Архив

Дронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун белгиланган жазонинг номутаносиб бўлгани расман тан олинди
19 март 2024, 18:17

Дронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун белгиланган жазонинг номутаносиб бўлгани расман тан олинди

Дронларни ноқонуний олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун қўлланган жазоларни енгиллаштирувчи қонун жорий жазонинг номутаносиблигини тан олади. Фуқаролар ва сайёҳларнинг эътирозлари асосли деб ҳисобланади. Энди биринчи қоидабузарлик учун озодликдан маҳрум қилиш эмас, жарима жазоси қўлланади.

Ғазо шимолида очарчилик муқаррар — БМТ
19 март 2024, 18:13

Ғазо шимолида очарчилик муқаррар — БМТ

БМТ Ғазо секторининг шимолий ҳудудларида яқин икки ой ичида оммавий очарчилик бошланишини башорат қилмоқда. БМТ раҳбари буни «мутлақ техноген фалокат» деб атади ва Исроил ҳукуматини анклав аҳолисига инсонпарварлик ёрдамидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини беришга чақирди.

Қозоғистон бензин ва дизель экспортига қўйилган тақиқни яна олти ойга узайтиради
19 март 2024, 18:09

Қозоғистон бензин ва дизель экспортига қўйилган тақиқни яна олти ойга узайтиради

Қозоғистонда нефть маҳсулотларини автомобиль транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилади. Сўнгги чеклов 2022 йил июль ойида жорий қилинганди.

Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади
19 март 2024, 17:44

Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари 21 мартдан баҳорги таътилга чиқади. IV ўқув чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.

Тошкент-Хива йўналишига Hyundai Rotem компаниясининг тезюрар электропоезди қўйилади
19 март 2024, 17:19

Тошкент-Хива йўналишига Hyundai Rotem компаниясининг тезюрар электропоезди қўйилади

Тошкент-Хива йўналишига Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси тезюрар электропоезди қўйилади. У 7 та вагон ва 351 та ўриндиққа эга бўлади, шунингдек, 250 км/соат тезликда ҳаракатлана олади. Аввалроқ Ўзбекистон бу компаниядан 6 та тезюрар поезд сотиб олишни режалаштирганди.

Ўзбекистон мева-сабзавотлари ташқи бозорда лидерликни йўқотмоқда — президент
19 март 2024, 17:10

Ўзбекистон мева-сабзавотлари ташқи бозорда лидерликни йўқотмоқда — президент

Президент таннарх баландлиги, айрим «уддабуронлар» даромад ортидан қувиб, қадоқлашда сифатсиз маҳсулот қўшиб юбораётгани оқибатида Ўзбекистон маҳсулотлари ташқи бозорда лидерликни йўқотаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, биргина узум экспортидан 500 млн доллар олиш мумкин.

Президент Тошкентдаги Ёшлар боғида кўчат экди. Фото
19 март 2024, 16:19

Президент Тошкентдаги Ёшлар боғида кўчат экди. Фото

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Сергели туманида ташкил этилаётган 75 гектарли Ёшлар боғига илк кўчатни ўтқазди. Боғда жами 20 минг туп дарахт экилиши, минг ўринли очиқ амфитеатр, миллий ва халқаро гастрономик зоналар ташкил этилиши режа қилинмоқда. Фото.

Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
19 март 2024, 15:13

Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ғарбий Африкадаги Гамбия давлати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлди. Ҳукуматлар номидан тегишли коммюнике икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан Нью-Йоркда имзоланди.

Ўзбекистон йилига 500 мингтагача BYD электромобиллари ва гибрид автомобилларини ишлаб чиқармоқчи
19 март 2024, 15:11

Ўзбекистон йилига 500 мингтагача BYD электромобиллари ва гибрид автомобилларини ишлаб чиқармоқчи

Президент Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда гибрид автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. 2024 йилда майда узелли йиғиш усулида ишлаб чиқариш қувватини 50 мингтага, кейинчалик эса 500 мингтагача етказиш режалаштирилмоқда.

Президент Тошкентдаги қуюв-механика заводига борди
19 март 2024, 15:04

Президент Тошкентдаги қуюв-механика заводига борди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги қуюв-механика заводи ишини кўздан кечирди. 2023 йилда 267 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган заводда 10 млн долларлик 170 та вагон ва эҳтиёт қисмлар экспорт қилинган бўлса, 2024 йилда экспорт ҳажмини 15 млн долларга етказиш режалаштирилмоқда.

Пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланди
19 март 2024, 14:54

Пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланди

Ўзбекистонда пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгиланди. Қонун билан пенсиялар миқдорини йил давомида истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олиб ошириб бориш тартиби аниқлаштирилди.

Ўзбекистон тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиқа оладиган жамоага айланди — Сречко Катанец
19 март 2024, 14:52

Ўзбекистон тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиқа оладиган жамоага айланди — Сречко Катанец

Миллий терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги қўшма саралаш босқичида Гонконгга қарши ўйинни интиқиб кутаётгани, ўзбекистонлик футболчилар Осиёнинг энг яхши жамоаларига қарши кураша олиши ҳақида гапирди. Унга кўра, мамлакат илк бор ЖЧга чиқоладиган жамоага айланди.

Қашқадарёдаги сайилда газ портлаши оқибатида салкам 40 киши жароҳатланди
19 март 2024, 14:22

Қашқадарёдаги сайилда газ портлаши оқибатида салкам 40 киши жароҳатланди

Кўкдала туманида ўтказилган сайилда газ баллони портлади. Оқибатда 37 киши жароҳатланди, улардан 7 нафари шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

Ўзбекистонда BYD автомобиллари импорти чекланиши мумкин
19 март 2024, 13:37

Ўзбекистонда BYD автомобиллари импорти чекланиши мумкин

«Ўзавтосаноат» билан биргаликда Жиззах вилоятида гибрид ва электромобиллар йиғишни йўлга қўйган BYD компанияси Ўзбекистон ҳукуматидан электромобилларнинг «тартибсиз» импортини чеклашни сўради. Бу сўров импорт қилинган моделларнинг маҳаллий иқлим ва йўл шароитига мослаштирилмагани билан изоҳланган.

Тошкент вилоятида қалбаки косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех аниқланди
19 март 2024, 13:07

Тошкент вилоятида қалбаки косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех аниқланди

Бўка туманида машҳур брендлар номи остида қалбаки косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех аниқланди. Қиймати 10 млрд сўмлик 280 минг донадан ортиқ сифатсиз маҳсулот вақтинча сақловга олинди.

Baraka Market ўзининг Baraka Club мобил иловасини тўлиқ янгилади
19 март 2024, 13:00

Baraka Market ўзининг Baraka Club мобил иловасини тўлиқ янгилади

Baraka Market дўконлар тармоғи Baraka Club мобил иловасининг янги версиясини ишга туширди ва содиқлик дастурини янгилади.

«Ўзбекистон америкаликларга виза беришни енгиллаштириши керак. Бундан фақат ўзбекистонликлар ютади»
19 март 2024, 12:55

«Ўзбекистон америкаликларга виза беришни енгиллаштириши керак. Бундан фақат ўзбекистонликлар ютади»

Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларига АҚШ 10 йиллик виза беради, аммо Ўзбекистон фуқароларига бериладиган виза муддати бир йилдан ошмайди. Четдан бу АҚШнинг адолатсизлигидек кўриниши мумкин, аммо, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг ёзишича, бу масала ечими АҚШ эмас, айнан Ўзбекистоннинг қўлида.

Боксчи Исроил Мадримовга муддатидан олдин майор унвони берилди
19 март 2024, 12:05

Боксчи Исроил Мадримовга муддатидан олдин майор унвони берилди

WBA чемпионлик камарини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов муддатидан олдин юқори лавозимга кўтарилди. Ички ишлар вазири унга майор махсус унвонини берди.

Ўзбекистонда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича комиссия тузилади
19 март 2024, 11:47

Ўзбекистонда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича комиссия тузилади

Ўзбекистонда бош вазир раҳбарлик қиладиган мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича комиссия тузилади. Президент савдо уйларини тадбиркорлар бошқарувига бериш, томорқасида мева-сабзавот етиштираётганларни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўриш ва бошқаларни қўллаб-қувватлади.

Сурхондарёда вояга етмаган қизга уйланишини айтиб, шилқимлик қилган 22 ёшли йигит 5 суткага қамалди
19 март 2024, 11:36

Сурхондарёда вояга етмаган қизга уйланишини айтиб, шилқимлик қилган 22 ёшли йигит 5 суткага қамалди

Бандихон туманида вояга етмаганга уйланишини айтиб шилқимлик қилган 22 ёшли йигит 5 суткага қамалди. Судда йигит қизни яхши кўриб қолгани, лекин қизга шилқимлик қилмаганини айтиб кўрсатув берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг