Кун давомида 179 та коронавирус ҳолати аниқланди. Инфекцияга чалинганларнинг 29 нафарини аҳоли вакиллари, 4 нафарини эса халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда 26 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 5946 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 18 таси хориждан келган фуқароларда қайд этилди.
Президент қарори билан Андижон халқаро аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди.
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарималар миқдорини оширишни кўзда тутувчи ўзгартишлар киритилишини маъқуллади.
Эндиликда тез ёрдам машинасини ўтказиб юбориш учун ЙТҲ қоидаларини бузган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди — сенаторлар қонунчиликка шундай ўзгартиш киритилишини маъқуллади. Ҳозирда ҳайдовчи махсус транспорт воситасини ўтказиб юбормаса ҳам, йўлни бўшатиш учун ЙТҲни бузса ҳам жаримага тортилади.
Феруза Махмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У олдинроқ ТИВнинг икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармасига раҳбарлик қилган.
Ўзбекистонда яна 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 5920 тага етди. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Хоразм, Тошкент, Наманган ва Андижон вилоятлари қайд этилди.
Марказий банк Ўзбекистондаги фаолият юритаётган тўлов тизимлари ҳақидаги таҳлилий маълумот тақдим этди. Унга кўра, май ойида UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари орқали 10 трлн сўмдан ортиқ тўловлар амалга оширилган. Шунингдек, мамлакатда нақд пулсиз транзакцияларнинг ҳажми 22,6 фоизга ортди.
Коронавирус аниқланган пойтахтлик фуқаронинг туғилган кун муносабати билан ўтказган тадбирида иштирок этган 13 нафар оила аъзоси ва қариндошларига коронавирус юққани маълум бўлди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева айрим ота-оналар фарзандининг арзимаган шикояти учун ҳам мактабга югуриб келиб, ўқитувчига «ташланиш»дан уялмай қўйганини таъкидлаб, уларни устозларни ҳурмат қилишга чақирди.
Сўнгги икки йилда тез тиббий ёрдам машиналарининг ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз берган.
«Бундай муаммоларни ҳамма муҳокама қилади, муносабат билдиради, хулосаларини айтади. Лекин ўша жойдаги сенаторлар жим, улардан акс-садо чиқмайди». Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбоева жойлардаги сенаторларнинг муаммоларга муносабат билдирмаслигини танқид қилиб, уларни аниқлашда ижтимоий тармоқларнинг ўрни катталигини таъкидлади.
Ҳафта охири ва кейинги ҳафтанинг бошида иссиқ ҳаво Ўзбекистоннинг бутун ҳудудини қамраб олади. Айниқса якшанба ва душанба кунлари ҳарорат кўтарилиб, 39−42 даражагачани ташкил этади.
Олий Мажлис Сенати «Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида» ги қонунни бюрократик тартиб-таомилларни кучайтириши, қонунларни четлаб ўтишга қаратилган кўплаб қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлиши мумкинлиги сабабли қабул қилмади.
Экотуризмни ривожлантириш учун Бухоро вилоятидаги «Жайрон» қўриқхонасида туристик инфраструктура ташкил этилади. Бу ерда ташриф маркази, музей, кузатув биноси ва майдонлари яратилади, шунингдек, ўқувчилар ва талабалар учун экскурсиялар ташкил этилади.
Ўзбекистондаги 7 миллиондан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини (4,1 фоизи) эҳтиёжманд ҳисобланади. Уларни камбағаликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда. 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилди.
Қарши шаҳрида муқаддам судланган ўғил ўзаро келишмовчилик туфайли кўзи ожиз ва юра олмайдиган кекса отаси ва ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Ҳар иккиси ҳам оғир куйишдан вафот этди.
Коронавирус беморлари сони 88 нафарга ортиб, жами 5855 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида ва 61 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Сирдарё вилоятида Captiva ҳайдовчиси Cobalt машинасини ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлди ва йўл четидаги иккита автомобиль билан тўқнашув содир этди. Жами бешта автомобиль иштирокидаги ЙТҲ натижасида икки киши вафот этди, бир киши жароҳатланди.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга йўллаган мактубида унинг коронавирус касаллигига чалингани тўғрисидаги хабарни катта хавотир билан қабул қилганини таъкидлади. Ўзбекистон президенти Элбоши вирусни қисқа фурсатларда енгиб ўтишига ишонч билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг