Хитойда автомобиль одамлар устига бостириб борди, 35 киши ҳалок бўлди
12 ноябрь 2024, 19:56

Хитойда автомобиль одамлар устига бостириб борди, 35 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Чжухай шаҳрида автомобиль одамлар орасига кириб борди. Оқибатда 35 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳатланди. Автомобилни бошқарган 62 ёшли эркак ушланди, у оилавий муаммо сабабли шундай қилгани айтилмоқда.

«Уларни яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишимиз керак». Элдор Шомуродов — Ўзбекистоннинг Қатарга қарши ўйини ҳақида
12 ноябрь 2024, 19:49

«Уларни яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишимиз керак». Элдор Шомуродов — Ўзбекистоннинг Қатарга қарши ўйини ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти юқори, деди жамоа сардори Элдор Шомуродов. Унга кўра, Қатарга қарши бўлажак ўйинда футболчилар уч очко қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди
12 ноябрь 2024, 19:16

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Боку шаҳридаги COP29 саммити доирасида Ўзбекистон ва Финляндия президентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, саноат кооперациясини кенгайтириш, таълим ва экология соҳаларидаги алмашинувларни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталди.

«Миллий тикланиш» партияси ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқмоқда. Тафсилотлар
12 ноябрь 2024, 19:01

«Миллий тикланиш» партияси ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқмоқда. Тафсилотлар

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг нотўлиқ иқтибосига изоҳ бериб, ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқилишини айтди. «Миллий тикланиш»нинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, лойиҳа ҳозирча фақат партиянинг ўзида шакллантирилмоқда.

Иқлим ўзгаришлари геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда — Шавкат Мирзиёев
12 ноябрь 2024, 18:16

Иқлим ўзгаришлари геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев COP 29`даги нутқида иқлим ўзгаришлари асосий глобал таҳдидга айланиб бораётгани, геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Президент глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда бартараф этишда қатор таклифларни билдирди.

«Маънавият экспертизаси» лойиҳаси медиа маҳсулотларга цензура қўймайди — Маънавият ва маърифат маркази
12 ноябрь 2024, 16:48

«Маънавият экспертизаси» лойиҳаси медиа маҳсулотларга цензура қўймайди — Маънавият ва маърифат маркази

Маънавият ва маърифат маркази медиа маҳсулотлар «маънавий экспертиза»дан ўтказилиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, лойиҳа медиа маҳсулотларга цензура қўймайди, ОАВ, журналистлар, ижодкорлар ва блогерларнинг ижод эркинлигига дахл қилинмайди.

Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди
12 ноябрь 2024, 16:36

Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистоннинг 15 ёшли шахматчиси Афруза Ҳамдамова Бразилияда ўтказилган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 10 та ғалаба ва битта дуранг қайд этиб, муддатидан олдин ғолиб бўлди. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи чемпионлик унвони ҳисобланади.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисидаги қонун имзоланди
12 ноябрь 2024, 15:05

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисидаги қонун имзоланди

Президент фермерларнинг биргаликда ишлаши учун бирлашишига имкон берувчи қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисидаги янги қонунни имзолади. Ҳужжатга кооперативларнинг уюшмага мажбурий аъзолигини киритиш режалаштирилган бўлсада, бу норма парламентнинг қуйи палатасидаёқ чиқариб ташланган.

Тошкентда MG брендининг ZS автомобиллари сотуви бошланди
12 ноябрь 2024, 15:00

Тошкентда MG брендининг ZS автомобиллари сотуви бошланди

MG компанияси Ўзбекистонда ZS кроссоверини расман тақдим этди. Автомобилни MG Мотоrs`нинг ваколатли дилерлик марказларидан харид қилиш мумкин.

FT: Украина ўз «ғалаба режаси»нинг иккита бандини Трамп учун махсус ишлаб чиққан
12 ноябрь 2024, 14:11

FT: Украина ўз «ғалаба режаси»нинг иккита бандини Трамп учун махсус ишлаб чиққан

Украина таклиф этган «ғалаба режаси»нинг иккита банди Дональд Трамп учун махсус ишлаб чиқилган, деб ёзади Financial Times. Украина ресурсларидан биргаликда фойдаланиш ва Европадаги АҚШ қўшинларини украинларга алмаштириш бандлари шулар жумласидан.

Ҳайдалган автомобиллар нархлари октябрь ойида қандай ўзгарди?
12 ноябрь 2024, 13:13

Ҳайдалган автомобиллар нархлари октябрь ойида қандай ўзгарди?

Октябрда иккиламчи бозорда Chevrolet Lacetti, Damas ва Labo автомобилларининг нархи пасайишда давом этди, дейилади МҲТИ шарҳида. Spark`нинг ўртача нархи бироз ошди, Cobalt ва Nexia`ники эса деярли ўзгармади. Ўртача ва кўп масофа босиб ўтган Equinox ва BYD Han нархлари мос равишда кескин пасайди.

Оролбўйида экологик муаммоларга бағишланган Climate Expo кўргазмаси ва «Орол водийси» иқлим технологиялари экспо-хаби ташкил этилади
12 ноябрь 2024, 12:04

Оролбўйида экологик муаммоларга бағишланган Climate Expo кўргазмаси ва «Орол водийси» иқлим технологиялари экспо-хаби ташкил этилади

Оролбўйи ҳудудини барқарор ривожлантириш йўлида халқаро ҳамжамиятни кенг жалб этиш мақсадида Мўйноқда «Орол табиати лабораторияси»ни ташкил этилади. Шунингдек, Оролбўйида экологик муаммоларга бағишланган кўргазма ва «Орол водийси» иқлим технологиялари экспо-хаби ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Тошкентда бир кунда иккита «гармошкали» автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
12 ноябрь 2024, 11:52

Тошкентда бир кунда иккита «гармошкали» автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Душанба куни Тошкентнинг Учтепа туманида King Long русумли «гармошкали» автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт йўл четидаги кўчатлар сотиладиган жойга кириб кетди. Кечга яқин яна бир автобус Lacetti билан тўқнашди. Ҳозирда иккала ҳолат ҳам ИИББ ЙҲХБ томонидан ўрганилмоқда.

Жиззахда халқаро террорчилик ташкилотларининг материалларини тарқатиб келган йигитга ҳукм ўқилди
12 ноябрь 2024, 11:48

Жиззахда халқаро террорчилик ташкилотларининг материалларини тарқатиб келган йигитга ҳукм ўқилди

Шароф Рашидов туманида 27 ёшли йигит халқаро террорчилик ташкилотларининг материалларини тарқатиб ва молиявий қўллаб-қувватлаб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан у 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Тошкентда корхоналарнинг қаттиқ ёқилғидан фойдаланишини текшириш бўйича рейд ўтказилмоқда
12 ноябрь 2024, 11:29

Тошкентда корхоналарнинг қаттиқ ёқилғидан фойдаланишини текшириш бўйича рейд ўтказилмоқда

Маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев иссиқхоналар сабаб пойтахт ҳавоси кескин ёмонлашаётгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, корхоналарни текшириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Ria Money Transfer: халқаро пул ўтказмалари энди Milliy мобил иловасида
12 ноябрь 2024, 11:00

Ria Money Transfer: халқаро пул ўтказмалари энди Milliy мобил иловасида

Энди Ria Money Transfer билан ҳамкорлик орқали Milliy иловасида хорижга пул ўтказмалари мавжуд.

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган аёлнинг жасади каналдан топилди
12 ноябрь 2024, 10:30

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган аёлнинг жасади каналдан топилди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан оқиб ўтувчи Қорасув каналидан 23 ёшли аёлнинг мурдаси топилди. У бир неча кун олдин уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда
12 ноябрь 2024, 09:50

Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда

Президент томонидан имзоланган қонун билан қарздор истеъмолчилардан коммунал тўловларни ундириш тартибига ўзгартириш киритилмоқда.

2027 йилга бориб Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 20 млрд долларга етиши мумкин
11 ноябрь 2024, 22:48

2027 йилга бориб Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 20 млрд долларга етиши мумкин

2024 йил охиригача Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 15 млрд долларгача, 2027 йилга бориб эса 20 млрд долларгача ўсиши мумкин. Юқори даромадли мамлакатлардан ўтказмалар ҳисобига пул оқимлари манбалари янада диверсификация қилиниши кутилмоқда.

Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди
11 ноябрь 2024, 22:33

Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

«Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлида икки автомобиль иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузган, оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Exeed билан тўқнашган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг