Фанлар академияси ҳақиқий аъзоси, физика-математика фанлари доктори, профессор Галина Матвиевская 95 ёшида вафот этди. Ўзбекистонда шарқшунослик фанининг ривожига ҳисса қўшган атоқли олима «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони билан тақдирланган.
Centrum Air авиакомпаниясининг Мадинадан Фарғонага учган A321neo самолёти двигателдан мой сизиб чиқиши сабабли Мари (Туркманистон)га қўнди. Йўловчиларни олиб келиш учун захира борт жўнатилди.
Янгийўл туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Isuzu русумли автобус газ баллонида портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
П️резидент фармони билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилмоқда. Унинг вазифа ва функциялари қатор қўмита, уюшма ва вазирликларга тақсимлаб берилди.
Андижон вилояти Хўжаобод туманида корхона оҳак ишлаб чиқаришда 5,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Газ ҳисоблаш ускунаси носозлиги сабабли муқаддам тармоқдан узилган ва тамға ўрнатилган, аммо цех раҳбари уни ўзбошимчалик билан бузган ва ишлатишда давом этган.
Самарқандда айланма йўллар орқали опий олиб ўтган уч Тожикистон фуқароси ва уларнинг ўзбекистонлик шериги ушланди. Бекободда ҳам ўзбек-тожик чегараси яқинида каналга оқизиб юборилган елим идишлар ва сумкадан катта миқдорда наркотик топилди. Жами 111 кг гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди.
Январь охирида ДХХ ва ИИВ кенг кўламли «Антитеррор-тозалаш» тадбирларини ўтказди. 418 киши жиноий жавобгарликка тортилди, 169 киши қамоққа олинди, 42 та жиноий гуруҳ фош этилди, қидирувдаги 109 киши ушланди. 80 та қурол, +30 кг наркотик, пичоқлар, биталар ва бошқа буюмлар олиб қўйилди.
ID карталарни тан олиш масаласини муҳокама қилаётган Ўзбекистон ва Озарбайжон, деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти, оиладаги зўравонликка қарши кураш бўйича таклифлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида
Тошкент Ботаника боғида олмахонлар шу қадар кўпайдики, энди фотосуратчилар ҳам — худди «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф каби — уларни бемалол фотоҳикоя қаҳрамонларига айлантиряпти. Қизиғи, олмахонлар Ўзбекистонга хос тур эмас, уларнинг кўпайиши эса «яшаш шароитларининг яхшиланиши» билан боғлиқ.
Бринза ва исмалоқли, товуқ ва помидорли, сабзавотли киш ва бошқа француз пироглари рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Nemolchi.uz лойиҳаси фаоли Нигина Худайбергенова Жиноят кодексига 2023 йили киритилган маиший зўравонлик тўғрисидаги модда қандай қўлланилаётганига аниқлик киритиш мақсадида судларнинг 400 дан ортиқ қарорларини ўрганиб чиқди. Асосий хулоса — аёлларни ҳимоя қилиш учун битта модда етарли эмас.
Жанубий Кореяга ишга юборилган ўзбекистонликлар орасида шартномадаги иш жойини ташлаб кетиш ҳолатлари кўп учраяпти. Ҳозир у ердаги Ўзбекистон фуқароларининг 9,6 фоизи нолегал мақомида. Миграция агентлигига кўра, «агар кўрсаткич 10 фоизга етса, Корея биз билан миграция алоқаларини тўхтатиши мумкин».
MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғофурованинг ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходимаси ҳақидаги материали муҳокамаларга сабаб бўлди. Материал сабаб журналист ИИБга чақиртирилган. Банк мансабдорларига нисбатан эса жиноят иши қўзғатилди. «Газета.uz» жараён тафсилотларини ўрганди.
Ангрен шаҳрида 31 ёшли телефон устаси тузатиш учун қолдирилган телефондан 9 млн сўм ечиб олди. Эркак пулни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди ва жиноят иши қўзғатилди.
2024 йилда Ўзбекистонда 9364 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, шундан 3045 таси (32,5%) юк машиналари ва йўловчи ташувчи транспортлар иштирокида содир бўлди. ЙТҲларнинг деярли ярми Damas иштирокида бўлган. 351 та ЙТҲда ҳайдовчилар рулда ухлаб қолган, оқибатда 189 киши ҳалок бўлган.
Ўзбекистонда депутатлар фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Концепцияда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари белгиланган.
2024 йилнинг кузида Андижондаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудида ишбилармонлик маркази, кўп қаватли турар жой мажмуалари қурилиши маълум бўлганди. Бу эса жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Вилоят ҳокимлигига кўра, боғ фақат реконструкция қилинади ва замонавий кўринишга келтирилади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси совуқ сақланиб туради, кундузи ҳарорат +5…+8 даража, жанубда эса +10…+12 даражагача илийди.
Олтиариқ туманида баённома тузилган BYD Song автомобилини олиб кетаётган ЙПХ инспектори ЙТҲга учради. 17 ёшли Damas ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб кетиб у билан тўқнашди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди.
Э️нди олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади. Эҳтиёж 4 йиллик даврга ишланиб, тенденциялар асосида платформага тузатишлар киритилади. Унда расмий банд аҳоли сони, бўш иш ўринлари ва битирувчилар ҳақида маълумотлар мавжуд бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг