Жамият

Андижондаги Бобур ҳайкали ўрнида бизнес маркази қурилиши режа қилинмоқда. Муносабатлар
19 ноябрь 2024, 11:09

Андижондаги Бобур ҳайкали ўрнида бизнес маркази қурилиши режа қилинмоқда. Муносабатлар

Андижондаги Бобур ҳайкали жойлашган майдон ўрнида бизнес маркази қурилиши, ҳайкал эски шаҳар ҳудудига кўчирилиши режа қилинмоқда. Ҳокимлик буни кўприк қурилиши сабабли майдон ёпиқ кўринишга келиб қолиши билан изоҳлади. Лойиҳа илмий кенгаш вакиллари ҳамда бобуршунослар билан келишилган. Муносабатлар.

Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
19 ноябрь 2024, 10:29

Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

Яшнобод туманида жойлашган МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг оқибатида 7 млрд 528 млн сўмлик зарар етказилган.

Тошкентда 3 кишини Англияга ишлашга юбориш учун 12 минг доллар олган шахс ушланди
19 ноябрь 2024, 00:19

Тошкентда 3 кишини Англияга ишлашга юбориш учун 12 минг доллар олган шахс ушланди

Бош прокуратура департаменти Тошкент шаҳрида уч кишини Англияга ишга юборишини айтиб, 12 минг доллар олаётган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

18 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
18 ноябрь 2024, 23:46

18 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси, парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтган президент, Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган хорижликлар тўғрисидаги қонун, парк ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш режаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди
18 ноябрь 2024, 23:38

Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Traverse ва Equinox тўқнашувида икки йўловчи жароҳатланди. Яшнобод туманида эса 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди. Суриштирув ишлари бошланди.

Тошкентдаги Аския деҳқон бозори реконструкция қилинади
18 ноябрь 2024, 17:50

Тошкентдаги Аския деҳқон бозори реконструкция қилинади

Пойтахтнинг Яккасарой туманида жойлашган Аския деҳқон бозори реконструкция қилинади. Ҳокимлик лойиҳа амалга оширилиши натижасида 150 млн доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилишини маълум қилди.

Ўзбекистон бош консулхонаси қариндоши фоҳишаликка мажбурлаган қизнинг Туркиядан қайтишига ёрдам берди
18 ноябрь 2024, 15:15

Ўзбекистон бош консулхонаси қариндоши фоҳишаликка мажбурлаган қизнинг Туркиядан қайтишига ёрдам берди

Дипломатлар ва жамоат ташкилотлари холаваччаси иш топиб беришини айтиб, Туркияга чақирган 20 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг уйига қайтишига кўмаклашди. Қизни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилишган. Маҳаллий полиция уюшган жиноий гуруҳни қўлга олди.

Ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда
18 ноябрь 2024, 12:59

Ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Сешанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади. Иш ҳафтаси охирига келиб ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.

Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. У қачондан қатнайди?
18 ноябрь 2024, 12:33

Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. У қачондан қатнайди?

Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. Дизель поезди синов жараёни якунлангач, Конституция куни арафасида йўловчиларга фойдаланишга топширилади. Компания 2025−2026 йилларда вагон парки яна 70 та янгиси билан тўлдирилишини қўшимча қилди.

Хоразмда қарийб 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
18 ноябрь 2024, 10:23

Хоразмда қарийб 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Урганч туманида 2 млрд 92 млн сўмлик газдан яширин йўл билан тўғридан-тўғри тармоққа уланиб фойдаланган новвойхона аниқланди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Самарқандда уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 21 ёшли ҳайдовчига ҳукм ўқилди
18 ноябрь 2024, 09:39

Самарқандда уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 21 ёшли ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Ургут туманида 21 ёшли Cobalt ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, қаршисидан келаётган Damas`га урилганди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлган. Суд ҳукми билан Cobalt ҳайдовчиси 9 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Ўзбекистонда 18−24 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
18 ноябрь 2024, 08:48

Ўзбекистонда 18−24 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда жорий ҳафта ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлиши кутилмоқда. Шу даражадаки, айрим ҳудудларда дарахтлар қайта барг очиши ҳодисалари ҳам кузатилиши мумкин. Вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳам (ҳатто қор кўринишида) бўлади. Ҳафта бошида деярли бутун мамлакат бўйлаб туман тушиши кутиляпти.

«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси
17 ноябрь 2024, 20:34

«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси

Сергелида 19 сентябрь куни BYD автомобили тезлик чекловини бузиб, мактабдан қайтаётган 9 ёшли Солиҳа Лутфуллаевани уриб юборганди. Ҳодиса оқибатида қизалоқ вафот этган. Бутунжаҳон ЙТҲ қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан «Газета.uz» Солиҳанинг онаси — Нигора опа билан бирга уни ёдга олди.

ЎзПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
17 ноябрь 2024, 17:50

ЎзПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади

Ноябрнинг учинчи якшанбасида бутун дунёда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари хотирланади. Бу йил сана 17 ноябрга тўғри келди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси шу куни Суперлиганинг 2024 йилги рамзий термасини махсус видеоролик билан эълон қилди ва уни ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади.

Сурхондарёда Nexia уриб юборган 7 ёшли бола ҳалок бўлди
17 ноябрь 2024, 14:57

Сурхондарёда Nexia уриб юборган 7 ёшли бола ҳалок бўлди

Бандихон туманида Nexia ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 1-cинф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда бола туман шифохонасида вафот этди.

Сўровнома: Талаба бир ойда қанча пул сарфлайди?
17 ноябрь 2024, 11:44

Сўровнома: Талаба бир ойда қанча пул сарфлайди?

«Газета.uz» Халқаро талабалар куни муносабати билан улардан ушбу санани нишонлаш, бир ойда қанча маблағ сарфлашлари ҳамда талабалик ҳаёти ҳақида сўради.

Пискентда номаълум шахслар итларни отиб ташлади. ИИББ вазият назоратга олинганини билдирди
17 ноябрь 2024, 10:32

Пискентда номаълум шахслар итларни отиб ташлади. ИИББ вазият назоратга олинганини билдирди

Пискентда номаълум шахслар итларни отиб ташлади. Тошкент вилояти ИИББ улардан ов қуроллари олиб қўйилганини билдирди, бироқ тафсилотларни очиқламади. Ўзбекистонда қаровсиз ҳайвонларни тутиш хизматларининг жониворларга шафқатсиз муносабати ҳамон долзарб муаммолигича қолмоқда.

Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
17 ноябрь 2024, 08:55

Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди

Болалар омбудсмани Самарқандда гуруҳли жинсий зўравонлик қурбони бўлган мактаб ўқувчиси билан учрашди. Қизга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатила бошланди. Жабрланувчининг онаси ОАВдан жиноят тафсилотларини эълон қилмасликни сўради.

Пробация хизмати инспекторларига ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилди
16 ноябрь 2024, 15:29

Пробация хизмати инспекторларига ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилди

Ўзбекистонда пробация хизматининг катта инспектори ва инспекторига пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати берилди.

Босфор бўғози: Европа ва Осиё учрашадиган манзил
16 ноябрь 2024, 13:00

Босфор бўғози: Европа ва Осиё учрашадиган манзил

Asialuxe Travel туроператори Европа ва Осиё учрашадиган, Истанбул эса бутун гўзаллиги билан намоён бўладиган Босфор бўйлаб унутилмас саёҳатларни таклиф этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг