1 июлдан бошлаб ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайди. Тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари орқали АОКАга хабарнома юбориши кифоя бўлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп йил охиригача чет эллик мутахассислар ва мавсумий ишчилар учун иш визаларини беришни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Трамп пандемия даврида устувор ўринда америкаликларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу қарорни қабул қилган.
Коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортиб, жами 6500 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида қайд этилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23−24 июнь кунлари амалий ташриф билан Россияда бўлади. Давлат раҳбари Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этиши маълум бўлди.
Uzbekistan Airways хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида 22 июндан 5 июль кунига қадар амалга ошириладиган чартер авиақатновларининг навбатдаги жадвалини эълон қилди.
2020 йил учун Ҳаж мавсуми хорижий мамлакатлар зиёратчилари учун бекор қилиниб, Саудия Арабистони ичида бўлиб турган фуқаролардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этилади.
Ўзбекистонда кун давомида 146 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 6461 тага етди. Уларнинг 4450 нафари соғайган, 1992 нафари даволананишда. 4 беморнинг аҳоли ўта оғир.
«Халқ банки» Ёзёвон филиали пул омборидан йўқолган 100 минг долларни банк бошқарувчиси, бош ҳисобчи ва касса мудири ўғирлагани маълум бўлди. Уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Ҳудудлардаги барча бозорлар дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ҳар ҳафтада бир маротаба ёпилади. Шунингдек, супермаркет ва бошқа йирик дўконларда санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади.
Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга 14 кунлик карантин даврини ўз хоҳишига кўра ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишга рухсат берилди.
Ўзбекистонда COVID-19 эпидемияси бошланганидан буён 1 млн дан кўпроқ тест синови ўтказилди. 59,9 минг фуқаро карантинда.
Тошкентнинг Сергели тумани ҳудудида ташкил этилаётган Янгиҳаёт тумани таркибига 13 та маҳалла тўлиқ, 6 та маҳалла қисман ўтказилиши мўлжалланмоқда. Сергели ҳокимининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 43 тага кўпайиб, жами 6401 тага етди.
Coca-Сola Uzbekistan компанияси оммавий савдо асосида хусусийлаштирилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирда компаниянинг 57,1 фоиз улуши давлатга тегишли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 июнь кимлар коронавирус юқтириб олганига қисман аниқлик киритди. Инфекция аниқланганлар орасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» учувчиси, «Ипотекабанк» ходими, иссиқхона ишчилари ва бошқалар бор.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 50 минг учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан якун топди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.
Ўзбекистон ҳудудида ҳафта давомида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари эса совуқ антициклоннинг кириши туфайли ҳаво ҳарорати 8−10 даражага пасайиб, 27−30 даражагача тушади.
Бир қатор вилоятларда ҳокимларга туризм ва спортни ривожлантириш бўйича ўринбосар ва маслаҳатчи лавозимлари жорий этилди.
«Ўртасарой» карантин марказида осилган ҳолда топилган фуқаро ўзини тажовузкор тутгани, вирус юқтириб олганини айтиб, алоҳида хонага олишларини талаб қилгани маълум бўлди. Ундан олинган тест намуналари коронавирус мавжуд эмаслигини кўрсатди.
Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокими Омондиқ Баталов ва Бишкек ҳокими Азиз Суракматовнинг коронавирус учун топширган тестлари натижалари ижобий чиқди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг