Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиғидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилди. Биринчи ўринбосар Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Президент бош вазирнинг 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо қўллаш ва 10 нафар ҳокимни ишдан олиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади.
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида суиқасд уюштирилганини чуқур хавотир билан қабул қилди ва кескин қоралади. Президент унга тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Президент жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқишни буюрди. Бу орқали туманда манфаат кўпайиши, тадбиркорлар соядан чиқиши кутилмоқда. Ҳозирда кўплаб вилоят ҳокимликлари ЖШОДСнинг катта қисмини ўзларида сақлаб қолади.
Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя масаласи Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги зиммасига юкланади, деди президент. Ҳозир камбағаллик масалалари билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги шуғулланади, олдин бунга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жавоб берган.
Қонунчилик палатасининг икки вице-спикери ўлим жазосини қайтариш бўйича турли фикрларни билдирди. Алишер Қодиров Тошкентда боланинг ўлдирилишига оид хабардан сўнг бундай қотиллар «яшамаслиги керак», деди. Одилжон Тожиев эса ўлим жазоси жиноятни камайтирмаслигини таъкидлади.
Қўқонда президентга Фарғона туризм ҳалқасини яратиш концепцияси тақдим этилди. Ҳалқани яратишдан мақсад — сайёҳларнинг вилоятда қолиш муддатини 3 кундан 7 кунгача узайтириш.
2019 йилдан буён пойтахтнинг Учтепа тумани ҳокимлигини бошқариб келган Фарход Абдуллаев «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» бошқарув раиси бўлди. Туманни биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бошқариб туради.
Президент пайшанба куни Фарғона вилоятига бориб, йирик лойиҳаларга старт беради. Вилоятни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказилади.
Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси ўтказган текширувда 10 та туман ҳокимлиги ва 9 та ташкилотнинг 124 та ҳужжатида қонун талаблари бузилгани аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳокимликларга тегишли тақдимнома ва кўрсатмалар юборилиб, имзоланган қарорлар бекор қилинди.
Жамол Носиров Бухоро вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бухоро шаҳрига 3 йил ҳокимлик қилган Носиров май ойида соғлиғи ёмонлашгани учун ишдан кетганди.
Ўзбекистон президенти Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди. Унда 2026−2030 йилларга мўлжалланган янги мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Сенатнинг 54-ялпи мажлиси 10 июль куни чақирилади. Сенаторлар Шаҳарсозлик кодексига ўзгартиришлар киритиш, Туркманистон ва Туркия билан тузилган битимларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқади. Шунингдек, экология соҳасига оид парламент сўрови натижалари тингланади.
Шавкат Мирзиёев ва Хитой парламенти раҳбари Чжао Лэцзи Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда ХХР Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаши, мамлакатларнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги каби масалаларни муҳокама қилди.
Шоҳрухмирзо Мамажонов Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у ССВ Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ўзбекистон раҳбари Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди. Унда Шавкат Мирзиёев савдо ва транспорт йўлларини ривожлантириш, иқлим ўзгариши ҳамда муқобил энергетика бўйича таклифларни илгари сурди. Фаластин ва Афғонистон муаммоларига яна бир бор эътибор қаратди.
Ўзбекистон президенти Эрондаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Масъуд Пезешкиённи табриклади. Шавкат Мирзиёев ўз мактубида мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли шериклик барча устувор йўналишларда янада юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.
Президент сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдорини ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Президент депутат ва сенаторлар учун янги мажбурият ва жазо чораларини жорий этиш тўғрисидаги ўзгартишларни имзолади. Улар йиғилишларда йилига 29 кундан кўп қатнашмаса, бошқа давлат фуқаролигини олса, ваколатидан маҳрум бўлиши мумкин. Этика қоидаларини бузишса, маошларидан ҳам ушлаб қолиниши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг