Ўзбекистон 2022 йилда Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида 113 та мамлакат орасида 73-ўринни эгаллади. Индекс маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятлари, уларнинг мавжудлиги ва хавфсизлиги каби масалалар асосида тузилган.
Тошкент вилоятида қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориб келган 23 ва 22 ёшли аёллар аниқланди. Улар бошқа бир аёлни хорижга юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Айбдорларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Украинанинг Запорожье вилоятида автомобиллар карвонига ракета ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. Вилоят маъмурияти 1 октябрни вилоятда мотам куни деб эълон қилди.
2022−2023 ўқув йилида коллеж ва техникумга сиртқи, кечки ва дуал таълим шаклларида ўқиш учун ҳужжат топширганлар имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади. Имтиҳонни фақат кундузги таълим шаклида ўқишни истаганлар топширади.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Самарқанд вилоятининг Қўшробод туманида 1,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган майнинг фермаси аниқланди.
Сергелидаги заводларнинг бирида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди. Улар 23 июнь куни Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида юк автомашинасидан топилганди.
Марказий банк 30 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 14,23 сўмга қимматлаб, 11 014,01 сўм этиб белгилади. Шундан келиб чиқиб, тижорат банклари ҳам ўз таклифларини янгилади.
Шанба куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида бироз ёмғир ёғади. Якшанбада эса Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +21…+26 даража атрофида бўлади.
Тошкентда икки нафар блогер 15 суткага қамалди. Улар одамларни калтаклаб, шилқимлик қилган ва жамоат тартибини бузувчи видеоларни Instagram ижтимоий тармоғига жойлаб борган. Блогерлардан бири аввал ҳам 15 сутка қамоқ жазосини ўтаб чиққанди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон педагогларига 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик йўллади. «Илм-фан соҳаси ходимлари учун муносиб шароит яратиш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, моддий таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилади», — деди у.
Ўзбекистонда шанба куни 5 баллик магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда артериал гипертония ва бронхиал астмаси борлар азият чекади, кўпчиликда орқа бош мияда оғриқ туради, шу боис камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.
Рулда собиқ «Уммон» гуруҳи солисти Зоҳид Рисқиев бўлган BMW Тошкентда ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида бир киши вафот этди.
ТИВ Украина атрофидаги вазият бўйича баёнот берди. Унда Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлиги таъкидланган. ТИВ қонунбузарлик содир қилмаган чет элликлар, жумладан россияликлар мажбурий депортация қилинмаслигини маълум қилди.
«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ва Ветнам-япон Mareven Food Holdings ўртасида Big-Bon ва Rollton брендлари остида тез тайёрланадиган макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди. Инвестициялар ҳажми қарийб 125 млн долларни ташкил этади.
Президент «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Жўрабек Мирзамаҳмудовни бош вазир ўринбосари — энергетика вазири этиб тайинлади.
Пойтахтда тезлик 50 км/соатгача тушириши мумкинлиги , бош прокурор ўринбосари лавозимидан Тошкент вилояти прокурори бўлган Шавкатжон Рахимов, Покистонга гуманитар ёрдам жўнатган Ўзбекистон ва БМТ, гўдаклар ўлими, ДХМ орқали никоҳдан ўтиш эксперименти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди. Майнинг фаолияти учун — БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм), крипто-биржа фаолияти учун — БҲМнинг 400 баравари (120 млн сўм) тўлов қилиш керак бўлади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси ҳаракат тезлигини Кичик ҳалқа йўлида 60 км/соат, пойтахт маркази — А.Навоий, Маҳтумқули, А.Темур, КҲАЙ, И.Каримов, Т,Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларида эса 50 км/соатгача тушириш масаласини муҳокамага қўйишни кўзлаяпти.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия учрашувида ўзбекистонликлар учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар — 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шавкатжон Рахимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг