Ўзбекистонда Хитойда бўлгани каби канакунжут қуртини парваришлаб, ундан ипак олиш усули йўлга қўйилади. Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига канакунжут ўсимлиги ва қурти уруғларини олиб келиб, синов ишларини бошлашни топширди.
2024 йилнинг январь-март ойларида 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат миграциясидан қайтиб келди. Йил охиригача яна 250−300 минг нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтиши прогноз қилинмоқда. Президент қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқ берди.
Президент ўтказган йиғилишда «Сайхунобод тажрибаси» доирасидаги ишларда сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъул ишдан олингани маълум қилинди. Шунингдек, мазкур тажриба орқали апрель ойида 365 минг аҳоли бандлиги таъминлангани билдирилди.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси раҳбари Баҳодир Сидиқов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди. Бунгача спорт ташкилотига Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлик қилган, у ҳам 2023 йилнинг мартигача «Ўзбекнефтгаз»ни бошқарган.
Хитойнинг Universal Energy компанияси Самарқанд ва Жиззах вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган иккита шамол электр станциясини қуради.
Ўзбекистон ҳудудларида уй-жойларни синов тариқасида реновация қилиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Мисол тариқасида Тошкентнинг Оқтепа массивидаги лойиҳа келтирилган. Реновация тўғрисидаги қонунни июнь охиригача ишлаб чиқиш белгиланди.
Подполковник Икромжон Турсунов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу лавозимда у 2023 йилнинг февралида тайинланган Миржамол Миралимов ўрнини эгаллади.
Шанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, ҳарорат +19…+23 даража атрофида бўлади. Якшанбада эса республиканинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳарорат +28 даражагача кўтарилади. Жойларда чанг-тўзонли шамоллар кузатилиши мумкин.
Apple ўзининг навбатдаги тақдимотида янги моделдаги планшетлар — iPad Air ва iPad Pro`ни намойиш этди. Уларнинг янги моделлари диагонали 11 ва 13 дюймли бўлади. 13 дюймли модель компания тарихидаги энг ингичка қурилмага айланди — 5,1 мм. Батафсил.
Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда ветеринария ҳужжатларисиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Улар истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлгач, белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Ўзбекистонда 2023 йил бошидан 2024 йил майигача самолётларга лазер нурларининг йўналтирилиши билан боғлиқ 16 та ҳолат қайд этилди. Лазер нурлари одамни кўр қилиши, шунингдек, йўловчилар ва самолёт экипажи аъзоларининг ҳаёти ҳамда соғлиғига хавф туғдириши мумкин.
Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилишни Сирдарё вилояти ҳокимига топширганди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилиб, калитини топширди.
Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ривожланишнинг эрта босқичида, бироқ «қимматроққа сотиш учун арзонроқ сотиб олиш» тенденцияси ўзгармоқда. Эндиликда бинолардан самарали фойдаланишга бўлган талаб ортмоқда. Бу нега муҳим ва уни қандай ўрганиш мумкин — кўчмас мулк бўйича эксперт Денис Соколов рукнида.
Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди. Дипломатик миссия вақтинча ҳибсга олинган фуқаролар билан учрашув ўтказиш чораларини кўрмоқда.
Сергели туманидаги автотюнинг устахонаси қаршисида юқори тезликда ҳаракатланган Kia ҳайдовчиси 27 ёшли пиёдани уриб юборди. Фуқаро шифохонада вафот этди. Тармоқларда пиёда икки машина ўртасида уюштирилган пойга йўлагига тушиб қолганини кўриш мумкин.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россия президенти билан учрашувда «Крокус»даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлганини билдирди. Раҳмон терроризмнинг миллати ва дини йўқлигини, бу глобал муаммо эканини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Москвада Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. Давлат раҳбари Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги «Номаълум аскар» ёдгорлигига гулчамбар қўйди. Фото.
Хитойда 2024 Chery International Business Conference бўлиб ўтди. Унда компания вакиллари янги «Жамоатчилик фаровонлиги ва ESG амалиётлари» лойиҳасини тақдим этди.
9 май кечқурун пойтахтдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида мушакбозлик намойиши бўлиб ўтади, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳамкорлик, жумладан, савдо-иқтисодий соҳаларни муҳокама қилди. «Ўзбекистондан ўтган йилгидек мева-сабзавот кутяпмиз. Бу сиз учун ҳам, биз учун ҳам яхши», — деди Путин. «Бизда Россия бозорини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш имкони бор», — деди Мирзиёев.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг