Сешанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади. Иш ҳафтаси охирига келиб ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.
Туркия президенти Бразилиядаги G20 саммитида Россия-Украина урушини музлатиш бўйича ўз таклифини тақдим этади, деб ёзди Bloomberg. Эрдоғаннинг таклифлари орасида Украинанинг НАТОга аъзолик масаласини 10 йилга кечиктириш ва босиб олинган ҳудудлар бўйича мунозараларни кейинга қолдириш бор.
Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. Дизель поезди синов жараёни якунлангач, Конституция куни арафасида йўловчиларга фойдаланишга топширилади. Компания 2025−2026 йилларда вагон парки яна 70 та янгиси билан тўлдирилишини қўшимча қилди.
Депутатлар Мавлуда Хўжаева ва Раҳимжон Ҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари этиб сайланди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери лавозимига яширин овоз бериш йўли билан ХДП депутати Нуриддин Исмоилов қайта сайланди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан уй шароитида тирик пилла етиштираётганлар даромад солиғидан озод қилиниши белгиланди. Касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар эса ижтимоий солиқдан озод қилинади.
Урганч туманида 2 млрд 92 млн сўмлик газдан яширин йўл билан тўғридан-тўғри тармоққа уланиб фойдаланган новвойхона аниқланди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Ургут туманида 21 ёшли Cobalt ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, қаршисидан келаётган Damas`га урилганди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлган. Суд ҳукми билан Cobalt ҳайдовчиси 9 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.
Ўзбекистонда жорий ҳафта ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлиши кутилмоқда. Шу даражадаки, айрим ҳудудларда дарахтлар қайта барг очиши ҳодисалари ҳам кузатилиши мумкин. Вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳам (ҳатто қор кўринишида) бўлади. Ҳафта бошида деярли бутун мамлакат бўйлаб туман тушиши кутиляпти.
Жо Байден Украинага Россияга зарба беришда узоқ масофага учувчи ATACMS ракеталарини ишлатишга рухсат берди. Бу Россиянинг Шимолий Корея қўшинларини жанговар ҳаракатларга жалб қилганига жавобдир, деб ёзмоқда NYT. Reuters Киев яқин кунларда бу қуроллар билан Россияга зарба бермоқчилигини таъкидлади.
Ҳиндистон ўзининг биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. «Бу бизни илғор ҳарбий технологияларга эга давлатлар гуруҳига олиб чиқди», — деди мамлакат мудофаа вазири. Сўнгги йилларда Нью-Деҳли мудофаа соҳасини АҚШ, Япония ва Австралия билан иттифоқчиликда мустаҳкамламоқда.
Ноябрнинг учинчи якшанбасида бутун дунёда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари хотирланади. Бу йил сана 17 ноябрга тўғри келди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси шу куни Суперлиганинг 2024 йилги рамзий термасини махсус видеоролик билан эълон қилди ва уни ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади.
Марказий сайлов комиссияси ҳудудлардан сайланган Сенат аъзолари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, сенаторларнинг бир нафари 30 ёш, қолганлари 40 ёшдан ошган. Сенатнинг биринчи мажлиси 19 ноябрь куни чақирилади.
Бандихон туманида Nexia ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 1-cинф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда бола туман шифохонасида вафот этди.
Россия Украинанинг Киев, Одесса, Кривой Рог, Днепр ва Ровно шаҳарларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. Бир неча киши ҳалок бўлди, турар жойларга зарар етди. Украина энергетика вазири ракета ҳужумларидан мақсад мамлакат энергетика тизими бўлганини билдирди. Кўплаб ҳудудлар электрсиз қолди.
«Газета.uz» Халқаро талабалар куни муносабати билан улардан ушбу санани нишонлаш, бир ойда қанча маблағ сарфлашлари ҳамда талабалик ҳаёти ҳақида сўради.
Пискентда номаълум шахслар итларни отиб ташлади. Тошкент вилояти ИИББ улардан ов қуроллари олиб қўйилганини билдирди, бироқ тафсилотларни очиқламади. Ўзбекистонда қаровсиз ҳайвонларни тутиш хизматларининг жониворларга шафқатсиз муносабати ҳамон долзарб муаммолигича қолмоқда.
Болалар омбудсмани Самарқандда гуруҳли жинсий зўравонлик қурбони бўлган мактаб ўқувчиси билан учрашди. Қизга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатила бошланди. Жабрланувчининг онаси ОАВдан жиноят тафсилотларини эълон қилмасликни сўради.
Абхазияда Россия билан «инвестиция битими» ратификация қилинишига қарши намойишчилар ҳукумат биноларини эгаллади. Бунинг фонида президент Аслан Бжания истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди. Аммо намойишчилар унинг шартларини қабул қилмаяпти. Тўқнашувларда ўндан ортиқ киши жароҳатланган.
Дональд Трамп 27 ёшли Кэролайн Ливиттга Оқ уй матбуот котиби лавозимини берди. У мазкур хизмат тарихидаги энг ёш раҳбар бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг