Архив

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда
19 октябр 2023, 15:38

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда

Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўллари изланаётганини маълум қилди.

Хоразмда ўқувчиларни шоли ўримига жалб қилган фермер жаримага тортилди
19 октябр 2023, 15:33

Хоразмда ўқувчиларни шоли ўримига жалб қилган фермер жаримага тортилди

Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчиларини шоли ўримига жалб қилган фермер суд қарори билан 3,3 млн сўм жаримага тортилди. Аввалроқ болаларни мактаб директори мажбурий меҳнатга жалб қилгани айтилганди, бироқ ҳолат ўз тасдиғини топмаган.

Хоразм вилоятида совуқ сув учун тарифлар оширилади
19 октябр 2023, 15:00

Хоразм вилоятида совуқ сув учун тарифлар оширилади

Хоразм вилоятида 3 ноябрдан совуқ сув ва оқова хизматлари нархи ошади. Йил охиригача вилоят аҳолисини марказлаштирилган сув таъминоти билан қамраб олишни 90 фоизга етказиш, мавжуд сув тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш режалаштирилган.

Дилшод Рахимов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлди
19 октябр 2023, 14:16

Дилшод Рахимов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилшод Рахимов тайинланди.

Миграция агентлиги Қозоғистонда 60 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси меҳнат қуллигида сақлангани бўйича баёнот берди
19 октябр 2023, 14:03

Миграция агентлиги Қозоғистонда 60 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси меҳнат қуллигида сақлангани бўйича баёнот берди

Қозоғистонда 60 дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат қуллигидан қутқарилиб, вақтинчалик сақлаш маркази ва ҳостелга жойлаштирилди. Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари улар билан учрашди. Фуқаролар паспорти қайтариб берилса, ватанга қайтиши ва иш берувчига эътирози йўқлигини билдирди, дейилади хабарда.

Тошкент вилоятида хитой компанияси ҳамкорлигида қуввати 600 МВт бўлган ГТЭС қурилади
19 октябр 2023, 13:53

Тошкент вилоятида хитой компанияси ҳамкорлигида қуввати 600 МВт бўлган ГТЭС қурилади

«Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми доирасида «Ўзбекгидроэнерго» ва China Southern Power Grid International компанияси ўртасида Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг «Юқори Пскем» гидро тўплаш электр станцияси қуриш бўйича шартнома имзоланди.

Орадан 20 кун ўтиб: Сергелидаги портлашдан жабрланганлар ҳозир қандай шароитда яшамоқда? Видеорепортаж
19 октябр 2023, 13:06

Орадан 20 кун ўтиб: Сергелидаги портлашдан жабрланганлар ҳозир қандай шароитда яшамоқда? Видеорепортаж

Сергели тумани «Қурувчилар» мавзесидаги портлашда хонадонларга шикаст етган кўплаб фуқароларга зарар ҳалигача тўлиқ қоплаб берилгани йўқ. «Газета.uz» аҳоли, жумладан, портлашда ҳалок бўлган боланинг яқинлари билан суҳбатлашди. Туман ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўради.

Исроил — Фаластин урушининг 13-куни. Асосий янгиликлар
19 октябр 2023, 12:31

Исроил — Фаластин урушининг 13-куни. Асосий янгиликлар

Байден ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини 11 сентябрь воқеаларига қиёслади. АҚШ ва Исроил разведкаси «Ал-Аҳли» касалхонасидаги портлашда «кўпи билан бир неча ўн нафар» одам ўлган деб ҳисобламоқда. Миср ва АҚШ раҳбарлари гуманитар ёрдам коридорини очиш бўйича келишиб олди.

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бир йилда камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади
19 октябр 2023, 12:30

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бир йилда камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 15 октябрдан парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бир йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Шунингдек, муҳтож аҳоли мурожаатларини кўриб чиқадиган «ишонч телефони» ишга туширилади.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев миссиясини якунлади
19 октябр 2023, 11:44

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев саккиз йиллик миссиясини якунламоқда. У Eurogospodarka нашрига интервью бериб, Польшанинг қайси инвесторлари Ўзбекистонга келишга тайёрлигини, шунингдек, тўғридан-тўғри авиаташувни бошлаш режалари ҳақида гапирди.

Ўзбекистон велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 2024 йилги Олимпиадага 4 та йўлланмани қўлга киритди
19 октябр 2023, 11:18

Ўзбекистон велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 2024 йилги Олимпиадага 4 та йўлланмани қўлга киритди

Ўзбекистон велоспорт бўйича 2024 йилги Олимпиадада иштирок этиш учун тўртта — аёллар терма жамоаси учта, эркаклар жамоаси эса битта йўлланмани қўлга киритди.

Asialuxe Travel ойилавий таътилни Дубайда ўтказишни таклиф қилади
19 октябр 2023, 11:00

Asialuxe Travel ойилавий таътилни Дубайда ўтказишни таклиф қилади

Asialuxe Travel миллий туроператори мактаб таътили пайитида Дубайда унутилмас тарзда саёхат қилиш ва янги уфқларни кашф этишга ёрдам беради. Бундан ташқари у ерга Тошкент ва Фарғонадан тўғридан-тўғри рейслар орқали бориш мумкин.

Андижонда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
19 октябр 2023, 10:34

Андижонда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар фуқаро қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Соғлом турмуш тарзи ва фитнес ассоциацияси ташкил этилиб, унга раҳбар сайланди
19 октябр 2023, 10:19

Соғлом турмуш тарзи ва фитнес ассоциацияси ташкил этилиб, унга раҳбар сайланди

Ўзбекистонда Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди. Ассоциацияга Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов раис этиб сайланди. Алишер Саъдуллаев унга биринчи ўринбосар бўлди.

Uzbekistan Airports`нинг Silk Avia`даги улуши Uzbekistan Helicopters компаниясига ўтказилади
19 октябр 2023, 10:13

Uzbekistan Airports`нинг Silk Avia`даги улуши Uzbekistan Helicopters компаниясига ўтказилади

Президент Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг устав капиталидаги 100 фоиз улушини Uzbekistan Аirways таркибига кирувчи Uzbekistan Helicopters устав капиталига ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

2021 йилда Ўзбекистонга келтирилган «Док-1 Макс» сиропи партиясида ҳам заҳарли моддалар бўлган
19 октябр 2023, 09:39

2021 йилда Ўзбекистонга келтирилган «Док-1 Макс» сиропи партиясида ҳам заҳарли моддалар бўлган

2021 йилда Ўзбекистонга олиб келинган асал таъмли «Док-1 Макс» сиропи таркибида ҳам заҳарли этиленгликоль моддаси бўлган. Бу Marion Biotech дориларини қабул қилган камида 65 боланинг ўлими бўйича суд мажлисида маълум қилинди.

Қозоғистондаги ғишт заводларида 60 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қуллигида сақлангани аниқланди
18 октябр 2023, 22:41

Қозоғистондаги ғишт заводларида 60 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қуллигида сақлангани аниқланди

Қозоғистон полицияси Чимкентдаги ғишт заводларида ноқонуний равишда ушлаб турилган 60 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини меҳнат қуллигидан озод қилди. Заводлар эгалари қўлга олинди.

Ўзбекистон ФВВ раҳбари ўринбосари Тошкент ФВБ бошлиғи этиб тайинланди
18 октябр 2023, 22:18

Ўзбекистон ФВВ раҳбари ўринбосари Тошкент ФВБ бошлиғи этиб тайинланди

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтар Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлди.

Ўзбекистон Миллий гвардияси ва ИИО ходимлари экологик рейдлар ўтказишни бошлади
18 октябр 2023, 19:38

Ўзбекистон Миллий гвардияси ва ИИО ходимлари экологик рейдлар ўтказишни бошлади

Экологик ҳуқуқбузарларни жаримага тортиш ваколатига эга бўлган Миллий гвардия ва ИИО, хусусан, чиқиндиларни нотўғри жойга ташлашнинг олдини олиш мақсадида рейдлар ўтказишни бошлади. Бундай ҳуқуқбузарликлар ҳақида 1354 рақамига қўнғироқ қилиб ёки Tozalik лойиҳаси боти орқали ҳам хабар бериш мумкин.

«Ўзбекистон темир йўллари» бундан хулоса чиқаради деган умиддаман. Голландиялик блогер — пора эвазига «апгрейд» ҳақида
18 октябр 2023, 19:22

«Ўзбекистон темир йўллари» бундан хулоса чиқаради деган умиддаман. Голландиялик блогер — пора эвазига «апгрейд» ҳақида

Нидерландиялик сайёҳ Том Гронд пора эвазига чипта синфини «кўтариб берган» поезд бошлиғи ишдан бўшатилганидан афсусдалигини айтди. «Компания ойнадаги аксига қараши керак», деб ёзган сайёҳ чипта тоифасини ошириш учун барча расмий уринишлари зое кетгани учун пора беришга мажбур бўлганини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг