Талабаларни ётоқхона билан таъминлаш 41 фоизга етказилди — Олий таълим вазирлиги
8 июнь 2022, 18:26

Талабаларни ётоқхона билан таъминлаш 41 фоизга етказилди — Олий таълим вазирлиги

Олий таълим вазирлиги талабаларнинг қарийб 41 фоизи ётоқхона билан таъминланганини маълум қилди. 2020 йилда бу кўрсаткич 28 фоизни ташкил қилган. 2 қаватли каравотлар, турар жойларни оптималлаштириш, янги ётоқхоналар ҳисобига ўринлар сони кўпайтирилди.

Йил бошидан буён 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланди
8 июнь 2022, 17:52

Йил бошидан буён 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланди

Ўзбекистонда йил бошидан буён Суриядаги «Ислом давлати» ва «Тавхид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилотларга алоқадор 4 та яширин, 10 та «виртуал» гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, улар фаолиятига чек қўйилди.

Пойтахтнинг яшиллиги — 26,8%. Аввал айтилган 3% кўрсаткич хатолиги маълум қилинди
8 июнь 2022, 17:09

Пойтахтнинг яшиллиги — 26,8%. Аввал айтилган 3% кўрсаткич хатолиги маълум қилинди

Тошкент шаҳрининг яшил майдони (буталар ва майсалар ҳам киради) қарийб 30%ни (ҳокимият ўлчови бўйича — 26,84%) ташкил этади. 3 фоизлик кўрсаткични Ўзгидромет вакили техник хато туфайли эълон қилди, дейилади марказ хабарида. Ҳокимият яшиллик кўрсаткичи қандай аниқланишини тушунтирди.

Экин майдонларида сув тежовчи технологияларни қўллаш учун 100 млн сўмгача субсидия берилади
8 июнь 2022, 16:41

Экин майдонларида сув тежовчи технологияларни қўллаш учун 100 млн сўмгача субсидия берилади

Ҳукумат қарорига кўра, 10 гектардан кам бўлмаган пахта ва дон экин майдонларида сувни тежовчи технологияларни қўллаш учун 100 млн сўмгача субсидия ажратилади. Ариза туман ҳокимлигида қабул қилинади, субсидиялар Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари томонидан тўлаб берилади.

Импорт озиқ-овқатлар ўртакашларсиз бозорга чиқарилмоқда — Бош прокуратура
8 июнь 2022, 16:17

Импорт озиқ-овқатлар ўртакашларсиз бозорга чиқарилмоқда — Бош прокуратура

Импорт озиқ-овқатлар, жумладан картошка, гўшт, ёғ, ун ва шакар «биринчи қўл» тамойили асосида ўртакашларсиз бозорга чиқарилмоқда, деди Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи Дилшод Раҳимов. Йил бошидан бери нархларни манипуляция қилган 187 нафар шахсга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилган.

Оролбўйи архитектор ва қурувчилари экологик лойиҳалаш бўйича ўқитилади
8 июнь 2022, 15:39

Оролбўйи архитектор ва қурувчилари экологик лойиҳалаш бўйича ўқитилади

БМТТД, Ислом тараққиёт банки ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги Оролбўйида янги лойиҳани ишга туширди — архитектура-лойиҳа институтлари ҳамда ҳудудий архитектура ва қурилиш бошқармалари вакиллари экологик тоза муҳандислик лойиҳалари ва бош режаларни ишлаб чиқиш бўйича ўқитилади.

Андижон шаҳар ҳокими ортидан вилоят ХТБ бошлиғи ҳам ҳибсга олинди
8 июнь 2022, 15:16

Андижон шаҳар ҳокими ортидан вилоят ХТБ бошлиғи ҳам ҳибсга олинди

Андижон вилояти ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи тариқасида ҳибсга олинди. Сешанба куни Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров процессуал тартибда ушлангани маълум бўлганди.

Эрондаги темирйўл фалокатида 17 киши ҳалок бўлди
8 июнь 2022, 15:09

Эрондаги темирйўл фалокатида 17 киши ҳалок бўлди

Эрон шарқида содир бўлган поезд фалокати оқибатида 17 нафар йўловчи ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Тахминан Табас шаҳри яқинида поезднинг экскаватор билан тўқнашиб кетиши натижасида етти вагондан тўрттаси ағдарилиб кетган.

Андижон ва Самарқандда ноқонуний ер сотишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди
8 июнь 2022, 14:39

Андижон ва Самарқандда ноқонуний ер сотишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди

ДХХ Андижон ва Самарқандда ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди. Андижондаги ҳолатда фуқаролар 1 га ерни $180 мингга сотишга уринди. Самарқанддаги тўртта ҳолатда эса 3 га ерни 180 млн сўмга, 50 сотих ерни $100 мингга, 70 сотих ерни $65 мингга ва 5 га ерни $50 мингга сотмоқчи бўлганлар ушланди.

Саноат зоналари режага мувофиқ газ, сув, электр энергияси билан таъминланади
8 июнь 2022, 13:59

Саноат зоналари режага мувофиқ газ, сув, электр энергияси билан таъминланади

2022 йилда эркин иқтисодий ва саноат зоналарига электр, газ ва сув коммуникацияларини ўтказиш дастури тасдиқланди. Аввалроқ Шавкат Мирзиёев саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, уларнинг учдан бирида электр, газ, сув ва канализация йўқлигини танқид қилганди.

Австриянинг энг йирик банки Ўзбекистонга €7,9 млн ажратди
8 июнь 2022, 12:45

Австриянинг энг йирик банки Ўзбекистонга €7,9 млн ажратди

Австриянинг «UniCredit Bank Austria AG» банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацион технологиялар трансферини молиялаштириш учун 7,9 млн евро ажратди. Ушбу имтиёзли маблағлар «Bauer GmbH» компаниясининг ёмғирли суғориш учун инновацион технологияларини харид қилишга сарфланади.

Талабанинг Қозоғистондаги ўқишини кўчириб бера олмаган шахслар қўлга олинди
8 июнь 2022, 12:32

Талабанинг Қозоғистондаги ўқишини кўчириб бера олмаган шахслар қўлга олинди

Бухоро давлат тиббиёт институти декан ўринбосари ва яна икки шахс талабанинг Қозоғистондаги ўқишини кўчириб бериш эвазига 12 минг доллар олгани айтилмоқда. Гумонланувчилар пулни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, унинг ўрнига Spark машинасини фуқарога топширган вақтида қўлга олинди.

Тўрткўл трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди
8 июнь 2022, 12:15

Тўрткўл трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди

Тошкентдан Қорақалпоғистонга 55 нафар йўловчини олиб кетаётган Yutong йўловчи автобуси Тўрткўл туманидан ўтган автомагистралда ёниб кетди. Воқеа тунда содир бўлган, тахминан ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ўзбекистон U-23 жамоасининг Осиё кубогининг чорак финалидаги рақиби аниқ бўлди
8 июнь 2022, 11:43

Ўзбекистон U-23 жамоасининг Осиё кубогининг чорак финалидаги рақиби аниқ бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси U-23 Осиё кубоги 3-тури доирасида Эрон жамоаси билан дуранг ўйнади. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиққан ўзбекистонликлар чорак финалда Ироққа қарши майдонга тушади.

100 нафар энг қиммат футболчи эълон қилинди
8 июнь 2022, 11:36

100 нафар энг қиммат футболчи эълон қилинди

CIES Football Observatory ёзги трансферлар ойнаси арафасида энг қиммат 100 футболчи рейтингини тақдим этди. Кучли ўнликда Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Эрлинг Хааланд етакчилик қилмоқда. Ташкилот ўйинчиларнинг нархини белгилашда ёши, клуб ва терма жамоадаги мавқеини инобатга олган.

Рақобат қонунчилигини бузгани учун «Ўзбекистон Кабел Телевидениеси»га нисбатан иш қўзғатилди
8 июнь 2022, 11:29

Рақобат қонунчилигини бузгани учун «Ўзбекистон Кабел Телевидениеси»га нисбатан иш қўзғатилди

Антимонополия қўмитаси нархларни асоссиз оширган ва рақобат қонунчилигини бузган монопол ташкилот — «Ўзбекистон Кабел Телевидениеси»га нисбатан иш қўзғатди. Бунинг натижасида нархларни сунъий ошириш ҳолатига чек қўйилди. Қолаверса, компанияга нархларни декларация қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Урганчда ҳайдовчи одамлар кўз ўнгида ўлдириб кетилди
8 июнь 2022, 11:13

Урганчда ҳайдовчи одамлар кўз ўнгида ўлдириб кетилди

Урганчда кундузи гавжум кўчада автомобиль ҳайдовчиси шафқатсизларча ўлдириб кетилди. Бир киши қасддан одам ўлдиришда, яна бири безориликда айбланиб ҳибсга олинди, безориликда айбланган яна олти нафар шахс тилхат асосида озод қилинди.

Самарқанддаги ёнғинда 16 та дўконда зарар етгани маълум бўлди
8 июнь 2022, 10:59

Самарқанддаги ёнғинда 16 та дўконда зарар етгани маълум бўлди

Самарқанд вилояти ФВБ Нарпай туманидаги озиқ-овқат дўконларида юз берган ёнғин оқибатида жами 16 та дўконнинг 240 кв.м. майдонига зарар етганини маълум қилди. Аввалроқ, учта дўконнинг шифт, том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари зарарлангани айтилганди.

Қимматли қоғозлар билан шуғулланувчилар аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди
8 июнь 2022, 10:26

Қимматли қоғозлар билан шуғулланувчилар аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарорига кўра, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака сертификати 5 йилга берилади. Сертификат ДХМ ва ЯИДХП орқали тақдим этилади, бунинг учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистондаги қурилишлар сабаб ҳавонинг ифлосланиши биз учун муаммо — Ўзгидромет
8 июнь 2022, 09:13

Ўзбекистондаги қурилишлар сабаб ҳавонинг ифлосланиши биз учун муаммо — Ўзгидромет

Ўзгидромет раҳбарининг биринчи ўринбосарининг фикрича, қурилишлар сабаб Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши муаммолардан бирига айланиб бормоқда. «Қурилишлар барибир бир кун тўхтайди. Мутахассис сифатида айтаман, 5−10 йилдан кейин шаҳар ҳавоси яхши бўлади», — деди Ибратжон Каримов.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг