Ҳудудий бошқармаларда уй-жойларни таъмирлаш жамғармалари ташкил этилади
27 апрель 2021, 12:42

Ҳудудий бошқармаларда уй-жойларни таъмирлаш жамғармалари ташкил этилади

Президент кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди. Маълум қилинишича, лойиҳалар хорижлик мутахассислар иштирокида тайёрланган.

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг иккинчи партияси олиб келинди
27 апрель 2021, 12:03

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг иккинчи партияси олиб келинди

Ўзбекистонга коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг яна бир партияси етиб келди. Маълум қилинишича, етказиб берилган навбатдаги вакциналар партияси 50 минг дозадан иборат бўлиб, 23 апрель куни етказиб берилган вакциналарнинг иккинчи компоненти ҳисобланади.

Рустам Ражабов UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди
27 апрель 2021, 11:22

Рустам Ражабов UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди

UzAuto Motors бош директор вазифасини вақтинчалик бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган Рустам Ражабов расман компания бош директори этиб тайинланди.

Тошкентдаги кафелардан бирида икки эркак ҳисобни тўламасдан, кафе ишчисини дўппослади
27 апрель 2021, 10:41 1

Тошкентдаги кафелардан бирида икки эркак ҳисобни тўламасдан, кафе ишчисини дўппослади

Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган кафелардан бирида маст ҳолатдати икки киши ҳисобни тўламасликларини айтиб, кафе ишчисини дўппослаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлигида ўзгаришлар амалга оширилди
27 апрель 2021, 10:33

Инновацион ривожланиш вазирлигида ўзгаришлар амалга оширилди

Шахлохон Турдикулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Олимжон Тўйчиев инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

«Пахтакор» ОЧЛнинг 5-турида «Трактор» билан дуранг ўйнаб, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди
27 апрель 2021, 10:16

«Пахтакор» ОЧЛнинг 5-турида «Трактор» билан дуранг ўйнаб, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди

«Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги 5-тур учрашувини «Трактор» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Бугун Олмалиқнинг АГМК жамоаси «Ал Ҳилол» клубига қарши майдонга тушади.

Туркияда 17 майгача тўлиқ карантин эълон қилинмоқда
27 апрель 2021, 10:12

Туркияда 17 майгача тўлиқ карантин эълон қилинмоқда

Туркияда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ карантин чекловлари амал қилади. Бунда барча мактабларда дарслар тўхтатилиши ва имтиҳонлар қолдирилиши эълон қилинди. Шунингдек, барча савдо марказлари фаолияти вақтинчалик чеклаб қўйилади.

Telegram Ўзбекистонда гуруҳлар ва каналларда тўловларни қабул қилишга рухсат берди
27 апрель 2021, 00:00

Telegram Ўзбекистонда гуруҳлар ва каналларда тўловларни қабул қилишга рухсат берди

Telegram’даги гуруҳлар ва каналларда тўловларни қабул қилиш имконияти мавжуд бўлди. Иловада саккизта ўрнатилган тўлов тизимларидан иккитаси — Ўзбекистондаги PayMе ва CLICK.

«Истиқлол» концепцияси лойиҳаси яқин кунларда тасдиқланади — қурилиш вазири
26 апрель 2021, 23:28

«Истиқлол» концепцияси лойиҳаси яқин кунларда тасдиқланади — қурилиш вазири

Қурилиш вазири Ботир Зокиров Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида барпо этиладиган «Истиқлол» концепцияси лойиҳа яқин кунларда тасдиқланишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, президент танлов иштирокчиларининг лойиҳалари билан танишиб, танлов муддатини яна 10 кунга чўзиш топшириғини берган.

Жаҳон янгиликлари дайжести (тўлдирилди)
26 апрель 2021, 21:53

Жаҳон янгиликлари дайжести (тўлдирилди)

Индонезияда чўкиб кетган сувости кемасининг топилгани, Суриянинг 1 млндан ортиқ аҳолиси ичимлик сувисиз қолганида Туркияни айблагани, Исроилнинг Ғазо соҳилидаги балиқ ови ҳудудини бутунлай ёпиб қўйгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Qanot Sharq илк самолётини қабул қилиб олди
26 апрель 2021, 19:10

Qanot Sharq илк самолётини қабул қилиб олди

Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси биринчи Airbus A320 самолётини қабул қилиб олди. Бир ой ичида яна бир худди шундай бортнинг етиб келиши кутилмоқда.

Вилоятларда фаолият кўрсатувчи ветеринарлар уйсиз ҳайвонларни бичишга ўқитилади
26 апрель 2021, 18:21

Вилоятларда фаолият кўрсатувчи ветеринарлар уйсиз ҳайвонларни бичишга ўқитилади

«Mehr va оqibat» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти вилоятларда фаолият кўрсатувчи ветеринарларни уйсиз мушук ва итларни стрелизация қилишга ўқитиш бўйича лойиҳани ишга туширди.

Тошкент механика заводи ҳудудида чиқиндилар ёниб кетди
26 апрель 2021, 17:52

Тошкент механика заводи ҳудудида чиқиндилар ёниб кетди

Тошкент механика заводи (собиқ ТАПОиЧ) ҳудудида саноат чиқиндилари ёниб кетди. Ҳодисада жабрланган ва қурбонлар йўқ.

Тошкентда Damas юк автомобили билан тўқнашди
26 апрель 2021, 17:36

Тошкентда Damas юк автомобили билан тўқнашди

Сергели туманида Damas юк автомобили билан тўқнашиб кетди. ЙТҲ натижасида ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

ЎзДЖТУнинг 4 курсдан йиқилган 6 нафар талабаси ўқишга қайта тикланди — Омбудсман
26 апрель 2021, 17:15

ЎзДЖТУнинг 4 курсдан йиқилган 6 нафар талабаси ўқишга қайта тикланди — Омбудсман

Давлат жаҳон тиллари университетининг 6 нафар талабаси масофавий таълим вақтида электр узилиши сабаб назорат ишларини модулга кирита олмай, 4 курсдан йиқилган. Ота-оналарнинг вазирлик ва ташкилотларга қилган мурожаати эса бесамар кетган. Орадан қарийб бир йил ўтиб, Омбудсман аралашуви билан талабалар ўқишга қайта тикланди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
26 апрель 2021, 16:17

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 8 сўмга қимматлади ва жами 10 548 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ёнғин ўчириш машиналарида дезинфекция ишларини олиб борганларга чора кўрилади — ФВВ
26 апрель 2021, 15:38 1

Ёнғин ўчириш машиналарида дезинфекция ишларини олиб борганларга чора кўрилади — ФВВ

Андижон вилояти Марҳамат ҳамда Сурхондарё вилояти Денов туманларида коронавирус инфекциясининг ўчоғи аниқланган ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган.

Уч ойда 108 мингдан ортиқ қонун бузилишлар аниқланди — Давлат хизматлари агентлиги
26 апрель 2021, 15:23

Уч ойда 108 мингдан ортиқ қонун бузилишлар аниқланди — Давлат хизматлари агентлиги

Жорий йилнинг илк уч ойида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 108 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Шундан, 79 мингдан ортиғи муддат бузилиши ва 1129 таси ортиқча ҳужжат талаб қилишга тўғри келмоқда. Энг кўп қонунбузарлик коммунал ташкилотлари билан боғлиқ бўлиб, 88 509 та ҳолат қайд этилган. Натижада 20 нафар мансабдор ишдан олинган.

Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик қизга Nexia-3 автомобили совға қилинди
26 апрель 2021, 15:12

Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик қизга Nexia-3 автомобили совға қилинди

Ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчи Нигина Ўктамовага Nexia-3 автомобили совға қилинди.

Арманистон бош вазири истеъфога чиқди
26 апрель 2021, 15:01

Арманистон бош вазири истеъфога чиқди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун истеъфога чиқди. Бу вақт ичида у Вазирлар Маҳкамасининг раҳбари бўлиб ишлайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг