Архив

Непал ҳукумати «ижтимоий уйғунликни» бузгани учун TikTok`ни блоклади
14 ноябрь 2023, 17:33

Непал ҳукумати «ижтимоий уйғунликни» бузгани учун TikTok`ни блоклади

Непал ҳукумати мамлакатда TikTok фаолиятини чеклашга қарор қилди. Платформа контенти «ижтимоий уйғунликни бузувчи, оилавий ҳамда ижтимоий муносабатларга путур етказувчи» деб топилди.

Ўзбекистон банкларига ҳужум бўлгани ва Humo карталаридан йирик миқдорда пул ўғирлангани рад этилди
14 ноябрь 2023, 17:26

Ўзбекистон банкларига ҳужум бўлгани ва Humo карталаридан йирик миқдорда пул ўғирлангани рад этилди

Humo тўлов тизими хакерлар Ўзбекистон банкларига ҳужум қилгани ва Humo карталаридан йирик миқдорда пул ўғирлагани ҳақидаги хабарларни рад этди. Марказий банк ҳам банклар ва тўлов тизимларига ҳеч қандай киберҳужум бўлмаганини билдирди.

Депутатлар Ачилбай Раматовнинг парламент сўровига жавобидан қониқмади
14 ноябрь 2023, 16:47

Депутатлар Ачилбай Раматовнинг парламент сўровига жавобидан қониқмади

Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича юборилган парламент сўровига жавобидан қониқмаганини қайд этди. «Етарлича маълумотлар тақдим этилмагани учун» Раматов 1 декабргача қўшимча жавоб бериши керак.

Тошкентда ногиронлиги бўлган ёшлар учун Media Plus лойиҳаси ташкил этилди
14 ноябрь 2023, 15:58

Тошкентда ногиронлиги бўлган ёшлар учун Media Plus лойиҳаси ташкил этилди

Тошкент шаҳрида 18 ёшга тўлган, ногиронлиги бўлган ёшлар учун медиасаводхонликни ўргатувчи Media Plus лойиҳаси ташкил этилди ва бу курсда 20 киши 2 ой давомида таҳсил олди. «Газета.uz» ушбу ижтимоий лойиҳани қўллаб-қувватлади.

Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси фирибгарликда айбланмоқда. У фуқаролар номига кредит олган бўлиши мумкин
14 ноябрь 2023, 15:33

Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси фирибгарликда айбланмоқда. У фуқаролар номига кредит олган бўлиши мумкин

Қумқўрғон туманида ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг номига иссиқхона ташкил этиш учун 4 марта (жами 132 млн сўм) кредит олиб, пулларни ўзига қарашли МЧЖга ўтказгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва лавозимидан озод этилди.

«Снос»лар бўйича қарздорлиги бор ҳокимликларга бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан маблағ сарфлаш тақиқланади
14 ноябрь 2023, 14:20

«Снос»лар бўйича қарздорлиги бор ҳокимликларга бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан маблағ сарфлаш тақиқланади

Ҳокимликларга аҳоли ва бизнесдан «снос» ёки мулкни олиб қўйиш бўйича қарзи бўлган ҳолатда, бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмидан маблағ сарфлаш тақиқланади. Ўзбекистон ҳукумати қонун ҳужжатларига бу бўйича тегишли ўзгартиришлар киритади.

Россиянинг Ozon маркетплейси Ўзбекистонда сотувларни йўлга қўйди
14 ноябрь 2023, 14:05

Россиянинг Ozon маркетплейси Ўзбекистонда сотувларни йўлга қўйди

Россиянинг Ozon маркетплейси Ўзбекистон ҳудудида фаолият бошлади. Компания 2024 йилда мамлакатда ўзининг логистика инфратузилмасини, жумладан, омбор мажмуалари ва етказиб бериш хизматларини, шунингдек, брендланган топшириш пунктларининг франшиза тармоғини ривожлантириш ниятидалигини маълум қилди.

Тошкентда дарахт машина устига қулаши оқибатида йўловчи вафот этди
14 ноябрь 2023, 12:28

Тошкентда дарахт машина устига қулаши оқибатида йўловчи вафот этди

Янгиҳаёт туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 устига дарахт қулаб тушди. Оқибатда 26 ёшли йўловчи қиз бош мия очиқ жароҳати билан вафот этди. Экология бўлими дарахт соғлом бўлгани, ёмғир сабабли таги бўшаб қолганини билдирди.

2024 йилда хусусий секторда «декрет пули» ҳажми қисқараётганига изоҳ берилди
14 ноябрь 2023, 11:43

2024 йилда хусусий секторда «декрет пули» ҳажми қисқараётганига изоҳ берилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йилги давлат бюджети лойиҳасида «декрет пули» прогнози қисқарганини изоҳларкан, 2023 йилда хусусий секторда ишлаётган 130 минг аёлга 300 млрд сўм ажратиш режалаштирилгани, бироқ 9 ойда атиги 12 минг аёлга 24,6 млрд сўм нафақа берилганини қайд этди.

Тошкент вилоятида қалбаки 250 млн сўм мусодара қилинди
14 ноябрь 2023, 11:30

Тошкент вилоятида қалбаки 250 млн сўм мусодара қилинди

ДХХ Бекобод туманида 250 млн 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюралар сотилишининг олдини олди.

Марказий банк Oson`нинг лицензиясини тиклади
14 ноябрь 2023, 10:57

Марказий банк Oson`нинг лицензиясини тиклади

Марказий банк Brio Group МЧЖнинг (Oson бренди) тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензиясини тиклади. Компания лицензиясининг амал қилиш муддати 17 октябрда тўхтатиб қўйилганди. Ундан аввал эса Oson`га қонун талабларини бузгани учун жарима санкцияси қўлланган.

Хитойдаги Осиё либослари кўргазмасига 86 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди
14 ноябрь 2023, 10:36

Хитойдаги Осиё либослари кўргазмасига 86 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХIХ Осиё ўйинларига бағишлаб ўтказилган «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»ни 86 мингдан ортиқ киши томоша қилди. Унда Ўзбекистоннинг 20 та музей экспонати, жумладан, анъанавий ўзбек сўзанаси, чопон ва заргарлик буюмлари намойиш этилди.

Вазирлик, идора ва ҳокимликлар эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг фақат ярмини очиқлаяпти
14 ноябрь 2023, 10:32

Вазирлик, идора ва ҳокимликлар эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг фақат ярмини очиқлаяпти

Антикоррупция агентлиги 93 та вазирлик, идора ва ҳокимликда эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг фақат 52 фоизи очиқланаётганини аниқлади. Аксарият ҳолларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатларига оид маълумотлар бўйича жиддий камчиликларга йўл қўйилган.

Россия билан урушда 70 минг Украина аскари ҳалок бўлди — The Economist
14 ноябрь 2023, 10:14

Россия билан урушда 70 минг Украина аскари ҳалок бўлди — The Economist

АҚШ ҳисоб-китобларига кўра, Россия билан урушда 70 минг Украина аскари ҳалок бўлган, яна 120 минг нафари яраланган. The Economist мақоласида Украинада ишсизлик урушдан олдинги даражадан юқорилигича қолаётгани, қурилиш, тоғ-кон саноатида кўпроқ хотин-қизларнинг меҳнатга кириб келаётгани қайд этилган.

Хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга давлат гранти ажратилади
14 ноябрь 2023, 09:56

Хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга давлат гранти ажратилади

Маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини очган тадбиркорларга давлат гранти ажратилиб, 1 нафар аёл учун 3 млн сўмдан ошмаган миқдорда пул тўланади. Маблағлар Оила ва хотин-қизлар жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Бутунжаҳон шопинг кунида ўзбекистонликлар Uzum Market`да 130 мингдан ортиқ онлайн буюртма беришди
14 ноябрь 2023, 09:00

Бутунжаҳон шопинг кунида ўзбекистонликлар Uzum Market`да 130 мингдан ортиқ онлайн буюртма беришди

Uzum Market`да 11.11 акциясининг биринчи кунлари натижаларига кўра, фойдаланувчилар 130 мингдан ортиқ буюртма расмийлаштиришган. Буюртмалар кўпроқ Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Бухоро аҳолиси томонидан берилган.

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Қироллик ташқи ишлар вазири бўлди
13 ноябрь 2023, 20:08

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Қироллик ташқи ишлар вазири бўлди

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Бирлашган Қиролликнинг янги ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. У 2010−2016 йилларда Британия ҳукуматини бошқарган ва Brexit тўғрисидаги референдумдан сўнг истеъфога чиққан эди.

Марказий банк Ўзбекистон аҳолисининг таълим харажатлари ошганини қайд этди
13 ноябрь 2023, 19:59

Марказий банк Ўзбекистон аҳолисининг таълим харажатлари ошганини қайд этди

Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўтказилган сўров натижалари аҳоли билим олиш ва саёҳатга кўпроқ маблағ сарфлай бошлаганини кўрсатди. Респондентларнинг келажакдаги харажатлари таркибида таълим биринчи ўринни эгаллади.

Олий Мажлис депутатлари Тошкентда катталар учун мўлжалланган ҳоспис қурилишини назоратга олди
13 ноябрь 2023, 19:43

Олий Мажлис депутатлари Тошкентда катталар учун мўлжалланган ҳоспис қурилишини назоратга олди

«Газета.uz»нинг Ўзбекистонда саратон билан оғриганлар қандай вафот этаётгани ҳақидаги мақоласидан сўнг Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкентдаги катталар ҳосписи қурилишига ҳамда Taskin болалар ҳосписига ташриф буюрди. Улар ҳоспис ва паллиатив ёрдам парламент назоратига олинишига ишонтиришди.

Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш компанияси ташкил этилмоқда
13 ноябрь 2023, 18:34

Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш компанияси ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун янги воситаларни жорий этиш мақсадида бизнесни ривожлантириш компанияси ташкил этилмоқда. У капитални молиялаштириш, хизмат ипотекаси ва бошқа ёрдамларни кўрсатади. Компания бюджетдан 1,2 трлн сўм ва 100 млн долларлик кредитлар олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг