Архив

15 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
15 август 2023, 22:00

15 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Талабаларни ётоқхонага жойлаштиришнинг янги тартиби, энг кўп солиқ тўлаган 10 та компания, асосан ташқи қарз ҳисобидан қопланган бюджет тақчиллиги, Хоразмда ёш қизга тегажоғликда гумонланаётган эркак, IELTS`дан юқори балли тиббиёт талабаларига стипендия ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Ўзагроэкспортбанк» ўз номини AVO Bank`га ўзгартирди
15 август 2023, 19:24

«Ўзагроэкспортбанк» ўз номини AVO Bank`га ўзгартирди

«Ўзагроэкспортбанк» акциядорлари банк номини AVO Bank («ҳаво» сўзининг қисқартмаси) этиб ўзгартириш учун овоз берди. Эндиликда банк Олимжон Шодиев томонидан ташкил этилган AVO компаниялар гуруҳи таркибига киради.

Россия Марказий банки асосий ставкани бирданига 12 фоизгача кўтарди
15 август 2023, 17:27

Россия Марказий банки асосий ставкани бирданига 12 фоизгача кўтарди

Россия Марказий банки рублнинг заифлашиши фонида асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизга оширди. Қарор нарх барқарорлигини таъминлаш учун рискларни чеклаш мақсадида қабул қилинди, дейди регулятор.

Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш энди фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали амалга оширилади
15 август 2023, 15:52

Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш энди фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали амалга оширилади

2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари, 2024/2025 ўқув йилидан эса барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.

Доғистонда «заправка»даги портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Республикада мотам эълон қилинди
15 август 2023, 15:03

Доғистонда «заправка»даги портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Республикада мотам эълон қилинди

Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида ёнилғи қуйиш шохобчаси портлаб, 35 киши ҳалок бўлди, 75 киши жароҳатланди. Портлашга шохобча ёнидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш марказида юз берган ёнғин сабаб бўлган. 15 август республикада мотам куни деб эълон қилинди.

Хоразмда аҳоли вояга етмаган қизга тегажоғлик қилишда гумонланган эркакни ушлади
15 август 2023, 14:52

Хоразмда аҳоли вояга етмаган қизга тегажоғлик қилишда гумонланган эркакни ушлади

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аҳоли номаълум шахсни вояга етмаган қизга тегажоғлик қилиш ва уни ўғирлашда уринганликда айблаётган видео тарқалди. Хоразм вилояти ИИБ хабарига кўра, гумонланувчи 43 ёшли эркак бўлиб, у руҳий-асаб касалликлар диспансерида рўйхатга олинган.

Трамп 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уринишда айбланмоқда
15 август 2023, 14:45

Трамп 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уринишда айбланмоқда

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга тўртинчи бор жиноят иши қўзғатилди. Сиёсатчи Жоржия штатида 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини бекор қилишга уринишда айбланмоқда. У жиноий жавобгарлик билан қўрқитган ҳолда штат ҳокимиятидан унга қўшимча овозларни «топиш»ни талаб қилган.

Бекзод Нариманов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди
15 август 2023, 14:43

Бекзод Нариманов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди

Қонунчилик палатаси депутатлари Бекзод Наримановни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлади. Қарор Сенатга юборилди.

IELTS`дан 7,5 баллга эга тиббиёт талабаларига 990 минг сўм стипендия берилади
15 август 2023, 13:19

IELTS`дан 7,5 баллга эга тиббиёт талабаларига 990 минг сўм стипендия берилади

ССВ 2023 йилдан IELTS бўйича камида 7,5 балли, немис ва француз тилини билиш даражаси бўйича С1 сертификатли тиббиёт ОТМ ва техникуми талабаларига 990 минг сўм стипендия тўлайди. Тўлов сертификатнинг амал қилиш даврида бериб борилади.

Болаликнинг дастлабки йиллари — инсон капиталининг асоси. Колонка
15 август 2023, 13:12

Болаликнинг дастлабки йиллари — инсон капиталининг асоси. Колонка

ЮНИСЕФнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Цици Сингизи «Газета.uz»га берган колонкасида Наманган вилоятининг чекка қишлоқларидан бирида очилган мактабгача таълим муассасаси мисолида ушбу муассасалардан тенг фойдаланишни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритди.

2022 йилда бюджет тақчиллиги асосан ташқи қарз ҳисобидан қопланди
15 август 2023, 12:49

2022 йилда бюджет тақчиллиги асосан ташқи қарз ҳисобидан қопланди

2022 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллигининг 47 фоизи халқаро молия институтларининг қарзлари ва еврооблигациялар чиқариш ҳисобидан, 18 фоизи давлат ғазна облигациялари чиқариш ҳисобидан қопланди. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 35 трлн 229 млрд сўмга етди.

Ўзбекистонда велосипед нима учун оммалашмаётгани илмий жиҳатдан ўрганилди. Ҳукумат танқидларни эшитадими?
15 август 2023, 12:44 1

Ўзбекистонда велосипед нима учун оммалашмаётгани илмий жиҳатдан ўрганилди. Ҳукумат танқидларни эшитадими?

Расмийлар Ўзбекистонда велосипедда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳақида мунтазам гапириб келади. Тошкентда эса, танқидларга қарамай, нотўғри ва хавфли велойўлаклар қурилиши давом этмоқда. МҲТИ мутахассислари тадқиқот ўтказиб, велосипед нима учун оммалашмаётгани сабабларини ўрганди.

Банкларда доллар курси 12 080−12 135 сўм этиб белгиланди
15 август 2023, 12:01

Банкларда доллар курси 12 080−12 135 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 15 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 000−12 040 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 080−12 135 сўм.

Тошкентда газдан ноқонуний фойдаланиб 824,4 млн сўм зарар етказган цех аниқланди
15 август 2023, 11:24

Тошкентда газдан ноқонуний фойдаланиб 824,4 млн сўм зарар етказган цех аниқланди

Миробод туманидаги полиз маҳсулотларини қадоқлаш цехида газдан ноқонуний фойдаланиб, тизимга 824 млн 417 минг сўм зарар етказган фуқаро аниқланди.

Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп солиқ тўлаган 10 та компания рўйхати эълон қилинди
15 август 2023, 10:59

Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп солиқ тўлаган 10 та компания рўйхати эълон қилинди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет» нашрида Ўзбекистоннинг 10 та энг йирик солиқ тўловчилари ҳақида маълумот берди. Давлат бюджети солиқ тушумларининг 16,3 фоизи Навоий КМК, 8,6 фоизи эса Олмалиқ КМК улушига тўғри келган.

Президент дарахтларни кесганлик учун янги жарималар тўғрисидаги қонунни рад этди
15 август 2023, 10:46

Президент дарахтларни кесганлик учун янги жарималар тўғрисидаги қонунни рад этди

Ўзбекистон президенти дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтириш бўйича парламент томонидан қабул қилинган қонунни рад этди. Ҳужжат жарималар миқдори кам бўлгани туфайли рад этилган бўлиши мумкин.

Қашқадарёда фуқарони 15 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
15 август 2023, 10:04

Қашқадарёда фуқарони 15 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарёда фуқарони 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда. У 5 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди.

100 га яқин Тожикистон фуқароси Россия қамоқхоналаридан Украинага урушга жўнатилган — Тожикистон ИИВ
15 август 2023, 09:31

100 га яқин Тожикистон фуқароси Россия қамоқхоналаридан Украинага урушга жўнатилган — Тожикистон ИИВ

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг айтишича, Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган 100 га яқин давлат фуқаролари Россия армиясига жалб қилиниб, Украинадаги урушга юборилган.

«Болам юра ва гапира олмайди» — «Док-1 Макс»дан заҳарланган боланинг отаси
15 август 2023, 09:30

«Болам юра ва гапира олмайди» — «Док-1 Макс»дан заҳарланган боланинг отаси

Суд Marion Biotech дорилари, жумладан, «Док-1 Макс» сиропини ичиши оқибатида 65 бола вафот этгани билан боғлиқ ишни кўриб чиқишни бошлади. Жабрланганлардан бирининг отаси фарзанди ногирон бўлиб қолгани, юра ва гапира олмаслигини айтди. Дори-дармонларни ўз пулимизга олдик, дейди у.

Тошкентда калтакланган Zo‘r TV журналистлари иши бўйича жиноят иши қўзғатилди
15 август 2023, 09:29

Тошкентда калтакланган Zo‘r TV журналистлари иши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда қулаган тўсинлар ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлганида калтакланган Zo‘r TV журналистлари иши бўйича жиноят иши қўзғатилди. «Ўзбекистон темир йўллари» телеканал ходимларига ҳужум қилган иш бошқарувчи ишдан олинганини маълум қилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг