2024 йилда жисмоний шахслар банкларга 16,1 млрд доллар миқдоридаги (2023 йилга нисбатан 31 фоизга кўп) чет эл валютасини сотди. Шунингдек, йил давомида аҳоли 9,4 млрд доллар миқдорида валюта сотиб олди (+3 фоиз). Мамлакат бўйлаб валюта айирбошлаш шохобчалари сони йил давомида 20 фоизга кўпайди.
Малайзиянинг Five Petroleum компанияси Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишни кўриб чиқмоқда. Компания, шунингдек, ҳудудларида транспорт-логистика инфратузилмасини қуриш масаласини ҳам ўрганмоқда.
Тошкент вилояти ва шаҳрида атмосферага зарар етказаётган 46 та иссиқхонанинг фаолияти тўхтатилди. Бундан ташқари, 426 та иссиқхона эгалари чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш зарурлиги, шунингдек, резина ва бошқа чиқиндилардан ёқилғи сифатида фойдаланиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирилди.
2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 2023 йилга нисбатан 3,4 млрд доллар (30 фоиз)га кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди. Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан келиб тушди. Буюк Британиядан ўтказмалар 83 фоизга, Жанубий Кореядан 56 фоизга, АҚШдан 35 фоизга ҳамда ЕИдан 32 фоизга ошди.
Қозоғистон ҳукумати картошка экспортини олти ойга чеклади. Қарор бу маҳсулотнинг, хусусан, Ўзбекистонга экспорт ҳажми ошиши ва нархи кескин кўтарилиши фонида қабул қилинди. 11 ой ичида Ўзбекистон импорт қилган картошканинг деярли 75 фоизи Қозоғистондан олиб келинган.
Бандлик вазирлиги 2024 йилда Канада 5 мингта бўш иш ўрни таклиф этаётганини эълон қилганди. Миграция агентлигига кўра, шундан сўнг ишлаш учун 35 минг ўзбекистонлик қизиқиш билдирган. Улардан 100 нафар номзоднинг маълумотлари Канада томонига тақдим этилган. Аммо номзодларнинг барчаси рад қилинган.
Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларнинг контрактдан тушадиган пулларига 4 фоизли «солиқ солиш» фикридан қайтмади. Аввалроқ депутат Дилмурод Артиқов бу тўловнинг қайси асос билан жорий этилаётганини сўраб, бош прокурорга сўров юборган, ташаббус эса ижтимоий тармоқларда танқидга учраганди.
Бир йил ичида мамлакатдаги энг йирик маркетплейс Uzum Market’нинг топшириш пунктлари сони 3 баробар ошди, уларнинг деярли ярми аҳолиси 30 минг нафардан кам бўлган яшаш пунктларида ташкил этилди.
Юклатилган талабни бажармагач, TikTok АҚШда блокланди ва App Store ҳамда Google Play`дан олиб ташланди. Бироқ Трампнинг платформани сақлаб қолиш ҳақидаги баёнотидан сўнг компания ишини қайта тиклади. Фойдаланувчиларга эса «Трампнинг ҳаракатлари туфайли TikTok АҚШга қайтди!» деган хабар йўлланди.
10 январда Англияга мавсумий иш ўринлари учун танлов ўтказилди. Аммо 3 миллионга яқин ўзбекистонлик қизиқиш билдирган танлов натижалари кўп ўтмай бекор қилинди. Миграция агентлиги бунга техник муаммоларни сабаб қилиб кўрсатди. Англия компанияси эса жараёнга учинчи шахслар аралашганини таъкидламоқда.
Рақобат қўмитаси рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодалангани учун Ucell (COSCOM) компаниясини жаримага тортди.
Нисбатан илиқ душанбадан кейин сешанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Шимолда пайшанба ва жума кунига ўтар кечаси ҳарорат −8…−13 даражагача пасаяди. Жумадан бошлаб ҳарорат яна кўтарилади.
BBC Travel глобал медиа портали Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши манзиллар рўйхатига киритди. «Мамлакат сайёҳларни жалб қилиш мақсадида янги поезд йўналишлари, ички рейслар ва маданий объектларга инвестиция киритмоқда», — дейилади ҳисоботда.
Чилонзор туманидаги автотураргоҳда турган Nexia бутунлай ёниб кетди. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар бўлмаган. Ёнғин сабаби ҳозирча аниқ эмас.
Навоий шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган Kia Sonet автомобилининг 16 ёшли ҳайдовчиси тўхташ ишорасига амал қилмай, ЙПХ инспекторини уриб юборди. Бола воқеа жойидан қочиб кетган, инспектор эса ўша ерда ҳалок бўлган.
Исроил ҲАМАС билан келишув доирасида 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. ҲАМАС эса исроиллик уч аёлни топширди. Келишувнинг биринчи босқичида ҲАМАС 97 нафар исроилликнинг 33 нафарини, Исроил мингдан ортиқ фаластинлик маҳбусни озод қилмоқчи.
Ўзбекистондаги юк машиналари, автобус ва локомотив ҳайдовчилари Германияга ишга таклиф қилинмоқда. Улар Ўзбекистонда немис тили ва малака курсларида ўқитилади. Ойлик маош ойига 2400 — 2600 еврони ташкил қилади.
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, дориларни тадқиқотсиз рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор ССВ ҳузуридаги экспертлар кенгаши томонидан чиқарилади.
Самарқанд шаҳрида 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Spark пиёдани уриб юборди. Оқибатда 51 ёшли эркак вафот этди.
Ўзбекистонда жорий иш ҳафтаси беқарор бўлади. Аввалига нам, лекин илиқ, кейин ёмғирнинг қорга айланиши, пайшанба-жума кунларига келиб ҳароратининг кескин пасайиши кутилади (аммо бутун мамлакат бир хилда совиб кетмайди). Дам олиш кунлари эса қуруқ келади ва ҳароратнинг тез кўтарилиши рўй беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг