Жамият

Тошкент вилоятида эркак 28 ёшли хотинини ўлдиришда гумонланиб ушланди
12 февраль 2025, 13:24

Тошкент вилоятида эркак 28 ёшли хотинини ўлдиришда гумонланиб ушланди

Тошкент вилоятида 28 ёшли аёл эри томонидан ўлдирилгани айтилмоқда. Эркак оилавий жанжалдан сўнг ота уйига келган хотинини зўрлик ишлатиб машинада олиб қочиб кетган. Шундан сўнг аёлнинг жасади Олмалиқ шаҳри ҳудудидан топилган. Марҳуманинг ҳимоя ордери бўлган.

Самарқандда автобус Cobalt билан тўқнашиб ағдарилди, бир киши вафот этди
12 февраль 2025, 12:28

Самарқандда автобус Cobalt билан тўқнашиб ағдарилди, бир киши вафот этди

Жомбой туманида ичида йўловчилари бўлган автобус Cobalt билан тўқнашди. Ҳолат автобус ҳайдовчисининг тезликни меъёридан оширгани ва тормозни кескин босгани сабаб содир бўлган. ЙТҲ оқибатда бир киши шифохонада вафот этди.

Оиладаги зўравонликдан жабр кўрган шахс талаби билан ажратишда муҳлат тайинланмаслиги кутилмоқда
12 февраль 2025, 11:52

Оиладаги зўравонликдан жабр кўрган шахс талаби билан ажратишда муҳлат тайинланмаслиги кутилмоқда

Суд никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда оиладаги зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламаслиги кутилмоқда. Ушбу моддани назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенат қўмитасида муҳокама қилинди.

Жиззахда 19 туп дарахт кесиб ташлаган фуқаро табиатга салкам 436 млн сўм зарар етказди
12 февраль 2025, 11:18

Жиззахда 19 туп дарахт кесиб ташлаган фуқаро табиатга салкам 436 млн сўм зарар етказди

Зарбдор туманидаги қабристонда фуқаро 19 туп дарахтни ноқонуний равишда кесиб ташлаб, ўсимлик дунёсига 435 млн 750 минг сўм зарар етказди. Навоийда эса 4 туп дарахт кесган шахсдан 52,5 млн сўм ундирилди.

Маҳалла раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
12 февраль 2025, 11:15

Маҳалла раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

Ўзбекистонда маҳалла раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди. Қонун амалга киритилгунга қадар сайланган раислар ваколати 3 йиллик муддат бўйича амал қилади.

1 апрелдан камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади
12 февраль 2025, 10:02

1 апрелдан камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади

Президент фармони билан 2025 йил 1 апрелдан камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади. Унга кўра, техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойини тиклаш учун ёрдам кўрсатилади.

Умра ва Ҳажга борувчиларнинг менингитга эмланиш зарурати бекор қилинмаган — Санэпидқўмита
12 февраль 2025, 09:51

Умра ва Ҳажга борувчиларнинг менингитга эмланиш зарурати бекор қилинмаган — Санэпидқўмита

Тармоқларда Умра ва Ҳаж зиёратига борадиганлар учун менингитга қарши эмланиш талаби бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Санэпидқўмита бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва эмланиш талаби ҳануз амалда эканини маълум қилди.

Бухорода иссиқхона 3,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди
12 февраль 2025, 03:53

Бухорода иссиқхона 3,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

Бош прокуратура рейд тадбирида Бухоро вилояти Когон туманидаги иссиқхона эгаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди. 3,7 млрд сўм зарар етказган тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

11 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
11 февраль 2025, 22:41

11 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Кичик АЭС қуриш бўйича тузиладиган халқаро консорциум, Тошкент дўконларида арзонлашган озиқ-овқат маҳсулотлари, коррупция рейтингида Ўзбекистоннинг пасайган баллари, OpenAI’ни сотиб олиш учун 100 миллиард доллар таклиф қилган Илон Маск ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

️Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланди
11 февраль 2025, 20:52

️Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланди

️Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом билан ушбу фаолият иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва бунда тақиқланадиган хатти-ҳаракатлар белгиланди. Бу билан фақат шартномага мувофиқ пулли асосда шуғулланиш мумкин. 14 ёшдан кичиклар ота-онаси розилиги билан иштирок этади.

Навоий ИЭС харидорга ортиқча олинган 4,5 млрд сўмни қайтаришга мажбур бўлди
11 февраль 2025, 19:27

Навоий ИЭС харидорга ортиқча олинган 4,5 млрд сўмни қайтаришга мажбур бўлди

Навоий ИЭС электр нархини ошириб сотиш орқали «Иссиқлик манбаи» ДУКдан 4,5 млрд сўм ортиқча фойда олгани аниқланди. Рақобат қўмитасининг судга даъво аризаси қаноатлантирилди ва маблағ харидор фойдасига ҳал қилинди.

Россияда қаровсиз қолган 3 бола Ўзбекистонга қайтарилди
11 февраль 2025, 18:58

Россияда қаровсиз қолган 3 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ота-онаси ёки яқин қаришдошлари билан Россияга борган, аммо васийлари депортация қилингач, вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган 3 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Ўзбекистонда пластик чиқиндиларни камайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади
11 февраль 2025, 17:23

Ўзбекистонда пластик чиқиндиларни камайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

Экология вазирлиги 1 ноябрга қадар пластик чиқиндиларни камайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқади. Ҳужжат билан пластикни қабул қилиш пунктларини ташкил этиш, утилизация қилиш ускуналарини ўрнатиш ҳамда «тараларни қайтариш» тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
11 февраль 2025, 16:28

Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Пойтахтнинг Яккасарой туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Қутқарув экипажи воқеа жойига 8 дақиқада етиб бориб, ёнғинни 20 дақиқада ўчирган.

Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 121-ўринни эгаллади
11 февраль 2025, 15:58

Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 121-ўринни эгаллади

Transparency International ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 180 та давлат орасида 121-ўринни эгаллади. 100 балли индекс бўйича мамлакат 32 балл тўплади.

Депутатлар диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш ҳақидаги қонунни қабул қилди
11 февраль 2025, 15:17

Депутатлар диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш ҳақидаги қонунни қабул қилди

Қонунчилик палатаси Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди ва Сенатга юборди.

Тошкент вилоятида она 8 ёшли боласининг қўлларини рухсатсиз ширинлик егани учун куйдирди
11 февраль 2025, 14:13

Тошкент вилоятида она 8 ёшли боласининг қўлларини рухсатсиз ширинлик егани учун куйдирди

Олмалиқ шаҳрида она 8 ёшли боласининг бармоқлари ва бошқа тана аъзоларига пахта тиқиб ёқди. У буни фарзанди рухсатсиз уйдаги ширинликни егани учун жазолаш мақсадида қилган. Аёлга нисбатан жиноий иш очилиб қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Ўзбекистонда 2024 йилда 470 мингга яқин шахс маъмурий жазога тортилган
11 февраль 2025, 11:33

Ўзбекистонда 2024 йилда 470 мингга яқин шахс маъмурий жазога тортилган

Ўзбекистонда 2024 йилда 469 568 нафар шахс маъмурий жазога тортилди. Бу 2023 йилга нисбатан 49 380 нафарга кўп. Кўрилган ишларнинг асосий қисми майда безорилик, лицензиясиз йўловчилар ташиш, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик каби ҳуқуқбузарликлардан иборат бўлган.

Тошкентда эркак хонадонида 8 килодан ортиқ гиёҳванд моддалар сақлаб келгани аниқланди
11 февраль 2025, 11:28

Тошкентда эркак хонадонида 8 килодан ортиқ гиёҳванд моддалар сақлаб келгани аниқланди

Пойтахтнинг Яккасарой туманида яшовчи эркак хонадонида 8 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари сақлаб келгани аниқланди. Ушбу моддаларнинг жами қиймати 4 млрд 317 млн сўмни ташкил қилиши айтилмоқда. Унга нисбатан жиноий иш очилган.

Ўзбекистон Миллий банки дам олиш кунларида ҳам халқ учун хизмат кўрсатади
11 февраль 2025, 11:00

Ўзбекистон Миллий банки дам олиш кунларида ҳам халқ учун хизмат кўрсатади

Хизматларнинг қулайлиги ва оммабоплигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Миллий банки энди дам олиш кунлари ҳам ишлайди - мамлакат бўйлаб бир қатор бўлимлар соат 09:00 дан 17:00 гача фаолият кўрсатади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг