Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов туркманистонлик ҳамкасби билан Ван кўли орқали Туркияга юкларни интермодал ташишларни, Эрон вазири билан эса Чобаҳор портидан Ўзбекистонга пилот юк ташишни ташкил этиш бўйича келишиб олди.
Алишер Қодиров Қорақалпоғистондаги тартибсизликларнинг мингдан ортиқ иштирокчиси «айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида» қўйиб юборилганини маълум қилди. Қолганлар тергов қилинмоқда (қанча одамлиги айтилмади). Ҳеч қандай репрессия ва босим йўқ, дея қўшимча қилди депутат.
Омбудсман Қорақалпоғистондаги намойишларда ҳибсга олинганларнинг адвокатларига таяниб, учрашувларга тўсқинлик қилингани ва терговда қийноққа солишлар бўлганини маълум қилди. «Газета.uz» репортажида қийноққа солиш ҳолатлари ҳақида ёзганди, комиссия аъзоси Алишер Қодиров эса буни ёлғон дея атаганди.
Чоршанба куни магистрал газ қувурига шикаст етказилиши оқибатида Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фаолияти фавқулодда тўхтатилганди. «Ўзтрансгаз»нинг маълум қилишича, носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилиб, Тўрақўрғон ИЭСга табиий газ етказиб бериш қайта тикланди.
Ҳукумат мактабларга 500 метрга яқин ҳудудларда шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар ҳамда тез тайёрланадиган таомлар савдосини тақиқлашни таклиф этмоқда. Ҳужжат билан 2022 йил якунига қадар умумтаълим ва чекка ҳудудлардаги мактабларни автобуслар билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Бухоронинг Ғиждувон туманида 18 ёшли қиз янги туғилган чақалоғини ҳожатхонага тушириб юбориши оқибатида унинг ўлимига сабабчи бўлгани аниқланди. Суд онанинг қилган ишидан пушаймонлиги, ёшлигини инобатга олиб, унга бир йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Йил бошидан бери 14 мингдан ортиқ ташкилот ва корхоналарда ўрганишлар ўтказилиб, 41 150 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шунга кўра, 5935 нафар мансабдор 12 млрд 57 млн сўмлик жаримага тортилди. Қонунбузарликлар кўпроқ — Қашқадарё, Самарқанд, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятларида учрамоқда.
Ҳукуматнинг йирик давлат корхоналари акцияларини фонд бозорида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисидаги қарори асосида «йўл харитаси» тасдиқланди. Унда 20 дан ортиқ ташкилотларнинг IPO (SPO) ўтказиш муддати ва амалга ошириш механизмлари белгилаб берилган.
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 3 ёшли қизалоқ қариндоши томонидан калтаклаши оқибатида вафот этди. Прокуратура жиноят иши қўзғатди, гумонланувчи аёл ҳибсга олинди.
Ҳукумат қарори билан болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди. Унга кўра, туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар оилавий тарбиялашга берилиши мумкин. Тарбияловчи ота-оналарга ҳар бир боланинг яшаш харажатлари учун ойига 1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача пул берилади.
Магистрал газ қувурига шикаст етказилгани оқибатида Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фаолияти фавқулодда тўхтатилди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги. Айрим ҳудудларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Май ойида Учтепа туман прокуратураси терговчиси 50 минг доллар пора билан ушланган эди. Яшнобод туман суди гумонланувчини айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,1 млрд долларга тенг бўлди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 6,3 млрд доллар ўсиш қайд этилган.
Ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш учун Транспорт вазирлиги томонидан 5000 та автобус ва микроавтобус сотиб олиш, 81 та автовокзал қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда Damas микровэнларидан фойдаланишдан воз кечиш таклиф этилмоқда.
Тошкент халқаро аэропортида Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги юк аравалари пайдо бўлди. Яқин кунларда ҳудудий аэропортларга ҳам янги аравалар келтирилиши режа қилинмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Qarshi Leather заводи экологияни ифлослантиргани учун бир неча бор огоҳлантирилгани, март ойида фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Аввалроқ атрофга бадбўй ҳид таратаётган ушбу завод олдида фуқаро ўзини ёқиб юборган эди.
Грузия биржасининг собиқ раҳбари Гиоргий Паресишвили «Тошкент» биржаси бошқаруви раиси бўлди. Унинг асосий вазифалари маҳаллий фонд бозорини капитал бозорининг халқаро инфратузилмасига интеграциялашуви, шунингдек, маҳаллий компанияларнинг IPO ва SPO ўтказишга кўмаклашишдан иборат бўлади.
Ўзбекистон ва Россия президентлари сентябрда Самарқандда ШҲТ саммитини ташкил этиш ҳамда жорий йил кузда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Тошкентдаги Навоий кўчасининг Хадра майдонидан Чорсу майдонигача бўлган қисми 17 августдан таъмир ишлари учун ёпилади.
Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги кўчада Spark ҳайдовчиси йўл четида турган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг