Ўзбекистонликлар учун Жанубий Кореядаги ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳасида 37,4 мингта иш ўрни учун танлов ўтказилади. Таклиф этилаётган соҳаларда ойлик маош ўртача 2000−2500 минг АҚШ долларини ташкил этиши маълум қилинди.
Тошкентда 80-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси йўлда бошқа транспорт воситаларига халақит бериб, авария ҳолатни юзага келтирди. Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол бузгани ва йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани учун ишдан бўшатилди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) рейтингида дунёнинг энг яхши 15 нафар шахматчиси қаторига кирди.
Фурқат кўчасидаги туннелда 5 та машина тўқнашди. Ҳодиса оқибатида йўл четидаги Matiz`ни таъмирлаётган икки киши енгил жароҳат олди.
МТРК ва Маънавият марказида алмашган раҳбарлар, пойтахт ҳавосини ифлослантираётган «Тошкент ИЭС», Эронга киришда визасиз режим, оилаларнинг бахтлилик даражаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Бишкекда шаҳарнинг катта қисмини иссиқлик билан таъминлайдиган ИЭСда портлаш содир бўлди. Аҳолига иссиқ сув таъминоти тўхтатилди, мактаб ва боғчалар онлайн таълимга ўтказилди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров вазиятни ўз назоратига олди.
Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Ёнғинга газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган, деб хабар берди вилоят ФВБ.
Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон ЕОИИнинг кўп томонлама дастур ва лойиҳаларидаги иштирокини кенгайтириш ниятида эканини таъкидлади. Шунингдек, у яшил йўлакларни тўлиқ ишга тушириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эркин савдосини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф қилди.
2024 йилнинг январь ойида ҳарорат жуда илиқ бўлди. Иқлим меъёридан юқори бўлган ҳарорат деярли ой давомида сақланиб турди. Ўзгидрометнинг маълумот беришича, ўтган ой метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди.
Тошкентнинг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев бизнес марафонда ёшларнинг саволларига жавоб берди. «Отам бизнесга киришимдан қўрқарди. Бир кун қамалиб кетасан дерди», — дейди у. Ортиқхўжаев, шунингдек, Artel рекламасига нега Баҳодир Жалолов танлангани ҳақида гапирди.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Сречко Катанец Осиё кубогининг чорак финалидаги рақиб — Қатар билан бўлажак учрашув ҳақида гапирди. «Жамоа Қатарга қарши қандай ўйнаш кераклигини билади. Бизда яхши ўйинчилар етарли. ¼ финалга қадар келдик, буёғига йўқотадиган нарсамиз йўқ», — деди у.
Январь ойида экологлар Тошкент иссиқлик электр станцияси (ТошГРЭС)нинг ҳаво ва тупроққа таъсирини ўрганди. Аниқланган зарар 1 млрд сўмга баҳоланмоқда, деб хабар қилди Экология вазирлиги. ИЭС асосий ёқилғи сифатида газдан фойдаланади, лекин баъзида мазут ёқади, шунинг учун пойтахтни тутун қоплаган.
Республика Маънавият ва маърифат марказига Отабек Ҳасанов раҳбар этиб тайинланди. У бунга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари эди.
ДХХ Сирдарёда 46 сотих ерни 46,5 минг долларга, Наманганда 36 сотих ерни 25 минг долларга ва Қашқадарёда 25 сотих давлат захирасидаги ерни 300 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахсларни ушлади.
Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддалари талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ваколати берилди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимида ишлаб келган Конгратбай Шарипов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди.
2019 йилнинг сентябридан буён Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари сифатида ишлаган Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) ишдан олинди. У Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Саккизта фильм премьераси, театрлаштирилган томошалар, «Саҳна» стендап клубида юмористик тадбирлар, болалар маҳорат дарслари ва шоулари, мусиқий кечалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
ЎзМТРКни салкам 20 йил бошқарган Алишер Ходжаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига бош вазир котибияти раҳбари бўлиб ишлаган Абдурашид Жўрабоев тайинланди.
Тошкентда метро вагонида қизга шилқимлик қилган эркакка нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Судда эркак ўз айбини тан олмаган. Қиз эркакнинг ҳаракатлари атайин амалга оширилгани ва «Буюк ипак йўли» бекатида уни таъқиб қилганини маълум қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг