Архив

Хушхабар! Яна 8 нафар коронавирус бемори соғайди
9 апрель 2020, 17:34 1

Хушхабар! Яна 8 нафар коронавирус бемори соғайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 8 нафар коронавирус беморининг тўлиқ соғайганини хабар қилди. Шундай қилиб, тузалганлар сони 38 нафарга етди.

Ўзбекистонда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 582 тага етди
9 апрель 2020, 16:01

Ўзбекистонда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 582 тага етди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 582 тага етди. Яна 27 кишида инфекция аниқланди.

Нима учун тиббиёт ходимлари коронавирус юқтириб олди?
9 апрель 2020, 15:34

Нима учун тиббиёт ходимлари коронавирус юқтириб олди?

Тиббиёт ходимларининг коронавирус юқтириб олиши Ўзбекистонда инфекция тарқалган илк вақтларда қайд этилди. Чунки ходимлар ҳали инфекция билан яхши таниш эмас эди. Ҳозирда бундай ҳолатлар йўқ, вирус контагиозлиги яхши ўрганилди.

Тошкентнинг 5 туманида вақтинча ичимлик суви бўлмайди
9 апрель 2020, 15:10

Тошкентнинг 5 туманида вақтинча ичимлик суви бўлмайди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир, Юнусобод туманларида ичимлик сув таъминотида тўлиқ узилишлар юзага келди. 9 апрель соат 18:00га қадар тармоқдан узилган истеъмолчилар қайта уланиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда қанча автомобилга стикер берилгани маълум қилинди
9 апрель 2020, 15:05

Ўзбекистонда қанча автомобилга стикер берилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 8 апрелга қадар автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома олиш учун 194 мингдан зиёд ариза топширилди. Жами 33 мингта транспорт воситасига стикер берилди.

Тошкентдаги 6-туғруқхона карантинга ёпилди
9 апрель 2020, 14:55

Тошкентдаги 6-туғруқхона карантинга ёпилди

Тошкентдаги 6-туғруқхона карантинга ёпилди. Бемор билан мулоқотда бўлган шахсда COVID-19 аниқланди.

Тошкентда қор ёғиши сабабли электр ва иситиш тармоқларида узилишлар рўй берди
9 апрель 2020, 14:40 1

Тошкентда қор ёғиши сабабли электр ва иситиш тармоқларида узилишлар рўй берди

Тошкентда қаттиқ шамол эсиши ва қор ёғиши сабабли 44та электр станцияси ва 20 та газ тармоғида узилишлар юз берди. 148 та кўп қаватли уйга иссиқлик таъминотини етказишнинг вақтинча имконияти йўқ. Кўплаб узилишлар бўйича тузатиш ишлари тугатилган.

Кучли шамол натижасида камида 63 минг хонадон электр таъминотисиз қолди
9 апрель 2020, 13:40

Кучли шамол натижасида камида 63 минг хонадон электр таъминотисиз қолди

Ўзбекистонда кучли қорли шамол мамлакатнинг деярли барча вилоятларида дарахтлар қулаши ва электр таъминотида узилишларга олиб келди. «Ҳудудий электр тармоқлари» маълумотларига кўра, камида 63 минг хонадон вақтинча электр таъминотисиз қолди.

Автомобиль ҳаракатланишига стикер талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати янгиланди
9 апрель 2020, 13:26

Автомобиль ҳаракатланишига стикер талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатини янгилади. Давлат хизматлари марказлари томонидан рухсатномалар берилиши тўхтатилди.

Апрелда қор ёғиши қанчалик ноёб ҳодиса?
9 апрель 2020, 13:05

Апрелда қор ёғиши қанчалик ноёб ҳодиса?

Апрелда қор ёғиши ҳамда атрофнинг қор билан қопланиши — Ўзбекистон иқлими учун ноёб ҳодиса бўлиб, бу ҳолат охирги марта 2014 йилда кузатилган. Ушбу ойда яна қор ёғишининг эҳтимоли эса паст. Ўзгидромет об-ҳавонинг яқин кунларда тезда кўтарилишини башорат қилмоқда.

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш даражаси 1,6% бўлиши кутилмоқда — Жаҳон банки
9 апрель 2020, 12:30

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш даражаси 1,6% бўлиши кутилмоқда — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиш даражаси кескин пасайиб, 1,6 фоизни ташкил этади. Меҳнат муҳожирлари юборадиган пул ўтказмалари 50 фоизга қисқариши мумкин.

Ўзбекистонда COVID-19 тест тизимларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
9 апрель 2020, 12:29 1

Ўзбекистонда COVID-19 тест тизимларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда маҳаллий COVID-19 тест тизимини ишлаб чиқаришга эришилди. Тез орада оксигенация ниқоби, унга мослаштирилган вентури клапани ҳамда ИВЛ ускуналари учун бактериал-вирус фильтрларни ишлаб чиқиш ҳам йўлга қўйилади.

Уй итларини кунига бир маротаба сайр қилдириш мумкин
9 апрель 2020, 12:08

Уй итларини кунига бир маротаба сайр қилдириш мумкин

Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилди.

UFC хусусий оролда мусобақа ўтказишни режалаштирмоқда
9 апрель 2020, 11:12

UFC хусусий оролда мусобақа ўтказишни режалаштирмоқда

Коронавирус пандемияси сабабли дунёда қарийб барча спорт тадбирлари бекор қилинди. Бироқ хусусий ороллардан бирида UFC ҳар ҳафта аралаш жанглар мусобақасини ўтказишни режалаштирмоқда. UFC 249 мусобақасида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродовнинг ҳам иштироки кутилаётган эди, аммо жанг бекор қилинди.

Электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда
9 апрель 2020, 10:57

Электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда

Қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши ва электр қурилмаларидаги авариявий ҳолатлар натижасида мамлакат ҳудудларида электр энергияси етказиб беришда узилишлар пайдо бўлган. Жойларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётганлиги айтилди.

Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди
9 апрель 2020, 10:51

Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистонга эпидемияга қарши курашда зарур бўладиган тиббий ва озиқ-овқат маҳсулотидан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди.

Чирчиқдаги ноқонуний тикувчилик цехи бўйича жиноий иш очилган
9 апрель 2020, 10:42

Чирчиқдаги ноқонуний тикувчилик цехи бўйича жиноий иш очилган

Чирчиқ шаҳридаги «Азия» тўйхонасида ташкил этилган тиббий ниқоблар тикувчилик цехи фаолияти юзасидан жиноий иш очилган. Солиқ қўмитаси цехда карантин қоидалари ва санитария талаблари қўпол равишда бузилганлигини айтмоқда.

Коронавирус беморлари сони 555 кишига етди
9 апрель 2020, 10:10

Коронавирус беморлари сони 555 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 9 кишига ошиб, 555 нафарга етди.

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома бериш тўхтатилди
9 апрель 2020, 00:27

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома бериш тўхтатилди

9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома бериш тўхтатилди. Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмайди.

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 546 кишига етди
8 апрель 2020, 23:22

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 546 кишига етди

Ўзбекистонда яна бир кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, умумий беморлар сони 546 нафарга етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг