Самарқанд халқаро аэропорти эпидемиологик вазият туфайли кутиб олувчилар ва кузатиб қўювчилар учун кириш чеклангани ҳақида эълон бериб, сўнг уни ўчирди. Санитария-эпидемиология қўмитаси вазият барқарорлиги, аэропортни бошқарувчи компания эса унинг чекловларсиз ишлаётганини маълум қилди.
14 декабрдан Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. 15−17 декабрь кунлари кечаси 0…+2 даражагача, кундузи 0…+9 даражагача ўзгариб туради. 16 декабрда баъзи жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин.
Қашқадарёдаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасига ўрнатилган видеоқопқон орқали 4 та қор қоплони тасвирга олинди. Бу қўриқхонанинг 40 йиллик тарихида биринчи маротаба юз бериши.
Ўзбекистонда H3N2 (Гонконг) гриппи билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Шунингдек, йил бошидан буён 4 та ҳолатда «чўчқа гриппи» ҳам қайд этилди, дея маълум қилди Санитария-эпидемиология қўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков.
Тошкентда Янги йил тадбирлари 27 декабрдан 8 январга қадар ўтказилади. Бош арча Миллий кутубхона яқинида ўрнатилади. Пойтахтнинг яна 17 та манзилига ҳам арчалар ўрнатилади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Марказий Осиё ва Мўғулистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича 200 миллион евролик 7 йиллик дастурини ишга туширди.
БМТ Бош Ассамблеяси Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Уни 153 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Хитой, Бразилия ва БАА қўллаб-қувватлади. Исроил ва АҚШ яна қарши чиқди.
Янги йил байрами арафасида бозорларда арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бош прокуратура нархларни асоссиз равишда оширишга уринишларни назорат қилади, дея таъкидланди президент йиғилишида.
13 декабрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Киевга ракета ҳужумини уюштирди. Ҳодиса оқибатида 53 киши жароҳат олди, қатор объектларга зарар етди.
1 ноябрдан Ўзбекистонда 10−15 кВтгача энергия истеъмоли чегараси жорий этилди. Чегарадан ошиб кетганда «ақлли» ҳисоблагичлар автоматик равишда тармоқдан узади. Энергетика вазирлиги ушбу чекловлар нега киритилгани ва ҳозирда нима сабабдан вақтинча бекор қилинганини тушунтирди.
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликлар ва ҳайвонларга зарар етказганлик ёки нобуд қилганлик учун жарималар 5−10 баробарга оширилди.
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг беш вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларининг ярми вақтинча ёпилди. 13 декабрдан ушбу ҳудудларда 1179 та шохобчадан 547 таси ишламоқда.
Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йиғилишда 2024 йил ҳосилидан бошлаб фермерлар ва кластерлар ўртасидаги шартномалар чигит экишдан аввал биржада савдо ўтказиш орқали тузилиши маълум қилинди. Фермерлар ва кластерларга пахта хомашёсини етиштириш учун кредитлар ажратишнинг янги тизими жорий этилади.
Шавкат Мирзиёев бош вазир, унинг ўринбосарлари, ФВВ, ИИВ, Энергетика вазирлиги раҳбарлари ва ҳокимлар билан қишни беталафот ўтказиш ҳақида гаплашиб, газ ва электр муаммолари кўпайганини қайд этди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва ижтимоий инфратузилма хизматлари узлуксиз иш тартибига ўтиши белгиланди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев «кўча болалари» қарздор фуқаролардан қўрқитиш ва дўппослаш йўли орқали пул ундириб келганини айтди. «Улар давлатнинг функциясини ўзларига олишди, десам нотўғри бўлмайди», — деди у.
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 3−4 балли зилзила содир бўлди. Унинг кучи туташ ҳудудлар, жумладан, Самарқанд вилояти туманларида ҳам сезилди.
ЦСКА клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 2023 йилда жаҳоннинг энг яхши ёш футболчиси номига номзод бўлди. Рўйхатда, шунингдек, Жуд Беллингем, Гави, Ламин Ямал, Алехандро Гарначо каби футболчилар бор.
Тошкент шаҳар ИИББда жиноий фаолиятда гумон қилиниб, қўлга олинган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли далиллар мавжуд, деди бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев. У қўлга олинган шахслардан жабрланган фуқароларни «қўрқмасликка» ва ариза беришга чақирди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2025 йилдан Канадага мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин. Икки мамлакат авиация маъмуриятлари фуқаро авиацияси соҳасида қатор келишувларга эришди.
«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари автобус ҳайдовчиларининг бошқарув вақтида мобил телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўтказилган рейдда иштирок этди. Етти нафар ҳайдовчи ишдан бўшатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг