Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича «Uzbekistan GTL» заводининг очилиш маросимида қатнашди ва нутқ сўзлади. Унинг сўзларига кўра, мажмуада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобига йилига 500 млн долларлик импорт ўрни қопланиб, 200 млн долларлик экспорт ва 2 трлн сўмлик солиқ тушумлари таъминланади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 3,42 млрд долларни ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди. Шунингдек, у ЎФА Ижроия қўмитасининг аъзолигига ҳам тасдиқланди.
Бухоро вилояти Халқ таълим бошқармасининг «Ёшлик» спорт жамиятига ўқувчи ва ўқитувчиларни аъзоликка қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилиниб, натижада улардан 1,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундириш кўзда тутилган. Прокуратуранинг аралашувидан сўнг, буйруқ бекор қилинди.
Фарғона шаҳри ҳокими Мирзохид Убайдуллаев иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Газ печида пиширилган курка гўшти, норин, гриль товуғи, газ печида пиширилган қўй кураги, қозонда пиширилган лўла-кабоб — Zira.uz янги йил дастурхони учун иссиқ таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Омикроннин 110 мамлакатда аниқлангани, Жанубий Кореяда ҳукумат собиқ президент Пак Кин Хени афв қилгани, Россия қўшинларининг Украина билан чегарада тўпланаётгани, Саудия Арабистонининг Яман пойтахтига ҳужум уюштиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Швейцария банкидаги музлатилган $70 млнни қайтариб олаётган Гулнора Каримова, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ўртасида қурилаётган янги магистраль йўл, ҚҚС имтиёзлари муддати узайтирилаётган озиқ-овқатлар, ўз Tracker автомобилини ишлаб чиқаришни режа қилаётган UzAuto Motors, Фарғона йўли кўчасидаги таъмирталаб бўлиб қолган янги йўллар ва Янги йилга нархи ошаётган таксилар — «Газета.uz» нинг 24 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 280 километрлик янги автомобиль ва темир йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Мазкур йўлнинг Марказий Осиё давлатларини Қозоғистоннинг жанубий, марказий ва шимолий ҳудудлари орқали Россия билан бирлаштириши кутилмоқда
Буюк Британиянинг Metito Utilities Limited компанияси Наманган шаҳрида оқова сувларни тозалаш иншоотларини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди. Лойиҳа қиймати 90 млн долларга баҳоланмоқда. Объектдан эркин фойдаланиш учун давлат йилига 9 млн доллар тўлайди.
«Ўзбекистон ёшлари форуми — 2021» доирасида республика бўйлаб танлаб олинган 40 та энг истиқболли стартап лойиҳалари ғолибларига «Ёшлар — келажагимиз» жамғармасидан 1 млрд сўм, БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қўшма лойиҳаси томонидан эса 100 минг доллар грант маблағлари ажратилди.
ДХХ Андижон вилоятида аввал «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиққан, бироқ, озодликка чиққач экстремистик ғояларни тарғиб қилишда давом этган 12 нафар шахсни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади.
Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси мактабдаги таъмирлаш ишларини бажарилгани ҳақидаги далолатномани тасдиқлатиб бериш эвазига тадбиркордан 2000 доллар олганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,02 сўмга пасайиб, 10 798,23 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
Ўзбекистон ипотека кредитларини олиш бўйича рейтингда 111 давлат ичида 104-ўринни, МДҲда эса охирги поғонани эгаллади.
Сирдарё вилояти ҳокими фармойишига кўра, Сардоба тошқини оқибатиида зарар кўрган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, таъмирлаш ишлари учун республика бюджетидан 4,4 млрд сўм ажратилди.
Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, физик олим Темурбек Усмонов 79 ёшида вафот этди. У дунёда илк бор қувватли лазер нурланишларининг энг катта самарадорликдаги гармоникалари ва ёруғликнинг энг юқори даражадаги параметрик генерацияларини олишга эришган эди.
Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб ҳаво совиши, кечалари температура -8 даражагача бўлиши кутилмоқда. Шанба куни ёмғир ёғади, якшанба куни эса ёмғир қорга айланади.
2022 йил ёзи ўрталарида UzAuto Motors янги Tracker автомобилининг кичик узелли йиғишни бошлашни режалаштирмоқда. Маҳаллийлаштириш даражасининг энг камида 50 фоизни ташкил этиши ҳамда йилига 80 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Самарқандда ўзганинг фермер хўжалиги еридан 10 гектарни сотмоқчи бўлган аёл, Сурхондарёда эса уй қуриш учун фермер хўжалик ерини сотишга уринган фуқаро қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши очилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг