Архив

Андижондаги цемент заводи инсофсиз рақобат учун 4,9 млрд сўм жаримага тортилди
27 август 2024, 20:49

Андижондаги цемент заводи инсофсиз рақобат учун 4,9 млрд сўм жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси Shangfeng-Bridge of Friendship цемент заводи билан боғлиқ текширувни якунлади. Компания биржа савдоларида демпинг ва рақобатни чеклагани учун 4,9 млрд сўм жаримага тортилди.

Тошкент метросининг «Ўзгариш» бекатида ёнғин юзага келди
27 август 2024, 20:31

Тошкент метросининг «Ўзгариш» бекатида ёнғин юзага келди

Метрополитеннинг «Ўзгариш» бекатида рельсдаги қисқа туташув сабаб ёнғин юзага келди. Ҳолат 4 дақиқада бартараф этилди ва ҳаракат тикланди. Ёнғинда ҳеч кимга жароҳат етмади.

35 та ҳолатда ўқитувчи ва шифокорлар «Ташаббусли бюджет»га овоз йиғишга мажбурланган бўлиши мумкин — ИМВ
27 август 2024, 19:45

35 та ҳолатда ўқитувчи ва шифокорлар «Ташаббусли бюджет»га овоз йиғишга мажбурланган бўлиши мумкин — ИМВ

«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш жараёнида республика бўйлаб овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича 39 та шикоят келиб тушди, деб ёзди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Уларнинг 35 таси ўқитувчи ва шифокорлар билан боғлиқ. Агар улар ўз тасдиғини топса, лойиҳалар жараёндан четлатилади.

ANORBANK тўрт ёшини қандай нишонлади
27 август 2024, 19:00

ANORBANK тўрт ёшини қандай нишонлади

ANORBANK ўзининг тўрт йиллиги муносабати билан анъанага кўра болалар учун хайрия байрамини ташкил этди.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш режалаштирилмоқда
27 август 2024, 18:58

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш режалаштирилмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари жамият ҳаётида юқори натижаларга эришган бизнес вакилларини тақдирлаш тизимини яратиш учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этмоқчи. Улар бу ёшларнинг тадбиркорлик ва бизнесга қизиқишини оширади, деган фикрда.

ТBC Bank билан мактабга тайёргарлик: ота-оналар учун амалий маслаҳатлар
27 август 2024, 18:00

ТBC Bank билан мактабга тайёргарлик: ота-оналар учун амалий маслаҳатлар

TBC Bank ота-оналарга болани минимал харажатлар билан мактабга тайёрлаш бўйича амалий маслаҳатлар бериб, кутилмаган харажатларни қоплаш бўйича ечимлар билан ўртоқлашди.

Қирғизистонда интернетдаги дезинформация учун фуқароларга жарима солиш таклиф этилди
27 август 2024, 17:21

Қирғизистонда интернетдаги дезинформация учун фуқароларга жарима солиш таклиф этилди

Қирғизистон Маданият вазирлиги ОАВ ва интернетда ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун фуқаролар ва юридик шахсларга жарималар жорий этишни таклиф қилди. Вазирликнинг фикрича, бу «интернет-контент истеъмолида танқидий фикрлаш зарурлиги юзасидан аҳоли хабардорлигини оширади».

Меҳмонхона, ТЖМ, тўқимачилик корхоналари ва дўстлик боғи: Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев қандай лойиҳаларни бошлаб берди?
27 август 2024, 17:11

Меҳмонхона, ТЖМ, тўқимачилик корхоналари ва дўстлик боғи: Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев қандай лойиҳаларни бошлаб берди?

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари икки давлатда қиймати 520 млн доллар бўлган 7 та лойиҳани ишга туширди. Ritz-Carlton меҳмонхонаси, турар жой мажмуаси, Қашқадарёдаги гипс маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи, тўқимачилик корхоналари, Озарбайжондаги дўстлик боғи шулар жумласидан.

Fitch — Ўзбекистоннинг ислоҳотлар ва бошқарувдаги тараққиёти, инфляция ва давлат қарзи ҳақида
27 август 2024, 16:23

Fitch — Ўзбекистоннинг ислоҳотлар ва бошқарувдаги тараққиёти, инфляция ва давлат қарзи ҳақида

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен рейтингини ВВ- даражасида қолдирди. Агентлик давлат қарзининг паст даражаси, ЯИМнинг юқори ўсиши ва ислоҳотлардаги тараққиётни қайд этди. Бу ЯИМ пастлиги, давлат бошқаруви заифлиги, лекин яхшиланаётгани, иқтисодиётда давлат улуши юқорилиги билан мувозанатлашади.

ОТБ Ўзбекистон билан янги 5 йиллик ҳамкорлик стратегиясини бошлади
27 август 2024, 16:13

ОТБ Ўзбекистон билан янги 5 йиллик ҳамкорлик стратегиясини бошлади

ОТБнинг Ўзбекистон бўйича янги стратегияси мамлакатнинг яшил иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Банк энергетика, давлат сектори ва табиий ресурсларни бошқариш, молия, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва шаҳарсозлик соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари — янги авиақатновлар, Тошкент ва Бокудаги «Боқий шаҳар» мажмуалари, денгиз орқали юк ташиш ҳақида
27 август 2024, 16:11

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари — янги авиақатновлар, Тошкент ва Бокудаги «Боқий шаҳар» мажмуалари, денгиз орқали юк ташиш ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармонлари билан учрашувда қўшма инвестиция фонди миқдорини, авиақатновлар сонини ошириш, Боку ва Тошкентда «Боқий шаҳар» мажмуаларини қуриш таклифини билдирди. «Бокуда ўзбек тупроғи, Тошкентда Озарбайжон тупроғи бўлади», — деди у.

Тўрақўрғон туманига ҳоким тайинланди
27 август 2024, 15:54

Тўрақўрғон туманига ҳоким тайинланди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманига Шерали Қосимов ҳоким этиб тайинланди. У мазкур лавозимга қадар Поп тумани ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган.

Афғонистондан ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётлар Ўзбекистонда қолади — АҚШ элчиси
27 август 2024, 15:47

Афғонистондан ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётлар Ўзбекистонда қолади — АҚШ элчиси

Ўзбекистон ва АҚШ 2021 йилнинг августида Афғонистондан олиб ўтилган ҳарбий самолётлар ва вертолётлар тақдири бўйича келишувга эришди. Америка элчиси Жонатан Ҳеник улар Ўзбекистонга ўтказилишини билдирди.

Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
27 август 2024, 15:17

Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Гидеон Лустиг Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлди. У бунгача Исроил Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритган.

Agalarov Development компанияси Тошкентда 133 млн долларга турар жой мажмуаси ва меҳмонхона қуради
27 август 2024, 14:53

Agalarov Development компанияси Тошкентда 133 млн долларга турар жой мажмуаси ва меҳмонхона қуради

Озарбайжоннинг Agalarov Development компанияси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида турар жой мажмуаси ва меҳмонхона қурилиши бошланганини маълум қилди. Лойиҳа қиймати 133 млн долларга баҳоланмоқда.

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини қўлга киритмоқчи
27 август 2024, 14:04

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини қўлга киритмоқчи

Қозоғистоннинг Kaspi финтех компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришда иштирок этишни ва «ушбу мамлакатда технологияларни ривожлантиришга катта сармоя киритишни» режалаштирмоқда.

Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди
27 август 2024, 13:29

Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Ориф Рахмонкулов Сирдарёнинг Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманни бир йил ҳам бошқармаган собиқ ҳокимни июль ойида президент ишдан олганди.

Депутатлар рақамли далиллар тўғрисидаги қонунни қабул қилди
27 август 2024, 13:04

Депутатлар рақамли далиллар тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Қонунчилик палатаси кибержиноятларга қарши курашиш учун рақамли далиллар тўғрисидаги қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Биринчи ўқишда депутатлар эътирозига сабаб бўлган норма чиқариб ташланди. Ҳужжат аввал 2 марта рад этилганди.

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди
27 август 2024, 12:26

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди

Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Термиз, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.

Yunusabad Residence ТЖМ коттежларининг янги эгаларига BYD Chazor совға қилинади
27 август 2024, 11:00

Yunusabad Residence ТЖМ коттежларининг янги эгаларига BYD Chazor совға қилинади

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Yunusabad Residence турар жой мажмуасидаги коттежларнинг янги эгаларига BYD Chazor автомобили совға қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг