Архив

Тест: Бу гапни ким айтган?
31 декабрь 2023, 12:16

Тест: Бу гапни ким айтган?

«Кўп гўшт еяпмиз», «кунига 5600 сўм топган одам қашшоқ эмас», «2,5 млн сўм беш кишилик оилани боқишга бемалол етади» — бундай шедеврлар тарихда қолди. Ҳозир амалдорлар ўта эҳтиёткор. Шунга қарамай, 2023 йил ҳам бир қатор иқтибослар билан тарихда қолади. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.

Украина Россиянинг Белгород шаҳрига зарба берди. Асосий маълумотлар
31 декабрь 2023, 10:59

Украина Россиянинг Белгород шаҳрига зарба берди. Асосий маълумотлар

Россиянинг Белгород шаҳри маркази Украина томонидан ўққа тутилди, 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Украина ОАВ буни бир кун аввал Россиянинг Украина шаҳарларига берган йирик ракета зарбасига жавоб дея изоҳлади. БМТ ҳар икки томонга қилинган ҳужумларни қоралади.

Ўзбекистонда ўтган шахмат бўйича ЖЧ: Магнус Карлсен блиц чемпиони титулини сақлаб қолди
31 декабрь 2023, 10:34

Ўзбекистонда ўтган шахмат бўйича ЖЧ: Магнус Карлсен блиц чемпиони титулини сақлаб қолди

Самарқандда ўтган блиц бўйича ЖЧда норвегиялик шахматчи Магнус Карлсен ўз титулини ҳимоя қилиб, еттинчи бор чемпион бўлди. Аёллар ўртасидаги турнирда россиялик Валентина Гунина ғолиб чиқди. Ўзбекистонлик спортчилардан Шамсиддин Воҳидов ва Умида Омонова энг яхши натижани кўрсатди.

Ўзбекистон 2023 йилни қандай ўтказди? Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг асосий воқеалари
31 декабрь 2023, 09:00

Ўзбекистон 2023 йилни қандай ўтказди? Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг асосий воқеалари

Ўзбекистон 2023 йилда ижтимоий ва дунёвий давлат мақомини олди, болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича илғор қонунни қабул қилди, светофорлар ўрнатиш ва жамоат транспортини ривожлантиришга киришиб, шаҳарларни инсонийлаштиришни бошлади. Йилнинг бошқа воқеалари — «Газета.uz» шарҳида.

Ўзбекистон Миллий табиий мерос объектлари рўйхати шакллантирилди
30 декабрь 2023, 17:11

Ўзбекистон Миллий табиий мерос объектлари рўйхати шакллантирилди

Миллий табиий мерос объектлари рўйхати тасдиқланди. Ундан дарахтзор, арчазор, тўқайзор ва табиий масканлардан иборат 16 та объект, 50 та булоқ, 14 та кўл, 3 та дарё, 10 та шаршара, 4 та сой, 10 та ғор, 5 та дара, 10 та тоғ, қоя ва тошлар, 6 та чўл, қумлик ва барханлар ўрин олди.

Қозоғистонда «Толибон» тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилди
30 декабрь 2023, 15:46

Қозоғистонда «Толибон» тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилди

Қозоғистон ҳукумати «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилди.

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди
30 декабрь 2023, 14:21

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти Чортоқ туманига Илҳомжон Саттаров ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

Марказий банк дам олиш кунлари ишлайдиган банклар рўйхатини эълон қилди
30 декабрь 2023, 12:16

Марказий банк дам олиш кунлари ишлайдиган банклар рўйхатини эълон қилди

Ўзбекистонда Янги йил байрами ва дам олиш кунлари валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари хизматларини тақдим этувчи банклар рўйхати эълон қилинди.

Ўзбекистон аэропортлари йил давомида хизмат кўрсатган йўловчилар сони бўйича рекорд ўрнатди
30 декабрь 2023, 11:22

Ўзбекистон аэропортлари йил давомида хизмат кўрсатган йўловчилар сони бўйича рекорд ўрнатди

Ўзбекистон халқаро аэропортларида йўловчи ташиш ҳажми рекорд даражага — 10 миллионни ташкил этди. Юбилей йўловчи Нукусдан Тошкентга келган Гулшад Нажиматдинова бўлди.

Оқдарё туманининг собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг доллар олаётганда ушланди
30 декабрь 2023, 10:32

Оқдарё туманининг собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг доллар олаётганда ушланди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманининг собиқ ҳокими ва яна 2 шахс 11,1 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун фуқародан 6 млн АҚШ доллари талаб қилган. Улар пулнинг 200 минг долларини олаётган вақтда ушланди. Шунингдек, Тошкент, Андижон ва Навоий вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Нима тайёрлаймиз: Байрам дастурхони учун таомлар
30 декабрь 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Байрам дастурхони учун таомлар

Товуқ ва ананасли салат, мол гўштидан Веллингтон, «Байрам» салат-торти, газ печида пиширилган курка гўшти, «Арча» слойкалари, занжабилли пряник ва бошқалар — Zira.uz Янги йил дастурхонини безатиш учун тавсиялар беради.

Янги йил байрами ва дам олиш кунлари тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди — ССВ
30 декабрь 2023, 09:54

Янги йил байрами ва дам олиш кунлари тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда 30 декабрдан 2 январгача бўлган дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари 24 соат ишлашини маълум қилди.

«Док-1 Макс» иши бўйича 2023 йилдаги сўнгги суд мажлислари тафсилотлари
30 декабрь 2023, 00:01

«Док-1 Макс» иши бўйича 2023 йилдаги сўнгги суд мажлислари тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича 22 ноябрдаги судда Фарагентликнинг судланаётган собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг адвокатлари яна айрим шахсларга нисбатан айблов эълон қилинишини илтимос қилганди. Иш бўйича 2023 йилдаги сўнгги — 1 декабрда бўлган судда бу илтимослар қаноатлантирилди. «Газета.uz» репортажи.

29 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
29 декабрь 2023, 22:47

29 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Соат 01:00 гача ишлайдиган Тошкент жамоат транспорти, йилда бир марта поездда бепул юрадиган кексалар, байрамни қорсиз кутиб оладиган ўзбекистонликлар, пойтахт ҳавосини бузаётган Аи-80 бензини ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 2023 йил учун сўнгги кунлик дайжестида.

Тошкент шаҳрининг 2024 йилги бюджети тасдиқланди. Даромадлар қандай ошади?
29 декабрь 2023, 22:34

Тошкент шаҳрининг 2024 йилги бюджети тасдиқланди. Даромадлар қандай ошади?

Тошкент шаҳри кенгаши 2024 йилги бюджетни тасдиқлади. Бу йил ҳам жамоатчилик муҳокамаси ва жонли эфир бўлмади. ЯҲМ ўсиши тезлашиши кутилмоқда. Аҳолидан олинадиган даромад солиғи, давлат ташкилотлари фойдасидан олинадиган даромадлар кескин ошиши ҳисобига бюджет 8 трлн сўмни ташкил этади.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди
29 декабрь 2023, 22:20

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Бир йилдан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб келган Баҳромжон Аълоев энди вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди. Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов вазирга ўринбосарлик қилади.

31 декабрь куни Тошкентда автобуслар ҳам соат 01:00 гача ишлайди
29 декабрь 2023, 21:52

31 декабрь куни Тошкентда автобуслар ҳам соат 01:00 гача ишлайди

Пойтахтда автобуслар ҳам 31 декабрь куни метрополитен каби (фарқи — ўша куни метродан фойдаланиш бепул) соат 01:00 гача ишлайди. «Тошшаҳартрансхизмат» байрам тадбирлари ўтказиладиган 18 та манзилга олиб борувчи автобус йўналишларини эълон қилди.

Избоскан туманига ҳоким тайинланди
29 декабрь 2023, 21:25

Избоскан туманига ҳоким тайинланди

Элёрбек Каримов Андижон вилояти Избоскан туманига ҳоким бўлди. Ҳудудни 5 йил давомида бошқариб келган Серобиддин Исмоилов бир неча кун олдин мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланиб қамоққа олинганди.

Энди ҳар қандай ёшдаги фарзандининг контрактини тўлаган ота-оналар даромад солиғидан озод қилинади
29 декабрь 2023, 21:08

Энди ҳар қандай ёшдаги фарзандининг контрактини тўлаган ота-оналар даромад солиғидан озод қилинади

Президент имзолаган қонун билан энди ҳар қайси ёшдаги фарзандининг контракт пулларини тўлаган ота-оналар даромад солиғи тўламайди. Илгари бу фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тааллуқли эди. Солиқ ҳуқуқбузарлиги содир этилганда айбдор 3 йил ичида жазоланиши керак.

Chery Automobile плагинли гибрид электромобилини тақдим этишни режалаштирмоқда
29 декабрь 2023, 21:00

Chery Automobile плагинли гибрид электромобилини тақдим этишни режалаштирмоқда

2024 йилнинг биринчи чорагида PHEV плагинли гибрид электромобилини тақдим этишни режалаштирмоқда. Моделлар минтақада барқарор энергия самарадорлигини таъминлашга ваъда беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг