Архив

Коронавирус бюджетга қандай таъсир кўрсатди?
18 май 2020, 12:59

Коронавирус бюджетга қандай таъсир кўрсатди?

Молия вазирлиги I чорак якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, январь-март ойларида Давлат бюджети даромадлари 28,5 трлн сўмни, харажатлари эса 27,7 трлн сўмни ташкил этиб, давлат бюджети профицити 0,8 трлн сўмни ташкил этган. Коронавирус пандемияси иқтисодиётга катта таъсир кўрсатмади.

Долларнинг расмий курси арзонлашди
18 май 2020, 12:15

Долларнинг расмий курси арзонлашди

Долларнинг расмий курли 7,6 сўмга арзонлашди ва 10129 сўм этиб белгиланди. Хорижий валюталар курси ўтган ҳафта кўтарилган эди.

Россиядаги ўзбекистонликларга 1,2 млн рубль ёрдам пули тарқатилди
18 май 2020, 12:06 1

Россиядаги ўзбекистонликларга 1,2 млн рубль ёрдам пули тарқатилди

Россияда бўлиб турган биринчи 202 нафар ўзбекистонликка 1,2 млн рубллик ёрдам пули тарқатилди.

Афғонистонда сиёсий инқирозга барҳам берилди
18 май 2020, 10:39

Афғонистонда сиёсий инқирозга барҳам берилди

Афғонистонда сиёсий инқирозга президент Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ келишуви билан барҳам берилди. Унга кўра, Ашраф Ғани президент мақомини сақлаб қолади ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси бўлади. Шунингдек, собиқ вице-президент генерал Абдулрашид Дўстумга маршал унвони берилиши келишилган.

Коронавирус беморлари сони 2762 нафарга етди
18 май 2020, 10:05

Коронавирус беморлари сони 2762 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 9 нафарга ортиб, жами 2762 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 494 киши даволанмоқда. Айни пайтда 49 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 502 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.

Кучли шамол Хоразмда томларни учириб юборди
17 май 2020, 22:59

Кучли шамол Хоразмда томларни учириб юборди

Кучли шамол Хоразмда ташкилотлар ва уйларнинг томларини учириб юборди. Дарахтлар ва электр тармоқларига ҳам зарар етди.

Яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
17 май 2020, 15:24

Яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор юрак қон -томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Марҳум халқаро юк машинаси ҳайдовчиси бўлган.

Коронавирус ҳолатлари 2738 тага етди — кунлик статистика
16 май 2020, 23:57

Коронавирус ҳолатлари 2738 тага етди — кунлик статистика

Ўзбекистонда кун давомида 52 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 2738 тага етди.

Тўғон ўпирилганда Қозоғистонга сув етиб бормаслиги айтилгани тасдиқланди
16 май 2020, 18:56

Тўғон ўпирилганда Қозоғистонга сув етиб бормаслиги айтилгани тасдиқланди

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов 1 май куни Сардоба сув омборида тўғони ўпирилиши оқибатида Қозоғистон сўровига жавобан сув омборида тезроқ сув ёпилади ва сув хавфсиз йўналтирилади деб айтилганини «Газета.uz»га тасдиқлади.

Коронавирус беморлари сони 2700 нафардан ошди
16 май 2020, 17:07

Коронавирус беморлари сони 2700 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони яна 28 нафарга ортиб, жами 2719 кишини ташкил этмоқда. Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 33 тага етди.

Италия 3 июндан чегараларни очади
16 май 2020, 16:49

Италия 3 июндан чегараларни очади

Италия ҳукумати 3 июндан бошлаб мамлакатнинг бир вилоятидан иккинчисига ўтишга рухсат беради. Шу билан бирга, 18 май кунидан битта вилоят ичида саёҳат чекловлари бекор қилинади. Маҳаллий ҳокимларга ижтимоий масофаланиш тадбирини амалга ошириб бўлмайдиган ҳудудларни вақтинча ёпиб кўйиш ваколати берилади.

Прокуратура: Сардоба сув омбори бўйича 4 та асосий тергов тахмини мавжуд
16 май 2020, 15:31

Прокуратура: Сардоба сув омбори бўйича 4 та асосий тергов тахмини мавжуд

Прокуратура Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши юзасидан олиб борилаётган жиноий иш бўйича 4 та асосий тергов тахминини текширмоқда. Улар — лойиҳалашдаги хатоликлар, қурилиш меъёрларига риоя этмаслик, эксплуатация жараёнидаги хатоликлар ва табиий офат тахминлари. Жами 170 нафардан зиёд киши сўроқ қилинди.

Сирдарёдаги сув тошқинида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда
16 май 2020, 14:23

Сирдарёдаги сув тошқинида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда

Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан энг камида 6 киши қурбон бўлган, бир киши бедарак йўқолган.

Сирдарёда тошқин оқибатларини бартараф этишга 1,5 трлн сўм ажратилади
16 май 2020, 14:08

Сирдарёда тошқин оқибатларини бартараф этишга 1,5 трлн сўм ажратилади

Сирдарё вилоятидаги сув тошқинида кўрилган зарарлар ҳисоблаб чиқилмоқда. Жумладан, 4351 та хонадон, 19,593 минг га экин майдонлари зарар кўрган, 31,7 минг бошдан зиёд уй ҳайвонлари йўқолган. Ушбу талафот оқибатларини бартараф этиш учун давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилади.

Тўғоннинг лойиҳавий конструкцияси тупроқ ва тошли бўлгани маълум қилинди
16 май 2020, 13:53

Тўғоннинг лойиҳавий конструкцияси тупроқ ва тошли бўлгани маълум қилинди

Сардоба сув омбори тўғони лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқ ва тошли бўлган. Бетон ва арматура эса фақатгина сув чиқиш жойида қўлланилган — сув хўжалиги вазири ўринбосари.

Коронавирус беморлари сони 2691 нафарга етди
16 май 2020, 10:05

Коронавирус беморлари сони 2691 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 5 нафарга ортиб, жами 2691 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 522 киши даволанмоқда, улардан 8 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 48 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 474 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.

COVID-19: кунлик ҳолат
16 май 2020, 03:09

COVID-19: кунлик ҳолат

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2686 тага, соғайганлар эса 2158 нафарга етди — кунлик асосий ўзгаришлар.

Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 16 майдан очилади
16 май 2020, 02:28 1

Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 16 майдан очилади

Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази 16 майдан очилади. Бироқ болалар майдончаси, кинотеатр ва умумий овқатланиш шохобчалари ёпиқлигича қолади.

Коронавирус ҳолатлари 30 тага кўпайди
15 май 2020, 19:09

Коронавирус ҳолатлари 30 тага кўпайди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 30 тага ошиб, жами 2682 тага етди. Янги COVID-19 ҳолатларининг 5 таси халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар, 3 таси Қозоғистон, 2 таси Россиядан келганлар, қолганлари эса карантинга олинганлар орасида қайд этилди.

Марказий банк илк бор турмуш даражаси ҳақида таҳлилий маълумот берди
15 май 2020, 19:05 1

Марказий банк илк бор турмуш даражаси ҳақида таҳлилий маълумот берди

Марказий банк аҳоли ўртасида харажатлар ва даромадлар бўйича сўров ўтказиб, уларга инфляциянинг таъсирини ўрганди. Кам даромадли аҳоли харажатларининг катта қисми озиқ-овқат, кам қисми таълим ва транспорт каби хизматларга сарфланган. Шунингдек, 2019 йилда аҳолининг 38,7 фоизи ойига 2−4 млн сўм даромадга эга бўлган — тўлиқ ҳисобот ва таклифлар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг