Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди.
Тармоқларда Хонобод шаҳар ҳокимлиги ходими пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратурага кўра, жабрланган шахс ҳокимиятда эмас, Республикадаги қўмиталарнинг бирида ишлайди. Пичоқланган фуқаро тирик қолган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 1 нафар шахс гумонланувчи сифатида ушланган.
Марказий банк аҳолидан чипталар, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишда олинадиган комиссияларнинг энг юқори миқдорини белгилашни таклиф қилмоқда. 1 майдан комиссия тўловчидан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб ташлаш йўли билан ундирилади.
Ўзбекистон президенти озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди. Жумладан, ҳудудларда сут йиғиш марказларини ташкил этиш, чорва молларини идентификация қилиш, паррандачилик хўжаликларига 35 млн доллар ажратиш, креветкани саноат усулида етиштириш режалаштирилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқда қурилаётган 9 қаватли уйнинг таянч устунлари арматуралари ингичкалиги, улар орасидаги масофанинг катталиги ҳамда бетон сифати пастлиги айтилган видео тарқалди. Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги иш тўхтатилгани, ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Рамазон ҳайитида 3 кун дам, ҳафталик об-ҳаво прогнози, пойтахтнинг янги ҳокими қарорларининг деярли ярми жамоатчиликдан яширилгани, автобусда аёл ва эркаклар ҳудудлари белгиланган эълонлар, 5 қаватли бино қурилишидан норози «Ракат» маҳалласи аҳолиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг ер назорати инспектори ҳокимият балансидаги 3 гектар ерни очиқ электрон платформа орқали ютиб бериш эвазига 4 минг доллар олганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Осиё Футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборовнинг допинг тестида «тақиқланган модда аниқлангани» сабабли уни вақтинча дисквалификация қилди.
Давлатобод туманида оҳак ишлаб чиқарувчи корхона 4 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов ушбу лавозимга тайинланганидан буён бир ой ўтмай 35 та қарор имзолаган бўлсада, уларнинг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган. Қабул қилинган 14 та фармойишдан 4 таси ҳам мавжуд эмас.
Дам олиш кунлари Германияда ишлаб келаётган сўнгги учта АЭС электр тармоғидан узилди. Бу 2022-йилда амалга оширилиши керак эди, бироқ Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши туфайли кейинга қолдирилганди. Ушбу АЭСлар мамлакатдаги атиги 6 фоиз электр энергиясини ишлаб чиқараётганди.
Тошкент шаҳридаги «Ракат» маҳалласи аҳолиси ўз кўчасида лойиҳада кўзда тутилган 3 қаватли уй ўрнига 5 қаватли бино қурилаётганидан норози бўлмоқда. Қурилиш бошқармаси ва МИБ буюртмачига қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича талабнома юборганини маълум қилди.
Душанба, сешанба кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +12…+15 даража бўлади. 19 апрелдан ҳарорат аста-секин кўтарилади ва +20…+25 даражага етади.
17 апрелдан Open budget порталида «Менинг йўлим» лойиҳасининг 2023 йилги мавсуми учун аризалар қабули бошланди. Лойиҳага 312 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёни 28 апрелдан 7 майга қадар ўтказилади.
Пойтахт туманларидан бирининг мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига 600 доллар пора олгани айтилмоқда. Яна бир ҳолатда мономарказ директори 300 доллар олганликда айбланиб ушланди.
17 апрелдан 19 апрелгача пойтахтнинг Сергели, Янгиҳаёт, Миробод ва Яккасарой туманларидаги айрим ҳудудларда ичимлик суви тўхтатилди.
Фарғона вилоятида 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди. У бу пулга квартира сотиб олмоқчи бўлган.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун — 22−24 апрель саналарида дам олиши мумкин.
Тижорат банклари 17 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 430 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 370 — 11 500 сўм.
Тошкент шаҳридаги 43-йўналиш (Isuzu) автобусининг салонида аёллар ва эркаклар алоҳида ўтириши учун жойлар мавжудлиги ҳақида эълонлар пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» улар олиб ташланганини билдириб, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини эслатди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг