2024 йилда газ субсидиясига 9,5 трлн сўмдан кўп бўлмаган маблағ ажратилган, бироқ унинг 85 фоизи биринчи чоракда ўзлаштириб бўлинди, деди ҳукумат аъзоларининг сўзларига таянган депутат Дониёр Ғаниев. Аммо унда субсидиялар ҳажми ва ижтимоий соҳада ўзлаштирилмаган харажатларга оид саволлар туғилган.
Париж-2024 Олимпия ўйинларида боксчи Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари бўлади. Ғолибларга Токиодаги каби олтин медаль учун $200 минг, кумуш учун $100 минг, бронза соҳибига эса $50 минг берилади. Спортчилар 7Saber бренди остидаги формада қатнашади.
Ўзбекистонда тунги вақтда фуқароларнинг осойишталиги ҳамда нормал дам олишини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бу учун жарима фуқаролар учун БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдорларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача этиб белгиланмоқда.
Шавкат Мирзиёев 3−4 июль кунлари амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади ва ШҲТ давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Ташриф доирасида хорижий делегация раҳбарлари билан учрашув ҳам ўтказилади.
Гулистон шаҳри электр таъминоти корхонаси бошлиғи 90 млн сўм пора олишда гумонланмоқда. У тадбиркорнинг электр таъминотидаги 200 млн сўмдан ортиқ қарздорлигини камайтириб беришни ваъда қилган.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг депутати этиб сайланди.
«Газета.uz» Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ИИБ биносида калтакланиб вафот этгани айтилаётган 43 ёшли эркакнинг акаси билан суҳбатлашди. У воқеа қандай бўлгани, ходимларнинг хатти-ҳаракати ҳамда адолат истаётгани ҳақида гапирди. Ҳозирда иш доирасида 1 нафар ИИБ ходими қамоққа олинган.
ДХХ Тахиатош, Бўстон ва Бўка туманлари ҳокимлари ўринбосарларини пора олишда гумонлаб қўлга олди. Хусусан, Тахиатош ҳокими ўринбосари фуқарога ҳокимлик балансидаги бузилишга тушган уйни фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига 35 млн сўм талаб қилган.
Пойтахт автобусларида йўловчилар кундузи транспортда кондиционерлар ўчиқлигидан шикоят қилмоқда. «Газета.uz» совитиш тизими қайси соатлар оралиғида ишлаши, салондаги ҳарорат қандай бўлиши ва тартиб қоидаси бузилганда йўловчилар қаерга мурожаат қилиши мумкинлигига аниқлик киритди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида эркак уйида 13 туп марихуана ўстираётгани аниқланди. Тезкор тадбир давомида жами 37 килограммдан зиёд гиёҳвандлик моддаси топилди.
Урганчда фаолият олиб борувчи МЧЖ ер майдонини суғориш учун сув насосларини электр ҳисоблагичга яширинча улаб, 2,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бош прокуратура департаменти яна 3 та вилоятда шу каби ҳолатларни фош қилди.
АҚШ Олий суди собиқ президентларнинг жиноий жавобгарликка тортилишдан қисман дахлсизлиги ҳақида қарор чиқарди. Суд бу қарорни Дональд Трампнинг Капитолийга бостириб киришга алоқадорлиги ҳақидаги иш билан боғлиқ даъвоси бўйича қабул қилди.
Адвокат Даврон Аҳмедов терговчилар ва ҳимоячилар имкониятлари тенг эмаслиги, шу сабабли адвокатлар тергов ҳужжатларини ўрганиш, далилларни тайёрлашга улгурмаслиги, идоралар эса махфийлигини айтиб, сўровларга эътибор бермаслигини таъкидлади. Йиғилишларни ОАВда ёритиш масаласи ҳам тўлиқ ҳал этилмаган.
BYD Ўзбекистонга киргач, нархлар тушиб бормоқда, деди BYD Uzbekistan Factory бош директори Шафқатбек Алимов. Унга кўра, Жиззахдаги заводдан чиқадиган машиналар нархи четдан олиб келинадиганлари нархидан арзон бўлади. Завод 3 та янги моделни ишлаб чиқармоқчи, маҳаллийлаштиришни 60 фоизга етказмоқчи.
БМТ бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи, қисман хусусийлаштирилаётган «Фотон» заводи, Ўмон учун 14 кунлик визасиз режим, Toncoin савдосини легаллаштирган Қозоғистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Президент энергия самарадорлигини оширишга доир йиғилишда энегрия истеъмолида ўғирликлар кўпайганини таъкидлади. У буни ноқонуний уланишларнинг олдини олиш билан эмас, оқибатига қарши курашилаётгани билан изоҳлади. Энергия сарфини қатъий назорат қилиш, масъуллар жавобгарлигини ошириш зарур, деди у.
Депутат Дониёр Ғаниев электр энергияси таннархини шакллантириш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар йўқлигини таъкидлади. «Ҳозир биз нархларни гўёки таннархгача олиб келяпмиз, лекин бундай шаффофлик йўқ тизим билан таннархлар яна икки баробар ошиб кетмаслигига ким кафолат беради?» — деди у.
Парранда гриппи тарқалишини кузатаётган олимлар H5N1 пандемияси «секинлик билан ривожланмоқда» деб қўрқмоқда, деб ёзди Reuters. ЖССТ аввалроқ сутэмизувчиларда вирус билан касалланиш жиддий муаммо эканини тан олган эди.
Франция парламенти сайловларининг биринчи турида Марин Ле Пеннинг «Миллий бирлашув» партияси етакчилик қилди. Бу ўта ўнглар учун тарихий рекорд. Агар партия иккинчи турда кўпчилик овозни қўлга кирита олса, бош вазирлик лавозимини Ле Пеннинг протежеси — 28 ёшли Жордан Барделла эгаллаши мумкин.
Ўзбекистонга келган БМТ бош котиби Антониу Гутерришга президент олий даражали «Дўстлик» орденини топширди. Бош котиб, шунингдек, Сенат раиси билан учрашди, Ҳазрати Имом мажмуаси ва пойтахт маҳаллаларидан бирига борди, Тошкент вилоятида «яшил» энергетика соҳаси билан танишди. Фото.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг