Мудофаа вазирлиги маҳаллий ишлаб чиқарувчининг зирҳли «Арслон» транспортёри ва «Тарлон» машинасини синовдан ўтказмоқда. Улар тез орада мамлакат қўшинларига етказилади. Транспортёр юқори аниқликда ўт очишга мўлжалланган, «Тарлон» эса экипаж ва қўшинларни ўқотар қуроллардан ҳимоя қилади. (фото, видео)
Самарқанд археология институти ходимлари Ургутдаги Қўрғонтепа ёдгорлигидан VII-VIII асрларга оид ибодатхона ўрни ва деворий суратларни топди. Ҳозирда қазув ишлари давом этмоқда. Деворий суратларни сақлаш ва нусха кўчириш ишлари бошланди.
1 декабргача Ўзбекистондаги барча авиа, темирйўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади. Авиа, темирйўл ва автобус чипталарини табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизимини жорий қилинади.
Ўзбекистон учун янги миллий туризм бренди яратилади. Бунинг учун танлов октябргача ўтказилиши керак. Ҳозирги бренд 2013 йилда рўйхатга олинганди.
Ўзбекистонда 2025 йил 1 августгача туризм соҳасидаги тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади. Шунингдек, фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм кўргазмаларидаги павильон ижарасининг 50 фоизи қопланади.
ОТМларга киришда давлат гранти учун қабул квоталари, вазир билан реклама ролиги сабаб жаримага тортилган кийим дўкони, яқин қариндошлар никоҳини тақиқлаш таклифи, иккита шамол электр станциясини қисман сотган ACWA Power ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент туманидаги тезкор тадбирда 22 ёшли шахс машинасида тахминий нархи 1 млрд сўм бўлган 1,4 кг мефедрон синтетик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
AVO Bank АЖга нисбатан реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузгани учун жарима қўлланади. Рақобат қўмитаси банкнинг сайти ва ижтимоий тармоқдаги реклама материалларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади.
Экологлар икки ҳолатда Қашқадарё дарёси ўзанидан ноқонуний тарзда қум қазиб олинганини аниқлади. Умумий ҳисобда табиатга 6,3 млрд сўм зарар етган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Тошкент вилояти Қибрай туманида уйидаги 8 тўплам майнинг қурилмасини умумфойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний улаб, 1,2 млрд сўм зарар етказган фуқаро қўлга олинди. Шу каби ҳолат Юқори Чирчиқ туманида ҳам аниқланди.
Ўзбекистонда иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш режалаштирилмоқда. 2023 йилда туғма нуқсон ва ирсий касалликлар билан туғилган болаларнинг 9,7 фоизи яқин қариндошлар ўртасида бўлган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «ТошуйжойЛИТИ» лойиҳа институти устав капиталидаги 61,6 фоиз, шунингдек, «Узинжиниринг»нинг 100 фоиз давлат улушини сотиш жараёни бошланганини маълум қилди. Консультант сифатида Abrau Capital ишлайди.
Гулистонда QR-кодли чек сўраган 12 ёшли болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди. Аввалроқ Солиқ қўмитаси раиси «чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас» дея болага миннатдорчилик билдирганди.
Рақобат қўмитаси маданият вазири Озодбек Назарбеков реклама қилган кийим дўконини «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузган деб топди. Бунда вазирнинг хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши аниқланмади.
Зангиота туманида аёл бир йил давомида 13 ёшли ўгай қизини дўппослаб ва ўлдириш билан қўрқитиб, тан жароҳатлари етказиб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари туризмни ривожлантириш доирасида «Дугоба» альпинистлар лагерини тиклаш, шунингдек, Қадамжо — Шоҳимардон йўналишидан биргаликда фойдаланишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.
Сешанбадан жумагача Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин.
Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари 25 ва 26 июль кунлари ўтказилади. Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражасини (IQ) аниқлаш бўйича бўлади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Humo давлат тўлов тизимини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиш бошланганини маълум қилди. Давлат улуши «музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш» усули орқали сотилади.
Ўзбекистонда иш ҳафтаси бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Чоршанба кунидан бошлаб ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда, ҳаво +38…+43 даражагача қизийди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг