Архив

Қозоғистонда Россия вакцинасини ишлаб чиқариш учун завод қурилади
17 ноябрь 2020, 12:18

Қозоғистонда Россия вакцинасини ишлаб чиқариш учун завод қурилади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг маълум қилишича, COVID-19 га қарши Россия вакцинасининг ишлаб чиқарилиши Қозоғистонда ҳам йўлга қўйилади. Бунинг учун мамлакатда завод очилади.

Қишлоқ врачлик пункти — оилавий шифокор пункти этиб ўзгартирилади
17 ноябрь 2020, 12:02

Қишлоқ врачлик пункти — оилавий шифокор пункти этиб ўзгартирилади

Президент фармони билан 2021 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ врачлик пункти — оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси — оилавий поликлиника деб қайта номланади. ОТМни охирги 3 йилда тамомлаб, қишлоқ жойга ишлашга борганларга 30 млн сўм пул мукофоти берилади. Улар уй-жой билан ҳам таъминланади.

2020−2025 йилларда соғлом овқатланиш дастури индикаторлари белгиланди
17 ноябрь 2020, 11:48

2020−2025 йилларда соғлом овқатланиш дастури индикаторлари белгиланди

2025 йилга келиб аҳолининг умр кўриш давомийлигини 75,1 ёшдан 76,4 ёшгача ошириш ҳамда семизлиги бўлган аҳоли улушининг ўсишини 23,5% даражасида тўхтатиш режалаштирилган. Ушбу режалар соғлом овқатланишни шакллантириш дастурида белгиланади.

COVID-19 ни даволаш учун қайта жиҳозланган Вирусология клиникаси одатдаги иш режимига қайтди
17 ноябрь 2020, 11:28

COVID-19 ни даволаш учун қайта жиҳозланган Вирусология клиникаси одатдаги иш режимига қайтди

15 мартдан бери коронавирус беморларини даволаш учун қайта профилга киритилган Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникаси одатдаги иш режимига қайтиб, бошқа юқумли касалликларга чалинганларга хизмат кўрсатишни бошлади. Ҳозирда фақатгина «Ўзэкспомарказ»даги саралаш ва тақсимлаш маркази ҳамда Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Moderna вакцинасинининг 94,5% самарадорлиги маълум қилинди
17 ноябрь 2020, 10:56

Moderna вакцинасинининг 94,5% самарадорлиги маълум қилинди

АҚШнинг Moderna компанияси COVID-19га қарши вакцинанинг дастлабки синовлари муваффақиятли ўтганини эълон қилди. Вакцина синовларида 30 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Вакцинанинг 30 кун давомида уй совутгичида барқарор тура олиши унинг афзаллиги сифатида қайд этилмоқда.

Ўзбекистонлик эркак бир йил давомида Қозоғистонда қул қилиб ишлатилди
17 ноябрь 2020, 10:56

Ўзбекистонлик эркак бир йил давомида Қозоғистонда қул қилиб ишлатилди

Қозоғистонда 58 ёшли Ўзбекистон фуқароси бир йил давомида меҳнат қуллигида ўтказди. Ҳужжатлари олиб қўйилган ва унга жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилинган.

Аҳоли кўпроқ валюта сотиб ола бошлади
17 ноябрь 2020, 10:50

Аҳоли кўпроқ валюта сотиб ола бошлади

Январдан октябргача аҳоли банкларга 3,7 млрд доллар сотди ва 3,3 млрд доллар сотиб олди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар кўпдир.

Геология соҳасида 50 фоиз вақт инвестиция билан шуғулланишга сарфланиши керак — президент
17 ноябрь 2020, 10:45

Геология соҳасида 50 фоиз вақт инвестиция билан шуғулланишга сарфланиши керак — президент

Шавкат Мирзиёев геология соҳасида 50 фоиз вақт инвестиция билан шуғулланишга сарфланиши кераклигини таъкидланди. Хорижий инвесторларни жалб қилиш учун ёндашувни ҳам ўзгартириш лозимлиги айтилди. Истиқболли майдонларни шакллантириш, уларни хорижий инвесторларга тақдим этиш, геологик қидирувлар ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

Сохта хабарлар қандай пайдо бўлади?
17 ноябрь 2020, 09:43

Сохта хабарлар қандай пайдо бўлади?

Танқидий фикрлаб, ҳар бир ахборотнинг ишончлилигини текшириш ҳамиша муҳим саналади. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалиловнинг фикрича, бу жиҳатни мактабларда Science фанининг жорий қилиниши атрофидаги баҳс-мунозараларда ҳам инобатга олиш лозим.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 ноябрь 2020, 20:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Лукашенко ваколатларидан 70−80 фоизининг парламент ва ҳукуматга ўтаётгани, Буюк Британияда бензинда юрадиган автомобилларнинг тақиқланиши, Миср парламент сайловларида ҳукмрон партиянинг ютиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Сирдарёда ҳайдовчининг телефонини олиб қўйгани учун ЙПХ ходими ишдан бўшатилди
16 ноябрь 2020, 19:21

Сирдарёда ҳайдовчининг телефонини олиб қўйгани учун ЙПХ ходими ишдан бўшатилди

Сирдарёда ўзини тасвирга олишга қаршилик кўрсатган ва ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган ЙПХ ходими учун хизмат текшируви тайинланган эди. Натижада Сирдарёда ЙПХ инспектори лавозимидан озод этилди.

Global Finance яшаш учун қулай бўлган дунёдаги энг яхши 10 та шаҳарни эълон қилди
16 ноябрь 2020, 18:00

Global Finance яшаш учун қулай бўлган дунёдаги энг яхши 10 та шаҳарни эълон қилди

Global Finance нашрига кўра, яшаш учун қулай бўлган дунёдаги энг яхши 10 та шаҳарлар орасида Токио биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Лондон, Сингапур, Нью-Йорк ва Мельбурн каби шаҳарлар турибди. Нашр ушбу шаҳарларни 2020 йил шароитидаги саккизта асосий мезон бўйича танлаган.

«Ўзавтосаноат», Uzbekistan Airways каби компаниялар харидлари очиқланиши мумкин — қонун лойиҳаси
16 ноябрь 2020, 17:52

«Ўзавтосаноат», Uzbekistan Airways каби компаниялар харидлари очиқланиши мумкин — қонун лойиҳаси

«Давлат харидлари тўғрисида"ги қонуннинг янги лойиҳасига мувофиқ, «Ўзавтосаноат», «Олмалиқ КМК», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan Airways каби 24 та йирик корхона ва уларнинг «набира» корхоналари харидлари очиқланиши белгиланмоқда. Улар 2019 йилда қарийб 47,6 трлн сўмлик давлат харидларини амалга оширишган.

Оролбўйида 12 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
16 ноябрь 2020, 17:20

Оролбўйида 12 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

2020−2022 йилларда Оролбўйида умумий қиймати 12 трлн 300 млрд сўм бўлган инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Шундан 523 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ва қарийб 20 мингта янги иш ўрни яратилади.

20 ноябрдан 30 ноябрга қадар коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади
16 ноябрь 2020, 16:33 1

20 ноябрдан 30 ноябрга қадар коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

20 ноябрдан 30 ноябргача коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари ўтказилади. 195 мингдан ортиқ абитуриент учун тест синовлари, 50 минг нафар абитуриент учун эса ёзма имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган.

Ихтисослаштирилган мактаблар негизида инклюзив таълим ривожлантирилади
16 ноябрь 2020, 15:24

Ихтисослаштирилган мактаблар негизида инклюзив таълим ривожлантирилади

Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамда «Zamin» халқаро жамоат жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат ўз ичига аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва инклюзив таълимни ривожлантириш каби масалаларни олди.

Янгиҳаёт туманига ҳоким тайинланди
16 ноябрь 2020, 15:08

Янгиҳаёт туманига ҳоким тайинланди

Янгиҳаёт тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳаёт Иноғомов Янгиҳаёт тумани ҳокимлигига тасдиқланди. Шунингдек, Янгиҳаёт тумани прокурори лавозимини Азамат Азимов, Ички ишлар бўлими бошлиғи лавомини эса Мурат Раимов эгаллади.

«Менга қоровул бўладиган вазир керак эмас». Президент сув хўжалиги вазирини танқид қилди. Шуҳрат Ғаниев ҳам танбеҳ эшитди
16 ноябрь 2020, 14:50

«Менга қоровул бўладиган вазир керак эмас». Президент сув хўжалиги вазирини танқид қилди. Шуҳрат Ғаниев ҳам танбеҳ эшитди

Президент сув хўжалигини вазири Шавкат Хамраевни Қашқадарёдаги ирригация ва мелиорация ишлари ҳолати учун танқид қилди. Шавкат Мирзиёев унга вилоят сув хўжалиги раҳбарларини ишдан олиш ва ишлайдиган одамларни қўйиш бўйича топшириқ берди. Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳам давлат раҳбаридан танбеҳ эшитди.

Forbes энг кўп даромад топаётган марҳум юлдузлар рейтингини эълон қилди
16 ноябрь 2020, 14:48

Forbes энг кўп даромад топаётган марҳум юлдузлар рейтингини эълон қилди

Forbes вафот этган юлдузлар орасида энг кўп даромад топаётганлар рейтингини эълон қилди. Ўтган йилга нисбатан рейтингга иккита янги иштирокчи қўшилди. 2020 йилда 48 млн доллар даромад топган марҳум юлдуз Майкл Жексон рўйхатда биринчи ўринни эгаллади.

Перунинг янги президенти истеъфога чиқди
16 ноябрь 2020, 14:05

Перунинг янги президенти истеъфога чиқди

Перунинг янги президенти Мануэль Мерино истеъфога чиқди. Бунга бир неча кун давом этган норозилик намойишлари сабаб бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг