Глобал таъминот занжирларининг беқарорлашуви ва жаҳон бозоридаги волатиллик шароитида ИҲТ давлатлари ҳамкорликни мустаҳкамлашга интиляпти. Бунга савдо, иқтисодий ва транспорт алоқаларининг минтақавийлашуви ёрдам бермоқда, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» билан интервьюсида.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йил якунига қадар Ўзбекистонда 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилаётганини маълум қилди. Ҳозиргача 1 миллион 200 минг камбағал оила рўйхати шакллантирилган.
Бухоро шаҳрида чиқинди ташувчи машина ҳайдовчиси ахлат ташлаш учун яқинлашган 18 ёшли талаба қизни пайқамай, автомобилни унинг устига ҳайдаб юборди. Қиз олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.
«Навоийуран» ва Хитойнинг China National Nuclear Corporation уран саноати соҳасида стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолади.
«Газета.uz» мухбирлари Мадина Аъзам, Шоҳруҳ Ҳайдаров ва Евгений Сорочин фотокамералари объективига Ўзбекистондаги куз манзараларини муҳрлади. Фоторепортаж.
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига Шуҳрат Ахмедов, Тупроққалъа туманига Акмал Жималязов ва Шовот туманига Ойбек Холбоев ҳоким этиб тайинланди.
2023 йил якунида акциз солиғи ҳисобидан давлат бюджетига тушумлар прогноз кўрсаткичларига нисбатан 1,5 трлн сўмга кам бўлиши кутилмоқда. Тушумлар камайиши йил бошида газ «заправка»лари вақтинча ёпилгани ва АИ-80 бензинга акциз солиғи маълум муддат бекор қилингани билан изоҳланди.
Бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров Сочида WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони россиялик Ражаб Бутаевга муддатидан аввал ютқазиб, профессионал фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилди (видео).
Сентябрь ойида Ўзбекистон Хитойга 41,6 млн долларлик газ етказиб берди — бу апрелдан бери етказиб беришнинг минимал ҳажми бўлди. Йил бошидан буён Хитойга газ экспорти 412,2 млн долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 1,9 баробар кам.
Президент қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини назорат қилиш вазифаси юкланди.
Адлия катта маслаҳатчиси Азамат Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Собиқ вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлди.
ДХХ Андижонда гумонланувчига ёрдам бериш эвазига $5 минг олган терговчи ва бунга кўрсатма берган прокурор ўринбосарини ушлаганини маълум қилди. Самарқандда эса прокурор ёрдамчиси айбланувчини қамоқдан чиқариш учун 3 минг доллар сўрагани айтилмоқда.
2024 йилда давлат бюджетидан Маданият вазирлигига 1,1 трлн сўмдан кўпроқ маблағ ажратиш режалаштирилмоқда. Вазирлик харажатлари орасида давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш, Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш каби бандлар мавжуд.
Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчи ва 648 мингта хонадон электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ)га уланмаган. Президент камчиликларни бартараф этиш ва электр энергияси йўқотишларини камайтириш бўйича топшириқ берди.
ИҲТ давлатлари транспорт вазирлари йиғилиши якуни бўйича «Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Туркия» мультимодал коридорини ривожлантириш тўғрисида баённома имзоланди. У Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан ЕИ мамлакатларига рақобатбардош тарифларда юк ташишни ташкил этишни назарда тутади.
1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда давлат спорт таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин бўлади. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Афғонистонда кўкнори етиштириш «Толибон» тақиқидан кейин 95 фоизгача камайди. Кўплаб афғон фермерлари буғдой етиштиришга ўтган.
ИҲТ саммити муносабати билан Тошкентда 8−10 ноябрь кунлари айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилади, қатор йўналишларда интервал ва қатнов вақти ортиб кетиш мумкин (рўйхат). Uzbekistan Airports йўловчилардан аэропортга олиб борувчи айланма йўллар билан танишиб чиқишни сўради.
Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кўприкнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилди. Унда 35 тонналик 4 та автотрейлерга 40 тонналик 4 та ҳарбий танклар юкланиб, йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилди. Кўприк юкламага бардош бериб, мустаҳкамлиги исботланди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити кунларида Тошкентнинг марказий кўчалари бутунлай эмас, балки фақат делегациялар ўтиш вақтида ёпилади, дея маълум қилди «Тошшаҳартрансхизмат» «Газета.uz»га. Жамоат транспорти учун айланма йўл схемалари тайёрланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг