Жамият

МОҚнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади. Уларга вилоят ҳокимлари раҳбар бўлади
13 февраль 2025, 14:14

МОҚнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади. Уларга вилоят ҳокимлари раҳбар бўлади

Президент Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Ушбу бўлимларга вилоят ҳокимлари раҳбарлик қилиши белгиланди. Шунингдек, спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун зарур шароит ва инфратузилмага 300 млрд сўм ажратилади.

Омбудсман 2024 йилда фуқароларга жами 1,8 млрд сўмлик иш ҳақини ундириб берди
13 февраль 2025, 12:41

Омбудсман 2024 йилда фуқароларга жами 1,8 млрд сўмлик иш ҳақини ундириб берди

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) 2024 йилда фуқароларнинг иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ 1 млрд 832,9 млн сўм маблағни ундириб берди. Йил давомида омбудсманга 23 мингдан зиёд мурожаат тушган.

Тошкент вилоятида қум қазиб олганлар табиатга 100,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди
13 февраль 2025, 12:20

Тошкент вилоятида қум қазиб олганлар табиатга 100,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди

Бекобод туманида фуқаролар ноқонуний равишда қум қазиб олгани аниқланди. Фуқаро бу иши билан табиатга 100 млрд 627 млн сўмдан кўпроқ зарар етказгани маълум бўлди.

Тошкентда 17 нафар фуқаро ноқонуний диний ташкилот тузишда гумонланиб қўлга олинди
13 февраль 2025, 10:14

Тошкентда 17 нафар фуқаро ноқонуний диний ташкилот тузишда гумонланиб қўлга олинди

Тошкент шаҳрида норасмий диний дарсларни мунтазам равишда ташкил этиб келган 17 нафар фуқаро аниқланди. Улар диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузишда айбланмоқда.

Самарқанд ва Коньяга биродар шаҳарлар мақоми берилди
13 февраль 2025, 09:46

Самарқанд ва Коньяга биродар шаҳарлар мақоми берилди

Самарқанд ҳокими ва Конья (Туркия) мэри биродар шаҳарлар мақомида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги протоколни имзолади. Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси ҳокимлар учун малака ошириш дастури бўйича Туркияда бўлиб турибди.

Видео: Бухородаги хонадонда газ портлади
13 февраль 2025, 09:28

Видео: Бухородаги хонадонда газ портлади

Ғиждувон туманидаги аҳоли хонадонларидан бирида газ портлади. Ҳодиса газ сизиб чиқиб тўпланиши ва чироқ ёқилиши оқибатида келиб чиққан. ФВБга кўра, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади
13 февраль 2025, 04:03

Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Президент Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Жамғарма таҳлилий материаллар тайёрлаш ва тадқиқот ўтказиш учун грант ажратади, ижтимоий сўровномалар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш тадқиқотларини амалга оширади.

Сурхондарё ва Фарғонада тадбиркорлар энергия захирасига қарийб 2,5 млрд сўмлик зарар етказди
13 февраль 2025, 03:34

Сурхондарё ва Фарғонада тадбиркорлар энергия захирасига қарийб 2,5 млрд сўмлик зарар етказди

Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида савдо биноси эгаси ҳисоблагични ўзгартириш йўли билан 1,3 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатди. Фарғона шаҳрида ҳам тадбиркор ошхонасидаги носоз газ ҳисоблагич орқали 1,1 млрд сўмлик зарар етказди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.

Тошкентда мактаб қаршисида Nexia-3 ўқувчини уриб кетди
13 февраль 2025, 03:09

Тошкентда мактаб қаршисида Nexia-3 ўқувчини уриб кетди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 260-мактаб ёнгинасида Nexia-3 машинаси 10 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Пиёда шифохонага ётқизилди.

12 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
12 февраль 2025, 23:54

12 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Комил Алламжоновга суиқасд бўйича суд ҳукми, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари, зўравонлик кўрган шахсни ажратишда муҳлатсизлик таклифи, Ўзбекистон терма жамоасига қайтган шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Наманганда чиқиндини олиб чиқиш учун истеъмолчилардан ноқонуний равишда 18 млрд сўмдан ортиқ ундирилди
12 февраль 2025, 22:57

Наманганда чиқиндини олиб чиқиш учун истеъмолчилардан ноқонуний равишда 18 млрд сўмдан ортиқ ундирилди

Наманганда 1,1 млн истеъмолчидан чиқиндини олиб кетиш учун 18 млрд сўм ноқонуний ундирилди. Молиячи Отабек Бакиров барча чиқинди чиқариш корхоналари фаолиятини текшириш ва тизим тўлиқ рақамлаштирилгунга қадар чиқинди қарздорлиги учун электрдан чеклаш қонунини жорий этишни кечиктиришни таклиф қилди.

Қурилиш вазирлиги «халқ томонидан тан олиниб келинаётган» УЖМШлар ишига аралашганлик учун жавобгарлик билан таҳдид қилди
12 февраль 2025, 22:09

Қурилиш вазирлиги «халқ томонидан тан олиниб келинаётган» УЖМШлар ишига аралашганлик учун жавобгарлик билан таҳдид қилди

Қурилиш вазирлиги Тошкентда кўп қаватли уйлар бошқарув шаклини ўзгартиришга мажбурлашнинг янги тўлқини ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. «Халқ томонидан тан олиниб келинаётган» УЖМШлар ишига аралашиш жавобгарликка сабаб бўлиши, «ҳар бир соҳа доимий такомиллаштирилиши керак»лиги таъкидланди.

Наманганда Gentra йўлдан ўтаётган пиёдани уриб қочиб кетди. Жабрланувчи ҳалок бўлди. ЙҲХБ барча қора Gentra’ларни текширмоқда
12 февраль 2025, 19:42

Наманганда Gentra йўлдан ўтаётган пиёдани уриб қочиб кетди. Жабрланувчи ҳалок бўлди. ЙҲХБ барча қора Gentra’ларни текширмоқда

Наманган шаҳрида Gentra ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 67 ёшли фуқарони уриб юборди ва қочиб кетди. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди. ЙҲХБ ҳайдовчини топиш мақсадида ҳудуддаги қора рангли Gentra’ларни бир ерга тўплаб, текширмоқда.

Журналист Анора Содиқова блогер Мирсаид Ҳайдаровни судга берди
12 февраль 2025, 17:33

Журналист Анора Содиқова блогер Мирсаид Ҳайдаровни судга берди

Журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан фаолият юритувчи блогер Мирсаид Ҳайдаровни судга берди. У блогер томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида шикоят киритган. Суд мажлиси 26 февраль куни бўлиб ўтади.

«Беш ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга ва энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов
12 февраль 2025, 17:06

«Беш ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга ва энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов

Комил Алламжонов унга суиқасд қилишда иштирок этганлар қамалганидан сўнг воқеа ҳақида пост қолдирди. «Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён. Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилганда ҳам 2 букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди. Юзага чиқади ҳам», дея ёзди у.

TBC Uzbekistan 2024 йилда кредит портфелини икки баравар, фойдасини эса 91% га оширди
12 февраль 2025, 17:00

TBC Uzbekistan 2024 йилда кредит портфелини икки баравар, фойдасини эса 91% га оширди

2024 йил якунларига кўра, TBC Uzbekistan ажойиб молиявий натижаларни кўрсатди: компаниянинг соф фойдаси 91 фоизга ўсиб, 514 миллиард сўмни, кредит портфели эса 112 фоизга ошиб, 8,07 триллион сўмни ташкил этди.

Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси оширилади
12 февраль 2025, 16:31

Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси оширилади

Ҳукумат қарори билан болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Ҳужжат билан 3−7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Термиздаги халқаро транспорт-логистика хаби БМТ Глобал таъминот тармоғига қўшилди
12 февраль 2025, 16:30

Термиздаги халқаро транспорт-логистика хаби БМТ Глобал таъминот тармоғига қўшилди

Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хаби БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармасининг Глобал таъминот тармоғига қўшилди. У дунёдаги шундай омборларнинг саккизинчиси бўлди. Ҳар йили тармоқ инқирозларга жавоб бериш учун 500 млн доллардан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатади.

Халқаро молия институтлари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди
12 февраль 2025, 15:18

Халқаро молия институтлари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди

Президент қарори билан 2025 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди. Уларга эришишни таъминлаш учун фавқулодда штаб тузилади.

Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорлар жалб этилади
12 февраль 2025, 14:38

Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорлар жалб этилади

Ўзбекистонда ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби белгиланди. Энди тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этилади. Унга қизиқиши бўлган 7−11-синф ўқувчилари жалб этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг