиса сабаб икки киши жароҳатланган, ҳалок бўлганлар ҳақида эса маълумот келиб тушмаган.
Ижтимоий тармоқларда Деҳли шаҳрида тутқунликда бўлиб турган ўзбекистонлик аёлларнинг ватанга қайтишни сўраб йўллаган видеомурожаати тарқалди. Ҳолатга Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси расмий муносабат билдирди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳарбий омбордаги портлашдан сўнг ўтган бир сутка давомида зарарланган биноларнинг ярмидан ортиғи тўлиқ таъмирланганини маълум қилди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева транспорт, овқатланиш шохобчалари, хизмат кўрсатиш объектлари, маданий-кўнгилочар муассасаларда ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яратилмаганини тан олди. «Аслида ногиронлар учун шароитлар яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз», — деди у.
Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпинни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига учинчи муддатга қайта сайлангани билан табриклади. «Сиз, азиз биродарим билан бундан кейин ҳам дўстона ва очиқ мулоқотларни давом эттиришга тайёрлигимни билдираман», — дейилади табрикда.
Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов UFC 280 мусобақасида бразилиялик Кайо Борральодан мағлубиятга учради. Бу унинг UFC`даги иккинчи мағлубияти бўлди.
Поп туманида банк томонидан ажратилган 1,2 млрд сўм эвазига харид қилинган тиббий дастгоҳлар ва ишлаб чиқариш ускунасини бошқа шахсларга сотиб юборган МЧЖ раҳбари аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Мампар, лапшалар солинган товуқли шўрва, қайнатма ва ошқовоқдан тайёрланган шўрва, мохора, анъанавий борш, дудланган товуқ гўшти солиб пиширилган нўхат шўрва — Zira.uz мазали ва тўйимли таомларни тайёрлашни истаганлар учун иссиқ шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоланганди. Шавкат Мирзиёев ушбу халқаро шартномани амалга ошириш бўйича қарор қабул қилди.
Ўзбекистонда матнни овозга ва овозни матнга айлантириб берадиган нутқ синтезатори устида иш олиб борилмоқда. Унинг прототипи 24−27 октябрь кунлари Самарқандда ўтказиладиган АКТ ҳафталигида намойиш қилинади. Мазкур дастур кўзи ожизларга йўллардаги тўсиқлар ҳақида маълумот бериши ҳам мумкин.
Қарши шаҳар собиқ ҳокими Жамшид Фозилов 2018—2019 йиллар давомида 54 та ҳолатда 60 млрд 512 млн сўм талон-торож қилишда гумонланмоқда. Ҳозирда у уй қамоғига олинган. Қашқадарё прокуратурасининг таъкидлашича, суд якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.
Сирдарёдаги ҳарбий қисм омбори портлаши оқибатида 12 киши туман тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган, деб хабар берди ССВ. Уларнинг 5 нафари шошилинч тиббий бўлимида, 7 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилди, 4 нафари эса стационар кузативга олинди.
Тўра Боболов Бандихон туман ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун вилоят бюджетидан 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Антикоррупция агентлиги буни Давлат харидлари тўғрисидаги қонунга зид деб топди ва фармойишни бекор қилди.
Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳамда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 14 октябрь куни икки ЙТҲ юз берган. Ҳар икки ҳодисада бир нафардан фуқаро вафот этган.
УрДУ кутубхонасида лифт ишламаслиги сабабли ногирон талаба иккинчи қаватдаги ўқув залига кира олмаган, брайл ёзувидаги барча адабиётлар ўша ерда жойлашган. Урганчдаги кўзи ожизлар кутубхонаси олдида эса овозли светофор ва бекатлар йўқ, автобусларга махсус мосламалар ўрнатилмаган — Сенат ишчи гуруҳи.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг