Сиёсат

Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантиришнинг барча жиҳатлари бўйича МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилади — Энергетика вазирлиги
12 июнь 2024, 22:26

Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантиришнинг барча жиҳатлари бўйича МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилади — Энергетика вазирлиги

МАГАТЭ Ўзбекистонни атом энергетикаси, хусусан, кам қувватли реакторларни жорий этиш режаларида қўллаб-қувватлашга тайёр, деди агентлик раҳбари Рафаэль Гросси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашувда.

Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда
12 июнь 2024, 19:03

Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунга мамлакат суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи, давлатлараро ва миллий адоватни қўзғатувчи, халқ шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини камситувчи чиқиш ва ҳаракатлар сабаб бўлиши мумкин.

Корея Республикаси президенти 13−15 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлади
11 июнь 2024, 19:33

Корея Республикаси президенти 13−15 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлади

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль 13−15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида бир қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон-Корея стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, қўшма бизнес форуми ўтказиш режалаштирилган.

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11 июнь 2024, 18:21

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сардор Шукуруллаев Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вакили билан ҳамкорликни чуқурлаштиришни муҳокама қилди
11 июнь 2024, 18:01

Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вакили билан ҳамкорликни чуқурлаштиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай билан учрашиб, мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши, GSP тизимини қайта тиклаш, C5+1 формати ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим доирасида амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

«Одамлар расмийларни очиқчасига танқид қила олиши керак» — HRW
11 июнь 2024, 15:57

«Одамлар расмийларни очиқчасига танқид қила олиши керак» — HRW

Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистонни президентни онлайн ҳақоратлаш жиноятини бекор қилишга чақирди. Ташкилотга кўра, «одамлар очиқ, репрессиядан қўрқмай танқид қила олиши керак». Ҳуқуқ фаоллари президентни туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун алоҳида жавобгарлик белгилаш шарт эмаслигини айтмоқда.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота ГЭС қурилиши ва эксплуатациясига тайёргарлик бўйича битим имзолади
11 июнь 2024, 12:48

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота ГЭС қурилиши ва эксплуатациясига тайёргарлик бўйича битим имзолади

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Энергетика вазирликлари Қамбарота ГЭС-1 қурилиши ва эксплуатацияси лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик бўйича уч томонлама битим имзолади. Уни қуриш бўйича Мувофиқлаштирувчи донорлик қўмитаси тузилди, унинг таркибига Жаҳон банки, ОТБ, ЕТТБ ва бошқалар киради.

Тошкент шаҳри Транспорт бош бошқармасига бошлиқ тайинланди
10 июнь 2024, 18:04

Тошкент шаҳри Транспорт бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

Фазлиддин Бахромов Тошкент шаҳри Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

АҚШ савдо вакили Ўзбекистонга келади
10 июнь 2024, 11:01

АҚШ савдо вакили Ўзбекистонга келади

АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай 11−12 июнь кунлари Тошкент ва Самарқандга ташриф буюради. У Ўзбекистон президенти ва бошқа расмийлар билан учрашади. Шундан сўнг Остонада бўлиб ўтадиган АҚШ ва минтақа давлатлари ўртасидаги Савдо ва инвестициявий ҳадли битим йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистон ва Хитой ташаббуси билан 10 июнь Цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни деб эълон қилинди
10 июнь 2024, 10:04

Ўзбекистон ва Хитой ташаббуси билан 10 июнь Цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни деб эълон қилинди

БМТ Бош ассамблеяси 10 июнни Халқаро цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни деб эълон қилиш тўғрисида Хитой ва Ўзбекистон ишлаб чиққан резолюцияни маъқуллади. Мақсадлар цивилизациялар хилма-хиллиги қадриятини англаш, мулоқот, ўзаро ҳурмат ва глобал бирдамликни ривожлантиришдан иборат.

Ўзбекистон илк марта Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгашига сайланди
8 июнь 2024, 23:35

Ўзбекистон илк марта Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгашига сайланди

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгаши аъзоси ўринбосари бўлди. Танзила Нарбаева буни ўзгаришлар натижаси деб атади ва қарор давлат органлари, касаба уюшмалари ва иш берувчиларнинг муносиб меҳнат тамойилларини тарғиб қилиш борасидаги ҳаракатларини кучайтиришни талаб қилишини айтди.

Ўзбекистон илк марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди
8 июнь 2024, 18:08

Ўзбекистон илк марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди

Ўзбекистон илк марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ECOSOC) аъзолигига сайланди. 54 та аъзодан иборат кенгаш БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади.

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
7 июнь 2024, 22:40

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Корея Республикаси президентининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Вон До Ён ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги янги элчиси этиб тайинланди.

Путин Ўзбекистон мисолида Россиянинг империалистик амбициялари йўқлигини таъкидлади
7 июнь 2024, 21:39

Путин Ўзбекистон мисолида Россиянинг империалистик амбициялари йўқлигини таъкидлади

Владимир Путин Россияда империалистик амбициялар йўқлигини айтиб, бу позицияни Ўзбекистон мисолида тушунтирди. «Агар кимдир бизни қандайдир империалистик амбицияларда гумон қилса, тасаввур қилинг: Совет Иттифоқини тикласак, бизда асосан исломий аҳоли бўлади», — деди у.

Инвестициялар вазирига 2 нафар ўринбосар в.б. тайинланди
7 июнь 2024, 16:39 1

Инвестициялар вазирига 2 нафар ўринбосар в.б. тайинланди

Бош вазир инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосар вазифасини бажарувчилар сифатида Шохрух Гуламов ҳамда Акрам Алиевни тайинлади.

Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлигига раҳбар бўлди
7 июнь 2024, 14:45

Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлигига раҳбар бўлди

Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлиги раҳбари этиб тайинланди. У бунга қадар агентлик директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Ташкилотнинг аввалги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Ислом цивилизацияси маркази директори бўлган.

«Ғарб давлатларининг Фаластин муаммосига муносабати қаттиқ хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев
7 июнь 2024, 10:27 1

«Ғарб давлатларининг Фаластин муаммосига муносабати қаттиқ хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ғарб давлатларининг Фаластин фожиасига муносабати қаттиқ хавотирга солаётганини таъкидлади. «Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган давлатлар бу қотилликларга кўз юммоқда», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди
7 июнь 2024, 08:59

Шавкат Мирзиёев «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг олий давлат мукофоти — «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлади.

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 та ҳужжат имзоланди
6 июнь 2024, 22:56

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 та ҳужжат имзоланди

Анқара шаҳридаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунида президентлар Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади. Бундан ташқари, яна 19 та ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 10 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди
6 июнь 2024, 20:17

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 10 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди

Анқарада Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Томонлар божхона тарифларини пасайтириш, Истанбулда Ўзбекистон савдо ваколатхонасини очиш бўйича фикр алмашди. Ташриф доирасида 10 млрд долларлик янги инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг