Архив

Тошкентда учта туманнинг айрим қисмларида икки кун иссиқ сув бўлмайди
29 октябр 2023, 10:46 1

Тошкентда учта туманнинг айрим қисмларида икки кун иссиқ сув бўлмайди

30−31 октябрь кунлари пойтахтнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим қисмларида, жумладан, шаҳар марказида иссиқ сув бўлмайди. Манзиллар.

Америкалик актёр Мэттью Перри вафот этди
29 октябр 2023, 09:55

Америкалик актёр Мэттью Перри вафот этди

Америкалик машҳур актёр Мэттью Перри 54 ёшида вафот этди. У «Дўстлар» сериали, шунингдек, «Уч кишилик танго», «Тўққиз ярд» ва бошқа кўплаб фильмлардаги роли билан танилган.

Грузиядан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади
28 октябр 2023, 23:44

Грузиядан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Грузиядан Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлади. Грузия томони ўзбек бизнесига Қора денгизда порт ва терминаллар қуришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Москва ҳарбий хизматдан бўйин товлаган марказий осиёлик мигрантларга қарши 22 та жиноий иш қўзғатди
28 октябр 2023, 19:22

Москва ҳарбий хизматдан бўйин товлаган марказий осиёлик мигрантларга қарши 22 та жиноий иш қўзғатди

Москва Тергов қўмитаси Россия фуқаролигини олган марказий осиёликларга нисбатан ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик бўйича 22 та жиноят иши қўзғатди. Россия паспортига эга 80 дан ортиқ муҳожир Россия Қуролли кучлари сафларида хизмат қилиш учун юборилган.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди
28 октябр 2023, 19:12

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давомида Қарағанда вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинди.

Қўқон ҳокими, ИИБ ходими ва бошқалар блогер Олимжон Ҳайдаров ишида даъвогарлик қилади
28 октябр 2023, 18:32

Қўқон ҳокими, ИИБ ходими ва бошқалар блогер Олимжон Ҳайдаров ишида даъвогарлик қилади

Суд блогер Олимжон Ҳайдаровга нисбатан жиноят ишини кўришни 30 октябрга белгилади. Жабрланганлар ва даъвогарлар орасида Қўқон шаҳри ҳокими, Ўзбекистон тумани ИИБ ходими ва бошқалар бор.

Тошкент жамоат транспортида мослашувчан йўлкиралар қандай бўлади?
28 октябр 2023, 17:38

Тошкент жамоат транспортида мослашувчан йўлкиралар қандай бўлади?

1 ноябрдан Тошкент шаҳри жамоат транспортида бир марталик йўл ҳақи 1400 сўмдан 1700 сўмга (нақд пул билан 2000) ошади. Бир соат ичидаги ўтишлар, шунингдек, кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик тарифларга чегирмалар жорий этилмоқда. Тафсилотлар.

Қозоғистондаги шахтада юз берган портлаш оқибатида камида 28 кончи ҳалок бўлди
28 октябр 2023, 15:12

Қозоғистондаги шахтада юз берган портлаш оқибатида камида 28 кончи ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда метан портлаши содир бўлиб, камида 28 кончи ҳалок бўлди, яна 18 кишини қидириш ишлари давом этмоқда. Президент Тоқаев корхонага эгалик қилувчи компания билан ҳамкорликни тўхтатишни топширди. 29 октябрь мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини 8-ўринда якунлади
28 октябр 2023, 14:28

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини 8-ўринда якунлади

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган Пара Осиё ўйинларини Ўзбекистон терма жамоаси 8-ўринда якунлади. 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик спортчи мусобақада жами 79 та медални қўлга киритди.

Сурайё Раҳмонова болалар омбудсмани этиб сайланди
28 октябр 2023, 13:31

Сурайё Раҳмонова болалар омбудсмани этиб сайланди

Сенаторлар Сурайё Раҳмоновани Ўзбекистон болалар омбудсмани лавозимига сайлади. Унинг номзоди президент томонидан кўрсатилган ва Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқлаганди.

1 ноябрдан Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи ошади
28 октябр 2023, 12:56 1

1 ноябрдан Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи ошади

1 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақи нақд ёки банк картаси орқали тўлашда 1400 сўмдан 2000 сўмга оширилади. АТТО транспорт картаси билан тўлов амалга оширилганда, бир соат ичида биринчи сафар учун йўл ҳақи 1700 сўмни ташкил қилади.

ДХХ ўзбек-тожик давлат чегарасидан топилган қарийб 90 кг гиёҳванд модданинг эгаларини қидирмоқда
28 октябр 2023, 11:11

ДХХ ўзбек-тожик давлат чегарасидан топилган қарийб 90 кг гиёҳванд модданинг эгаларини қидирмоқда

Сурхондарё вилоятида ўзбек-тожик чегарасининг Сариосиё тумани ҳудудидан ўтган қисмида 4 дона рюкзакда жами 89 кг 699 гр гиёҳвандлик воситалари топилди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди. Гиёҳванд моддаларнинг эгалари қидирилмоқда.

Ботаника боғлари нима учун керак ва уларда қандай кўнгилочар тадбирларга йўл қўйилиши мумкин?
28 октябр 2023, 10:38

Ботаника боғлари нима учун керак ва уларда қандай кўнгилочар тадбирларга йўл қўйилиши мумкин?

Қачонлардир дунёдаги энг яхши боғлардан бири бўлган Тошкент ботаника боғи бугун мунтазам «ободонлаштириш» ва оммавий тадбирлар ҳужумига учрамоқда. «Газета.uz» боғнинг собиқ дендрологи ва жонкуяр боғбон билан ботаника боғларининг мақсади, ижтимоий аҳамияти ва уларни молиялаштириш ҳақида суҳбатлашди.

БМТ Бош ассамблеяси Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
28 октябр 2023, 10:32

БМТ Бош ассамблеяси Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеясининг Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи резолюциясига 120 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ёқлаб овоз берди. 14 та мамлакат бунга қарши чиққан бўлса, 45 та мамлакат бетараф қолди.

Нима тайёрлаймиз: Сомса
28 октябр 2023, 10:29

Нима тайёрлаймиз: Сомса

Товуқли арабча сомса, бедана тухумли сомсалар, жулен, «Лола», «Пармуда» ёки кабоб-сомса ва бошқалар — Zira.uz сомсани қандай қилиб мазали ва ноодатий тайёрлаш рецептлари билан бўлишади.

Шайхонтоҳур туманидаги Ecobozor савдо мажмуасида ёнғин чиқди
28 октябр 2023, 10:00

Шайхонтоҳур туманидаги Ecobozor савдо мажмуасида ёнғин чиқди

Шанба тонгида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган Ecobozor мажмуасида ёнғин чиқиб, бозорнинг ташқи девор қопламаси ва шу жойдаги кафега зарар етди. ФВВ ҳеч ким жароҳат олмаганини маълум қилди.

Пара Осиё ўйинларининг 5-кунида ўзбекистонликлар 11 та медалга эга чиқди
28 октябр 2023, 09:40

Пара Осиё ўйинларининг 5-кунида ўзбекистонликлар 11 та медалга эга чиқди

Пара Осиё ўйинларининг 5-куни ўзбекистонлик пара сузувчилар ва пара атлетларга омадли келди. Эркин усулда сузиш баҳсларида шоҳсупанинг учала ўрнини ҳам ўзбекистонликлар эгаллади. Жамоа турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди
28 октябр 2023, 09:27

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқаролардан ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик ва элчихонага консуллик хизматларини олиш учун келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўради.

Россия Марказий банки асосий ставкани кетма-кет тўртинчи марта оширди
27 октябр 2023, 22:53

Россия Марказий банки асосий ставкани кетма-кет тўртинчи марта оширди

Россия Марказий банки асосий ставкани 13 фоиздан 15 фоизга оширди. Ушбу қарор инфляция босимининг сезиларли даражада ошгани ва кредитлашнинг юқори ўсиш суръатлари билан изоҳланди. Россия Марказий банки 2023 йил июлидан бери кетма-кет тўртинчи марта асосий ставкани оширди.

Сирдарёда қалбаки 8300 дан ортиқ доллар мусодара қилинди
27 октябр 2023, 22:42

Сирдарёда қалбаки 8300 дан ортиқ доллар мусодара қилинди

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида 8370 долла қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлган икки киши қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг