Архив

28 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
28 май 2024, 22:10

28 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Жамоатчиликнинг АЭС қурилиши юзасидан саволлари, Москвага қайтиб кетган Путин, солиқ тушумлари кескин камайган «Ўзтрансгаз», давлат ташкилотлари сотиб олган 6,6 млрд сўмлик телефонлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Жиззахда Nexia-2 нинг газ баллони портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
28 май 2024, 20:13

Жиззахда Nexia-2 нинг газ баллони портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Ғаллорол туманида Nexia-2 машинасига ўрнатилган газ баллони портлади, оқибатда унинг ичидаги 4 киши воқеа жойида ҳалок бўлди.

Исроил қўшинлари Рафаҳ марказигача кириб борди
28 май 2024, 19:34

Исроил қўшинлари Рафаҳ марказигача кириб борди

Исроил танклари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри марказига кириб борди, шаҳар бўйлаб ҳаво ҳужумлари ҳам уюштирилмоқда. БМТ Халқаро суди мамлакатга ҳужумни зудлик билан тўхтатишни буюрганига қарамай, Исроил Рафаҳдаги ҳарбий амалиётини давом эттирмоқда.

Procter & Gamble ва Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ҳамкорлик шартномасини имзолади
28 май 2024, 19:00

Procter & Gamble ва Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ҳамкорлик шартномасини имзолади

Дунёга машҳур катта компания, Халқаро олимпия қўмитасининг ҳамкори бўлган Procter & Gamble Ўзбекистон Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Мирзиёев ва Путин тонгги соат учгача мулоқот қилди — президентлар матбуот котиблари
28 май 2024, 17:46

Мирзиёев ва Путин тонгги соат учгача мулоқот қилди — президентлар матбуот котиблари

Ўзбекистон ва Россия президентлари музокаралар ҳамда ҳудудлар кенгаши йиғилишидан сўнг тонгги соат учгача мулоқотни давом эттирди, дея маълум қилди Ўзбекистон раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов. Кремль вакили Дмитрий Песков Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасбини уйига таклиф қилганини билдирди.

Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
28 май 2024, 17:33

Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда июнь ойининг биринчи беш кунлиги ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда. Ой давомида ҳарорат кундузи +28…+40, кечалари +14…+20 даража атрофида бўлади. Синоптикларга кўра, ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли катта.

Японияда ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 3-ўринни олди
28 май 2024, 17:16

Японияда ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 3-ўринни олди

Япониянинг Кобе шаҳрида ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар тарихий натижа қайд этди. 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медаль олган жамоа Хитой ва Бразилиядан сўнг 3-ўринни эгаллади.

Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди
28 май 2024, 15:46

Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди

Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедиция аъзолари Узун туманида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқларини топди. Дастлабки хулосаларга кўра, топилмалар милоддан аввалги II — милодий III асрларга тегишли экани айтилмоқда.

Россия Ўзбекистон кўлларида иккита гидро тўплаш электр станцияси қурмоқчи
28 май 2024, 15:43

Россия Ўзбекистон кўлларида иккита гидро тўплаш электр станцияси қурмоқчи

Россия президенти Владимир Путин кун тартибида Ўзбекистон кўлларида қуввати 1 ГВт бўлган гидро тўплаш электр станцияларини (ГТЭС) қуриш бўйича иккита йирик лойиҳа турганини маълум қилди.

Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни сезиларли даражада оширмоқчи
28 май 2024, 13:46

Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни сезиларли даражада оширмоқчи

2025 йилда Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия гази етказиб бериш ҳажмини 11 млрд куб метргача ошириш режалаштирилмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин Тошкентда. Россия энергетика вазирининг сўзларига кўра, нафақат газ, балки электр етказиб бериш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.

Европа Иттифоқи биринчи марта Исроилга қарши санкцияларни «жиддий муҳокама қилди»
28 май 2024, 13:34

Европа Иттифоқи биринчи марта Исроилга қарши санкцияларни «жиддий муҳокама қилди»

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Исроилга қарши санкциялар ва уларнинг оқибатлари биринчи марта «жиддий муҳокама қилинди», деди Ирландия ташқи ишлар вазири. Аввалроқ Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми оқибатида 45 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Апрелда «Ўзтрансгаз»нинг солиқ тушумлари 6,6 бараварга камайди
28 май 2024, 12:23

Апрелда «Ўзтрансгаз»нинг солиқ тушумлари 6,6 бараварга камайди

Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчиларидан бўлган «Ўзтрансгаз» компаниясининг солиқ тушумлари апрелда 6,6 бараварга камайди. Компания мартда 127 млрд сўм солиқ тўлаган бўлса, апрелда тушумлар 19 млрд сўмгача пасайди. Шунингдек, 2024 йил 1-чорагидаги тушум кутилганидан 87 млрд сўм кам бўлди.

Тошкентдаги International меҳмонхонасини хусусийлаштириш бошланди
28 май 2024, 12:09

Тошкентдаги International меҳмонхонасини хусусийлаштириш бошланди

Давактив Тошкентдаги International меҳмонхонасини хусусийлаштириш бошланганини эълон қилди. Меҳмонхона «очиқ музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш» усулида сотилиши режалаштирилмоқда. Президент қарорида эса давлат улуши халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланганди.

Фаолларда Ўзбекистонда Россия иштирокида қурилажак АЭС бўйича саволлар бор
28 май 2024, 11:36

Фаолларда Ўзбекистонда Россия иштирокида қурилажак АЭС бўйича саволлар бор

2024 йил ёзида Жиззах вилоятида Россия технологияси асосида кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланиши кутилмоқда. Ўзбекистонлик фаоллар лойиҳа жамоатчиликка тақдим этилиши кераклигини таъкидлаб, ҳукуматдан барча маълумотларни очиқлашини сўрамоқда.

Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми оқибатида 45 киши ҳалок бўлди
28 май 2024, 10:56

Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми оқибатида 45 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Рафаҳдаги чодирлар лагерига ҳаво ҳужуми оқибатда камида 45 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди. Ҳужум БМТ ва Европа Иттифоқи томонидан қораланди. Нетаняху зарбани «фожиали бахтсиз ҳодиса» деб атади, лекин мақсадларга эришилмагунча урушни тугатиш ниятида эмаслигини маълум қилди.

2023 йилда давлат ташкилотлари жами 6,6 млрд сўмлик 3400 дан ортиқ смартфон сотиб олди
28 май 2024, 10:03

2023 йилда давлат ташкилотлари жами 6,6 млрд сўмлик 3400 дан ортиқ смартфон сотиб олди

Ўзбекистонда 2023 йилда давлат ташкилотлари жами 6,6 млрд сўмлик 3400 дан ортиқ смартфон сотиб олди. Улар орасида энг сўнгги русумдаги iPhone 15 Pro Max смартфонлари ҳам бор. Бюджет ташкилотларининг бу харидлари бош вазирнинг 2023 йил 5 январдаги топшириғига зид равишда рўй берган.

Президент Россия билан ҳудудлараро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
27 май 2024, 23:48

Президент Россия билан ҳудудлараро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

Тошкентда президентлар раислигида Ўзбекистон ва РФ ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев «ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик салоҳияти ва имкониятларининг ярмидан ҳам фойдаланилмаётганини» қайд этиб, ҳудудлараро ҳамкорликнинг олтита устувор йўналишини белгилаб берди.

27 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
27 май 2024, 22:49

27 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Жиззахда қуриладиган «ҳаётий аҳамиятга эга» кичик АЭС, Ўзбекистонда очиладиган иккита Россия олийгоҳи филиали, меҳнат миграциясини тартибга келтириш кераклигини айтган президент, таълим кредити ажратишнинг янгича тизими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Самарқандда магистрал қувурдаги носозлик туфайли кўчаларни сув босди (+видео)
27 май 2024, 22:35

Самарқандда магистрал қувурдаги носозлик туфайли кўчаларни сув босди (+видео)

Самарқандда ўтган аср 80 йилларида қурилган марказий сув қувури тешилиши оқибатида кўчаларни сув босди. Носозлик туфайли 20 та кўча ва уларга туташ маҳаллалар ичимлик сувисиз қолди. Видео.

Ёзда Жиззахда кичик АЭС қурилиши бошланади
27 май 2024, 22:03

Ёзда Жиззахда кичик АЭС қурилиши бошланади

Ёзда Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича кам қувватли (330 МВт) АЭС қурилиши бошланади. «Росатом» учун бу шу турдаги станция қуриш бўйича биринчи экспорт шартномаси ҳисобланади. «Танланган майдон аллақачон текширилган, яроқлилиги ва хавфсизлиги тасдиқланган», — дейилади расмий хабарда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг