«Док-1 Макс» ишига оид апелляция судида Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева ўғлини уй қамоғига ўтказиш эвазига 75,6 млрд сўмлик товон пулини тўлашни бошлашни сўради. Жабрланувчиларнинг оталари молиявий аҳволи сабабли буни қабул қилмоқчи. Ажрим ҳали чиқмади. Батафсил — «Газета.uz» репортажида.
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси 17 августдан Деҳли ва Тошкент ўртасидаги парвозлар сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширади.
«Ипотека-банк», ЕТТБ ҳамда «Тадбиркор аёл» ассоциацияси ҳамкорликда «Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида семинар ташкиллаштирди.
Alfraganus СКМда KFC`нинг Ўзбекистондаги 24-ресторани очилди. Шу муносабат билан ҳозирда янги филиалда 25 минг сўм эвазига ўз баскетини йиғиш имкониятини берувчи My Bucket номли акция амал қилмоқда.
Тошкент шаҳридаги Тамарахоним уй-музейида таниқли раққосанинг саҳна либосларини реставрация ва консервация қилиш ишлари олиб борилди. Ишлар музейни капитал таъмирлаш ва қайта тиклаш дастури доирасида амалга оширилди. Фото.
Шанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, 32−35 даража иссиқ атрофидаги қулай ҳарорат кузатилади. 16−18 июнь — Қурбон ҳайити байрами кунларида эса ҳарорат кўтарилиб, 36−39 даражагача, айрим жойларда +41 даражагача бўлади. Кечки вақтларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳам мумкин.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов келгуси ўқув йилида бакалавриатга умумий қабул квоталари 200 мингдан ортиқ бўлишини маълум қилди. Бу эса олий таълим билан қамров даражаси 43 фоиздан ошишини таъминлайди, деди у.
16−17−18 июнь кунлари Паркент туманининг Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига ва Бўстонлиқ туманининг Чимён қишлоғига олиб борувчи йўлларда автомобиль ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
M Cosmetic компанияси 31 май куни 100-дўконининг очилиши ҳақида хабар берди. Бугунги кунда дўконлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Фарғона водийси вилоятлари ва бошқа ҳудудларда жойлашган.
Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан iPhone 15 Pro Max телефонини олаётганда қўлга олингани айтилмоқда. Мансабдор сўралган телефонни олиб келмаса, фуқаронинг шахсий сирини фош қилиб, уни жавобгар қилмоқчи бўлган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова 70 ёшида вафот этди. У 1993 йилдан буён Муқимий номидаги мусиқали театрда фаолият кўрсатиб келаётганди.
ЖБнинг энергоислоҳот таъсирини камайтириш учун гранти, 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирилган асосий ставка, Гиннес рекордлари китобига кирган ўзбекистонлик спортчилар, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида инновацион Ипак йўли ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкентда маиший техника бозоридаги янги премиум класс бренд — 7TECH тақдим этилди. Бренд вакиллари аудиторияга янги маҳсулотларининг дизайни ва фойдаланувчи функционалини намойиш этди.
Булунғур туманида Damas қарама-қарши томондан келаётган Cobalt билан тўқнашди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётганида вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
«Саидазиз медгородок» ва яна 28 кишига нисбатан бошланган очиқ судда адвокатлар судланувчиларни пойтахт ИИББ вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан Зангиотадаги «Тоштурма»га ўтказиш бўйича илтимоснома киритди. Судья сўров ўрганиб чиқилишини билдирди.
Саудия Арабистони Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистонга 25 тонна хурмо юборди. Хурмо ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор кишилар ҳамда «Мурувват» уйлари ва шифохоналардаги ҳақдор фуқароларга тарқатилади.
29 май куни Soueast Motor`нинг Ўзбекистондаги шуба корхонаси очилди. Компания Марказий Осиё бозорига саккизта ICE ва NEV автомобиль ҳамда седанларини олиб кирмоқчи.
Тошкентнинг Сергели туманидаги машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида қуруқ ўт ва шох шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобили ёниб кетган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистонда бир ойда криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузган камида 12 нафар шахс жавобгарликка тортилди. Улар, асосан, Ўзбекистонда лицензияга эга бўлмаган Binance онлайн биржаси орқали криптовалюта олди-сотдиси билан шуғулланган.
Қурбон ҳайити муносабати билан 15, 16, 17 июнь кунлари Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Қолаверса, 14−20 июнь кунлари Тошкентдан Хива, Термиз, Шовот ва Қўнғиротга борадиган поездлар вагонлари сони оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг