Архив

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган 8 та завод қурилади
5 ноябрь 2024, 11:08

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган 8 та завод қурилади

Ўзбекистонда маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқарадиган 8 та завод ишга тушади. Қурилиш жараёнлари 2025 йил январдан бошланиб, заводлар 2026 йил декабрда ишга туширилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев 5−6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкекда бўлади
5 ноябрь 2024, 11:08

Шавкат Мирзиёев 5−6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкекда бўлади

Президент 5−6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади. Давлат раҳбари у ерда Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Унда Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё хартияси қабул қилиниши кўзда тутилган.

Ховос тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари 7 йилга озодликдан маҳрум этилди
5 ноябрь 2024, 10:22

Ховос тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари 7 йилга озодликдан маҳрум этилди

Май ойида коррупцияда айбланиб қўлга олинган Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими собиқ ўринбосари 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари ва икки нафар ҳоким ёрдамчиси маҳаллаларда қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Нью-Йоркка учган самолёт йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб Тошкентга қайтди
5 ноябрь 2024, 10:00

Нью-Йоркка учган самолёт йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб Тошкентга қайтди

Тошкентдан Нью-Йоркка соат 06:47 да учиб кетган самолёт йўловчи ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли учиб кетиш аэропортига қайтди. Йўловчи тиббий муассасага жўнатилди. Рейс Тошкентдан 09:30 да қайта учиб кетди.

UNICON.UZ ва H3C ҳамкорлиги Ўзбекистонда булутли хизматларни ривожлантиришга ёрдам беради
5 ноябрь 2024, 09:00

UNICON.UZ ва H3C ҳамкорлиги Ўзбекистонда булутли хизматларни ривожлантиришга ёрдам беради

H3C ва UNICON.UZ дата марказларида булутли технологиялар учун ечимлар жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳани олиб бормоқда.

4 та вилоятда жазони енгиллаштириш учун пора олган адвокатлар ушланди
5 ноябрь 2024, 01:14

4 та вилоятда жазони енгиллаштириш учун пора олган адвокатлар ушланди

Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида жиноят ишидаги айбланувчиларга мансабдор танишлари орқали қамоқдан озод қилиш, енгилроқ жазо тайинлашда ёрдам беришини айтиб пора олган адвокатлар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Наманганда омбор масъуллари аҳолига ажратилган 13 минг тонна кўмирни сотиб юборгани аниқланди
5 ноябрь 2024, 00:42

Наманганда омбор масъуллари аҳолига ажратилган 13 минг тонна кўмирни сотиб юборгани аниқланди

Наманган шаҳридаги кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 4,1 млрд сўмлик 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланди.

4 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
4 ноябрь 2024, 23:47

4 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тошкентда 7 ноябрдан бошланадиган иситиш мавсуми, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ошириш режаси, ЖСТга қўшилиш бўйича АҚШ билан якунланган музокаралар, Ўзбекистоннинг Россияга энергия қарамлигини «хатар» дея атаган МБ раиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Нью-Йоркда кўчани белгиланмаган жойдан кесиб ўтишга рухсат берилди
4 ноябрь 2024, 23:41

Нью-Йоркда кўчани белгиланмаган жойдан кесиб ўтишга рухсат берилди

Нью-Йорк ҳукумати одамларга кўчани белгиланмаган жойдан — «пешеход» ташқарисидан ёки светофорнинг қизил чироғида кесиб ўтишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Илгари бу 250 долларгача жаримани назарда тутган ва, қонун ташаббускорига кўра, асосан қора танлилар ва лотин америкасиликларга қўлланган.

Хитой компанияси Ўзбекистонда шамол турбиналари учун паррак ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
4 ноябрь 2024, 23:02

Хитой компанияси Ўзбекистонда шамол турбиналари учун паррак ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Хитойнинг Sino-Wind Energy компанияси Ўзбекистонда шамол генераторлари учун парраклар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати 50 млн долларга баҳоланмоқда.

Энергетика корхоналарининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш — президент
4 ноябрь 2024, 22:46

Энергетика корхоналарининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш — президент

Президент электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш бўйича йиғилиш ўтказди. У 2025 йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлишини таъкидлади. Ҳар бир энергетика корхонасининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш, деди давлат раҳбари.

Чорсу майдони қайта қурилгач, қанчалик ўзгаради? Лойиҳа тафсилотлари ва архитекторларнинг фикрлари
4 ноябрь 2024, 21:55

Чорсу майдони қайта қурилгач, қанчалик ўзгаради? Лойиҳа тафсилотлари ва архитекторларнинг фикрлари

Tchoban Voss Architekten тайёрлаган лойиҳа асосида 2025 йилда Тошкентдаги Чорсу майдонини қайта қуриш бошланади. Лойиҳа Тошкент рамзларидан бири — «Чорсу» меҳмонхонаси тақдирига ҳам нуқта қўяди. «Газета.uz» мухбири бинода бўлди ҳамда лойиҳа муаллифлари ва архитекторларнинг фикрларини жамлади.

2025 йилда давлат қарзи 45 млрд долларга, унга хизмат кўрсатиш харажатлари эса 1,4 баробар ошиши мумкин
4 ноябрь 2024, 21:50

2025 йилда давлат қарзи 45 млрд долларга, унга хизмат кўрсатиш харажатлари эса 1,4 баробар ошиши мумкин

2025 йилда Ўзбекистон давлат қарзи 39,7 миллиарддан 45 миллиард долларга (+13,3 фоиз), унга хизмат кўрсатиш қиймати эса 48,1 триллион сўм ёки 3,5 миллиард долларга (+42,8 фоиз) ўсиши прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистон Хитой билан кичик ядровий реакторларни қўллаш ва уранни қайта ишлашни ўрганади
4 ноябрь 2024, 20:39

Ўзбекистон Хитой билан кичик ядровий реакторларни қўллаш ва уранни қайта ишлашни ўрганади

Ўзбекистон ва CNNC компанияси Ўзбекистонда Хитойнинг кичик модулли ядровий реакторларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганади. Икки давлат делегациялари уран рудасини қазиб олиш қувватларини кенгайтириш, уни қайта ишлаш ва кейинчалик ёқилғидан АЭСларда фойдаланиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузган тадбиркорлар учун жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда
4 ноябрь 2024, 19:41

Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузган тадбиркорлар учун жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Президентга тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш бўйича таклифлар тақдим этилди. Рақамли маркировкалаш ва фискал белгиларни акс эттириш қоидаларини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун жавобгарликни, шунингдек, ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмай ишлаш учун жаримани бекор қилиш режалаштирилмоқда.

«3 марта чақириб, огоҳлантирганмиз». Марказий банк — UPay фаолияти чеклангани ҳақида
4 ноябрь 2024, 19:23

«3 марта чақириб, огоҳлантирганмиз». Марказий банк — UPay фаолияти чеклангани ҳақида

Марказий банк раиси UPay`га чеклов киритилишидан олдин компания 3 марта огоҳлантирилганини таъкидлади. Аввалроқ регулятор тўлов ташкилоти фаолиятини 6 ой муддатга чеклаган, корхонанинг она компанияси ҳисобланган Humans эса чекловлар сабабидан ОАВ орқали хабардор бўлганини қайд этганди.

Кеми Баденок Британия Консерватив партиясининг янги раҳбари бўлди
4 ноябрь 2024, 18:56

Кеми Баденок Британия Консерватив партиясининг янги раҳбари бўлди

Буюк Британия Консерватив партиясининг янги раҳбари этиб Кеми Баденок сайланди. У Британия сиёсий партиясини бошқарувчи биринчи қора танли аёл бўлди.

Ўзбекистон World Boxing халқаро бокс ташкилотига қўшилди
4 ноябрь 2024, 18:25

Ўзбекистон World Boxing халқаро бокс ташкилотига қўшилди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Гватемала ва Лаос мамлакатдари Халқаро Олимпия қўмитаси ва IBA ўртасидаги можароли муносабатлар фонида ташкил этилган World Boxing халқаро ташкилоти аъзоси бўлди. World Boxing раҳбари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ташкилотга қўшилиши катта ўзгариш бўлганини айтди.

«Бизда назорат нисбатан кучли». Марказий банк раиси — АҚШнинг Ўзбекистон компанияларига нисбатан санкциялари ҳақида
4 ноябрь 2024, 18:14

«Бизда назорат нисбатан кучли». Марказий банк раиси — АҚШнинг Ўзбекистон компанияларига нисбатан санкциялари ҳақида

Маҳаллий банклар ёздаёқ АҚШ санкцияларига учраган Ўзбекистон компаниялари билан операцияларни тўхтатди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, нисбатан кучли назорат мамлакатга санкциялар хавфини камайтириш имконини бермоқда.

Ўзбекистон ҳудудига 5 ноябрдан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади
4 ноябрь 2024, 18:04

Ўзбекистон ҳудудига 5 ноябрдан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади

Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди. Ҳаво ҳарорати баъзи жойларда -3 даражагача пасаяди. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади. Ҳудудларни сув босиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг