Афғонистонда тинч аҳолига қарши қатор террорчилик ҳужумлари давом этмоқда. 29 апрель куни Кобулдаги сўфий масжидида содир бўлган портлашда турли ҳисоб-китобларга кўра 10 дан 50 нафаргача одам ҳалок бўлган.
Президент қарори билан «Ишга марҳамат» мономарказларида ўқитилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа билан бирга 540 минг сўм миқдорида ҳар ой стипендия тўлаб берилади. Шунингдек, етим болалар иккиламчи бозордан давлат олиб берган уй-жойни расмийлаштиришда нотариус ва кадастр хизматлари учун бож тўламайди.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани прокурори Санжар Мавлонов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара пункти орқали Афғонистонга 58 та вагондан иборат поездда навбатдаги инсонпарарлик ёрдамини жўнатди.
Андижонда халқаро экстремистик ташкилотларга қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётганликда гумонланган 14 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинди. Уларнинг 4 нафари аёллардан иборат (рўйхат).
Ҳайит байрами учун қандай мазали пишириқлар тайёрлаш мумкин? Асалли ноодатий қуш тили, чак-чак, ёнғоқли булочкалар ва пишириқлар, «конфетка» печеньеси, Бостонча кремли торт — Zira.uz рецептларида.
1 майдан ошириладиган пенсия ва нафақалар, ўзини 4-қаватдан ташлаган ЎзДЖТУ талабаси, Рамазон ҳайити арафасида афв этилган 65 нафар фуқаро, уруш фахрийларига 15 млн сўмдан берилиши, «Ичан-Қалъа»даги 33та тарихий обидага жиддий зарар етказаётгани айтилган термитлар, жудда иссиқ бошланадиган май ойи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 29 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президентнинг тегишли фармонига асосан Шохрух Аминов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Сирдарё ҳамда Навоий вилоятларида прокурор лавозимида фаолият юритган.
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ижтимоий ёрдамга муҳтож 2,2 млн киши бор. Шавкат Мирзиёев кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий муассасалар тарбияланувчилари ва бошқаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини маълум қилди.
1 сентябрдан бошлаб ҳомиладорлик нафақаси тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилади. Бунинг учун Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилиб, унга жорий йилда бюджетдан 170 млрд сўм ажратилиши белгиланди.
Президент Рамазон ҳайити арафасида тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.
Чортоқ туманида банк масъул ходимлари тадбиркор билан ўзаро тил бириктириб, қуёнчилик ва чорвачилик учун ажратилган 1,3 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Мингбулоқ туманида эса тадбиркор банкнинг собиқ мансабдор шахслари билан биргаликда фуқароларга тикувчилик учун ажратилган 143,2 млн сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган.
Рублнинг сўмга нисбатан расмий курси 4,76 сўмга кўтарилиб, 157,52 сўмга тенг бўлди. Рублнинг ушбу курси ўз тарихидаги энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Доллар расмий курси кетма-кет олтинчи кун пасайиб, 11 161,96 сўмни ташкил қилди. Евро курси эса кўтарилди.
9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар ва Ленинград қамалидаги асирларга 15 млн сўмдан тўланади.
3−5 май кунлари тўққизта вилоятнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди. ФВВ сел хавфи бўлганда зарур ҳаракатлар бўйича тавсиялар берди.
2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари ўсиши 3,3 фоизгача секинлашди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилда 7,7 фоизга тенг бўлганди. Аҳолининг даромадлар таркибида пул ўтказмаларининг улуши камайди. Шу билан бирга, аҳоли жон бошига умумий даромад 3,2 млн сўмгача кўтарилди.
Самарқандда жамоат транспортини ривожлантириш учун 2023 йил охиригача 40 та янги, жумладан, 5 та экспресс йўналиш очиш, марказий кўчаларда автобуслар учун алоҳида йўлаклар ажратиш, 180 та электробус харид қилиш режалаштирилмоқда. 1 июлдан бошлаб шаҳар жамоат транспорти вилоят буджети ҳисобидан субсидияланади. Икки туманни Самарқанд билан электропоезд орқали улаш таклиф қилинмоқда. «Йўлларни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал қилиб бўлмайди. Жамоат транспортига устувор аҳамият бериш керак», деди Шавкат Мирзиёев
Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг фикрича, тижорат банкларида амалга оширилаётган коррупцион ҳолатлар ислоҳотларга соя солмоқда. Шунингдек, у битта банкда жиноят содир қилган банк масъулининг бошқа бир банкка бориб ишга жойлашиши нотўғри эканлигини айтиб ўтди.
Президент фармони билан 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақалар 12%га оширилади. Шунингдек, зарур иш стажига эга бўлмаган ҳамда боқувчисини йўқотганлар учун ойлик нафақа миқдори 500 минг сўм этиб белгиланди.
БМТ бош котиби Украина президенти билан учрашувда БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинадаги урушнинг олдини олиш ёки тўхтата олмаганини катта умидсизлик деб атади. Антониу Гутерриш Россиянинг бостириб кириши Украина ҳудудий яхлитлиги ва БМТ Низомини бузиш эканини яна бир бор таъкидлади. БМТ раҳбари Киевда бўлган вақтида шаҳарга иккита ракета ҳужуми уюштирилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг