Урганч шаҳрида 17 ёшли йигит 5-қаватдан автомашина устига қулади. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Қашқадарёда отасининг зўравонлигига учраган 16 ва 14 ёшли қизларнинг вазияти болалар омбудсмани назоратига олинганди. Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, Қарши шаҳри ҳокими қарори билан уларга холаси васий этиб тайинланган.
Фарғонадаги мактабда ўқувчини урган Миллий гвардия ходими лавозимидан озод этилди. У мактабда инспектор-психолог лавозимида ишлаган, ҳозирда уни бошқа лавозимга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Осиё хотин-қизлари форумининг илк куни, АЖ шаклига ўтказилган Humo, «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш бўйича тавсиялар, айрим маҳсулотлар экспорти учун минимал нархлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» XVIII миллий мукофоти учун ғолиб ва совриндорлар тақдирланди. Бош миллий мукофот ғолиби — «UzReport TV» телеканали жамоасига Tracker автомобили топширилди.
Пастдарғом туманида Damas пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 11 ёшли қизни уриб юборди. Қиз тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Дубай аэропортида ноқулай об-ҳаво туфайли рейс кечиккач, ўзбекистонлик аёл жанжал кўтарди. У бортдаги бошқа бир аёл билан ҳам жанжаллашди. Оқибатда парвоз яна кечикди, бошқа қатновлар вақти ҳам ўзгарди ва аёллар рейсдан қолдирилди. Uzbekistan Airways кўрган 5037 доллар зарар улардан ундириб олинди.
15 майдан Тошкент шаҳрида транспорт карталари сотувчи шохобчалар фаолияти тугатилади. Йўловчилар ATTO транспорт карталарини UzPost алоқа бўлимларидан харид қилиши мумкин бўлади.
Нукус шаҳридаги кўзи ожизлар махсус кутубхонасида бинони қайта қуриш ва жиҳозлашга ажратилган пулларнинг 530,4 млн сўми талон-торож қилингани аниқланди. Шунингдек, Брайль принтерлари ва овоз ёзиш студиясига ажратилган 140 млн сўм ўзлаштириб юборилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
15 майдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камералари ишга тушади. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади.
IT Park University Solution Architecture ва Cloud and DevOps каби йўналишларда бир ярим йиллик магистрлик дастурини таклиф этади. Истовчилар 9 сентябргача ҳужжатларини топшириши мумкин.
Чортоқ туманидаги оилавий боғчанинг 17 нафар тарбияланувчиси аввал Хотира майдонига, сўнг қабристонга зиёрат учун олиб борилди. Болалар битта Damas`га ўтқазилгани ва тақиқланса-да, қабристонга олиб борилгани учун боғча раҳбари «жиддий огоҳлантирилди».
Зангиота туманидаги хонадонларнинг бирида 2 ёшли бола 5 метр чуқурликдаги ҳожатхонага тушиб кетди. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари уни пастдан соғ ҳолатда олиб чиқди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактабларда «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш бўйича тавсияларни эълон қилди. Унда ресторан, хонадонларда «Битирув оқшоми»ни ўтказиш, совғага пул йиғиш, байрамга қиммат кийим сотиб олиш, енгил машиналарда сайр, гуруҳ бўлиб боғ ва сузиш жойларига бориш тақиқланади.
Тўрақўрғон туманида КамАЗ ҳайдовчиси 6 ёшли болани уриб юборди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди. «Кенжа фарзандим эди, боғчада ҳам жуда доно эди. Ҳеч кимнинг бошига бу ташвиш тушмасин», — дейди марҳумнинг отаси.
Яккасарой туманида Matiz (такси), Lacetti, Spark ва Isuzu тўқнашди. Оқибатда Matiz ағдарилиб кетди, 2 киши жароҳат олди.
Меҳнат қонунчилигини бузган амалдорлар, «Док-1 Макс» жабрланувчилари учун 75,6 млрд сўм, 15 та ҳудудда ташкил этиладиган IT-шаҳарчалар, узоқ музокаралардан сўнг яна Жанубий Кореяга борадиган ўзбекистонлик мигрантлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фарғонанинг Қўштепа туманида мева-сабзавотларни сақлаш музлатгичидаги хатолик сабаб корхонанинг 716 млн сўмлик электр энергияси истеъмоли ҳисобга олинмагани маълум бўлди. Қоидабузарга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли органларга тақдим этилди.
«Хотин-қизларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш натижасида қиз болани ўқитмаслик, уйда ўтириши керак, деган стереотипларга барҳам берилмоқда», — деди Сенат раиси Танзила Нарбаева Самарқанддаги Осиё хотин-қизлари форумида. Унинг таъкидлашича, қизлар илғор соҳаларга фаол кириб келмоқда.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бир нечта фуқаролар ўзаро тил бириктириб, 19 киши номига автокредит расмийлаштиргани, аммо уларга машина олиб бермай, 6,3 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг