Azon Global портали асосчиси Мубашшир Аҳмад депортация марказига жойлаштирилган, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги. Унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Тошкентдаги «Арзон Дорихона»га берилган лицензия бекор қилинди. Текширувда унга тегишли дорихонада 25 турдаги дори воситаси, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтмагани ва сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.
Хитойдан Ўзбекистонга чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган биринчи электромобиль келтирилди. Тор кўчаларда ҳам ҳаракатланадиган ва 3 тоннагача юкни кўтарувчи электротехника воситаси Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади.
Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқлангани йўқ. Сўнгги маълумотларга кўра, 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 102 киши бедарак йўқолган. 28 минг маҳаллий аҳоли эвакуация марказларида қолмоқда.
Azon Global портали ўз асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновнинг Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди. Унга айни қандай айблов қўйилганига аниқлик киритилмаган.
Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси 982 та штат бирлигидан иборат бўлади. У Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 662 та ва «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 320 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
Ўзбекистонда март ойидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари учун 16 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Бу тадбиркорларга йилига қарийб 350 млрд сўм маблағни тежаш имконини беради.
Ижтимоий тармоқларда отаси урган боланинг юзи ва бошида кўкариш ҳамда чандиқлар борлиги акс этган видео тарқалди. ИИВ воқеа Урганч шаҳрида бўлганини ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар бошланганини маълум қилди.
Қозоғистон ҳукумати 2022 йил январида бўлиб ўтган намойишлар чоғида маҳбусларни қийноқларга солган 40 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот органи ходимларини жиноий жавобгарликка тортди. Яна 20 га яқин иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Қонунлар қоғозда эмас, балки амалда қатъий бажарилганда», одамлар ҳаётида хотиржамлик ва рўзғорида фаровонлик бўлади, деди президент. «Бу мақсадга тўла эришиш мумкин», деди у прокуратура ходимларига йўллаган табригида.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Тошкент ҳавосининг ифлосланиши, иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсири ва чанг бўронларига қарши кураш ҳақида гапирди. «Ҳавонинг ифлосланиши Ўзбекистонда миллионлаб одамлар учун хавф туғдирмоқда ва бу таҳдид геометрик прогрессияда ўсиб боради», — деди у.
Ўзбекистон бёрдвотчерлари ўртасида «Катта йил-2023» танлови якунлари сарҳисоб қилинди. Ўтган йили улар 283 та қуш турини аниқлаш ва суратга олишга муваффақ бўлди. Фото.
Умра хизматлари учун янгиланган нархлар, футболдан умрбод четлатилган ҳакамлар, аҳолига чиқинди учун тўланадиган маблағ, иккита вилоятда қуриладиган электробус заводлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Сенатор Божхона қўмитаси контрабандани аниқлаш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилгани ҳақида хабар берган бўлишига қарамай, байрам кунлари аҳоли томонидан пиротехника воситаларининг кенг қўллангани юзасидан қўмитага сўров юборди.
Ўзбекистонда йил бошида ишсизлар сони 1,3 млн кишини ташкил этган бўлса, бу йил яна 2,4 млн киши меҳнат бозорига киради. 2024 йилда 5 млн аҳоли иш билан таъминланиши кутилмоқда. Президент, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун ягона ҳисоботлар тизимини жорий этиш бўйича ҳам топшириқ берди.
АҚШ, Европа ва Туркияда Boeing 737 MAX 9 самолётидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилди. Бунга Alaska Airlines`га тегишли шу русумдаги самолёт фавқулодда чиқиш эшигининг парвоз вақтида ажралиб тушгани сабаб бўлди. Бортда 177 киши бор эди, улардан бир қанчаси жароҳатланган.
Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи фуқаронинг уйидан салкам 32 кг марихуана, шунингдек, опий ва психотроп дорилар олиб қўйилди.
Бухоро вилоятида 15 январдан совуқ сув ва оқова сув хизматлари нархи ошади.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида Умра хизматлари нархи 10 январдан бир киши учун 16,6 млн сўм этиб белгиланди.
Ниҳоят Тошкент ва бир неча вилоятларда маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш бошланади. Аҳолига бепул чиқинди пакетлари берилади. Фуқароларга қайта ишланган чиқиндилар учун пул тўлаш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг