«Ўқув қуроллари, энциклопедия ва планшетлар». Президент совғалари ҳудудларга жўнатилди
27 декабрь 2021, 18:30

«Ўқув қуроллари, энциклопедия ва планшетлар». Президент совғалари ҳудудларга жўнатилди

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ота-она қаровисиз қолган 9070 нафар болага аталган президент совғаси ҳудудларга юборилди. Совға жамланмасидан ширинликлар, ўқув қуроллари ва болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совға, қолаверса, болалар уйларининг 980 нафар тарбияланувчиси учун замонавий планшетлар ўрин олган.

Pelmalive, Aybon Gold ва Strikers: Ўзбекистондаги 200 дан ортиқ контрафакт товарлар рўйхати
27 декабрь 2021, 17:42

Pelmalive, Aybon Gold ва Strikers: Ўзбекистондаги 200 дан ортиқ контрафакт товарлар рўйхати

Интеллектуал мулк агентлиги 200 дан ортиқ контрафакт товарлар, жумладан дори-дармон, озиқ-овқат ва маиший кимё маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди.

2022 йил охиригача давлат ОТМларида ўқув адабиётлари электронлаштирилади
27 декабрь 2021, 17:04

2022 йил охиригача давлат ОТМларида ўқув адабиётлари электронлаштирилади

2022 йил якуни қадар барча давлат ОТМларининг ўқув адабиётлари, давомат, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари тўлиқ электронлаштирилади. Қолаверса, келгуси йилдан таълим муассасалари чет эл фуқаролари ўқишини хориждан кўчириш, талабалар формаси ва имтиҳон фанларини ўзи тасдиқлайди.

«Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими яратилади
27 декабрь 2021, 16:42

«Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими яратилади

Миллий банк процессинг маркази негизида хорижий давлатлардан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга ошириш учун «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими ишлаб чиқилади. У пул ўтказмаларини «бошқа тўлов тизимлари билан бир қаторда жисмоний шахсларнинг илтимоси ва ихтиёрий танловига кўра» амалга оширади.

Шавкат Мирзиёев тўрт нафар элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
27 декабрь 2021, 16:38

Шавкат Мирзиёев тўрт нафар элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Латвия, Венгрия, Франция ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Қолаверса, учрашувда давлат раҳбари Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепцияси янги таҳрирда қабул қилинишини айтиб ўтди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
27 декабрь 2021, 16:20

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,92 сўмга кўтарилиб, 10 810,15 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилди
27 декабрь 2021, 15:43

Янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилди

27 декабрдан эътиробан янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилди. Марказий банк «Газета.uz»га 50 минг сўмликдаги хатолик бартараф этилганини маълум қилди (фото).

Афғонистонда ҳайдовчиларга машинада мусиқа қўйиш ва аёлларни ҳижобсиз олиб юриш тақиқланди
27 декабрь 2021, 15:34

Афғонистонда ҳайдовчиларга машинада мусиқа қўйиш ва аёлларни ҳижобсиз олиб юриш тақиқланди

Афғонистон ҳукумати ҳайдовчиларга машинада мусиқа ёқмаслик, шунингдек, аёлларни ҳижобсиз олиб юрмаслик ҳақида ёзма кўрсатма берди. Бундан ташқари, аёлларни узоқ масофага ҳамроҳсиз олиб юриш ҳам тақиқланади.

Илк бор нотариал ҳаракат тўлиқ онлайн тарзда амалга оширилди
27 декабрь 2021, 14:46

Илк бор нотариал ҳаракат тўлиқ онлайн тарзда амалга оширилди

Ўзбекистонда илк бор нотариал ҳаракат тўлиқ онлайн равишда амалга оширилди. Видеоконференцалоқа орқали вояга етмаган болани хорижга олиб чиқишга розилик аризаси расмийлаштирилди.

1 январдан 35 та давлат олий таълим муассасаси тўлов-контракт миқдорини мустақил белгилайди
27 декабрь 2021, 14:35

1 январдан 35 та давлат олий таълим муассасаси тўлов-контракт миқдорини мустақил белгилайди

1 январдан 35 та давлат олий таълим муассасига молиявий мустақиллик берилади. Энди ушбу муассасалар тўлов-контракт миқдори ва муддатини, маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш ҳамда ўз ҳисобидан талабаларга стипендия ва грантлар ажратишни мустақил белгилайди. 2023 йилдан эса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ушбу рўйхатни кенгайтириш ҳуқуқи берилади.

Ўзгидромет йил охиригача Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмаслигини маълум қилди
27 декабрь 2021, 14:35

Ўзгидромет йил охиригача Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмаслигини маълум қилди

Ўзгидромет йил охиригача ёғингарчилик кутилмаслигини маълум қилди. Аммо ҳарорат меъёрдагидан 5−7 даража пастроқ бўлади.

2028 йилгача IT-маҳсулотлар экспортини 1 млрд доллардан оширамиз — Шерзод Шерматов
27 декабрь 2021, 14:10

2028 йилгача IT-маҳсулотлар экспортини 1 млрд доллардан оширамиз — Шерзод Шерматов

АКТ вазири Шерзод Шерматов 2028 йилгача дастурий маҳсулотлар ва хизматлар экспортини 1 млрд доллардан ошириш асосий мақсад сифатида белгилаб олинганини маълум қилди.

Сирдарё вилояти ҳокими қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилалар хонадонига ташриф буюрди
27 декабрь 2021, 13:57

Сирдарё вилояти ҳокими қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилалар хонадонига ташриф буюрди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев қорбобо кийимида эҳтиёжманд оилалар хонадонига ташриф буюриб, бир марталик моддий ёрдам пуллари, президент табриги ва байрам совғаларини улашмоқда. Вилоятда жами 11 816 та хонадонга моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Ўзбекистон 11 ойда 500 млн долларга 23 мингдан зиёдроқ «иномарка» импорт қилди
27 декабрь 2021, 13:34

Ўзбекистон 11 ойда 500 млн долларга 23 мингдан зиёдроқ «иномарка» импорт қилди

Ўзбекистонга 11 ой давомида қиймати 502,8 млн долларга тенг бўлган 23 мингдан зиёд енгил автомобиль импорт қилинди. Хусусан, хориждан 13,8 млн долларга 689 та электромобиль келтирилди.

Андижонда кредитни сўндирмаган корхонанинг 765 млн сўмлик мол-мулки банкка ўтказилди
27 декабрь 2021, 13:33

Андижонда кредитни сўндирмаган корхонанинг 765 млн сўмлик мол-мулки банкка ўтказилди

Хўжаобод туманида кредит қарздорлигини ўз вақтида тўламаган корхонанинг гаровга қўйилган учта кўчмас мулки ва Hyundai porter автотранспорт воситаси хатланиб, 10 фоиз арзонлаштирилган нархда банк балансига ўтказилди.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 38 млрд долларга етди
27 декабрь 2021, 13:26

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 38 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи йил бошига нисбатан 11 фоиз ёки 3,7 млрд долларга ўсиб, 1 октябрь ҳолатига кўра, 37,6 млрд долларни ташкил қилди. Бунда давлат қарзи 22,9 млрд доллар, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 14,7 млрд долларга тенг бўлди.

Урганчда қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси раиси ўзгартирилди
27 декабрь 2021, 11:42

Урганчда қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси раиси ўзгартирилди

Урганч шаҳридаги «Перинатал марказини қайта таъмирлаш» объектини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси раиси алмаштирилди. Бунга сабаб қилиб вилоят ҳоким ўринбосари, комиссияси раиси Б.Қурбанов ва бош пудратчи ташкилот раҳбари ўзаро аффилланганлиги айтилмоқда. Маълумотларга кўра, жамият раҳбари ҳоким ўринбосарининг укаси ҳисобланади.

Бухорода Миллий гвардия ходими машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
27 декабрь 2021, 10:58

Бухорода Миллий гвардия ходими машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

Бухорода фуқаро Миллий гвардия ходими хизмат вақтида автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди. Сафдорни уриб кетганликда гумон қилинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинди.

«Тахтақорача» довонида ҳаракат қайта тикланди
27 декабрь 2021, 09:52

«Тахтақорача» довонида ҳаракат қайта тикланди

Якшанба куни транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган «Тахтақорача» довони душанба тонгидан қайта очилди. Автомобиль йўли қордан тозаланган.

Андижон вилоятида ҳоким ёрдамчилари униформаси учун 855 млн сўм ажратилди
27 декабрь 2021, 09:17 1

Андижон вилоятида ҳоким ёрдамчилари униформаси учун 855 млн сўм ажратилди

Андижон вилояти ҳокимининг фармойиши билан ҳоким ёрдамчиларининг униформаси учун 855 млн сўм ажратилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг