Президент томонидан имзоланган «Реклама тўғрисида»ги янги қонун уч ойдан кейин кучга киради. Ҳужжат билан реклама тилига, шунингдек, унинг мазмунини бошқа тилларга таржима қилишга нисбатан янги талаблар белгилаб берилмоқда.
Жаҳон банки Ўзбекистонда деградацияга учраган ерлар ва ўрмонларни тиклаш мақсадида 30 йил муддатга 142 млн долларлик имтиёзли кредит ажратади. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида яна иккита траст фонд қўшимча 11 млн доллар йўналтиради. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига бир қатор вазифалар юклатилмоқда.
Ўзгидромет 10−14 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида шамол кучайиши, сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.
Жаҳон банки 2022 йил учун Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини 4,3 фоизгача яхшилади. Аммо Украинадаги можаро сабабли ўсиш олдинги прогноздан пастлигича қолмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон яқин икки йилда Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори иқтисодий ўсишни кўрсатиши кутилмоқда.
Болаларни ёзги оромгоҳларда дам олдириш тадбирларига 100 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади, деб маълум қилди ХТВ. 1131 та оромгоҳ билан 297 мингдан ортиқ болаларни қамраб олиш режалаштирилган. Қолаверса, беш ташаббус доирасида ўтказиладиган тадбирларга 1,2 млндан ортиқ ўқувчи жалб этилади.
Яккасарой туманида яшовчи хитойлик фуқаронинг хонадонидан ичида 265 минг доллар бўлган сейф ўғрилаб кетилди. Гумондор сифатида 6 нафар сурхондарёлик фуқаро ҳибсга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ДХХ Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида Тожикистон ва Қирғизистондан яширинча олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйди. Тезкор тадбирларда гумондорлар ёнида жами 2,9 кг опий, 3,9 кг гашиш, 3 минг донадан ортиқ «Регапен», 380 дона «Тропикамид», 400 дона «Селофен» борлиги аниқланди.
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани ва Чирчиқ шаҳрида 25 ва 20 ёшли фуқаролар поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди. Улардан бирининг туғма кўриш ва эшитиш нуқсони бўлган, иккинчиси эса телефондан фойдаланган ҳолда велосипедда темирйўлни кесиб ўтишга уринган.
Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилади. Март ойида асосий ставка 14 фоиздан 17 фоизгача кўтарилганди.
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоққа олинган куни 24 та қарор ва фармойиш, эртаси куни эса яна 2 та ҳужжатни имзолади. Уларнинг аксарияти ер майдонларини онлайн аукционга қўйиш билан боғлиқ. Адлия бошқармаси «сохталаштириш эҳтимоли» билан қарорларнинг қонунийлигини текширмоқда.
Президентга Сурхондарёдаги сув омборларини модернизация қилиш ва сув таъминотини яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдим этилди. Шавкат Мирзиёев барча сув омборлари хавфсизлигини яхшилаш, тизимни рақамлаштириш даражасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Тошкентда «Matiz» дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди. Ҳайдовчи тезликни белгиланган меъёрдан ошириб юборгани айтилмоқда.
Чоршанба куни президент БМТ бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммадни қабул қилди. Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг Афғонистонда бардавом тинчликни таъминлашдаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилди. БМТ вакили Танзила Нарбаева ҳамда Саида Мирзиёева билан ҳам учрашув ўтказди.
Наманган ва Фарғонада аҳолига ажратилган арзон нархдаги ун маҳсулотини бошқа шахсларга сотиб юборилгани аниқланди. Поп туманида МЖЧ раҳбари 54,9 тонна, Марғилон шаҳрида эса хусусий корхона мансабдорлари 10,1 тонна ун маҳсулотини қимматроқ нархда сотгани маълум бўлди.
Президент «Реклама тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра, дарсликлар ва дафтарларда реклама бўлиши, миллий ва оилавий анъаналарга зид образлардан, машҳурлар ва тиббиёт ходимлари сиймосидан фойдаланиш, товар нархларини валютада кўрсатиш тақиқланади. Қолаверса, рекламаларда ёш таснифи кўрсатилади.
1941−1945 йиллардаги уруш фахрийлари, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул озиқ-овқат ўрнига ойига БҲМнинг 1 баравари миқдорида қўшимча тўлов олади.
Ўзбекистон миллий жамоаси 2023 йилги Осиё кубогига саралаш турнирини Шри-Ланка устидан йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади — видео, фото.
Ўзбекистонга €7,9 млн ажратадиган Австриянинг йирик банки, одамлар олдида ўлдириб кетилган урганчлик ҳайдовчи, Андижон шаҳар ҳокими ортидан ҳибсга олинган вилоят ХТБ бошлиғи, 3% эмас, 26,8% эканлиги айтилган пойтахтнинг яшил майдонлари ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 8 июндаги хабарлар дайжестида.
Wizz Air Abu Dhabi лоукастери Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди. Кузда авиакомпания мамлакатнинг икки шаҳрига тўртта рейсни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 7 кундан 15 кунга узайтирилди. Худди шунингдек, Россия фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида регистрациясиз бўлиб туриш муддати 3 кундан 15 кунга узайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг